I I I -булим.
МИЛЛИЙ ИКТОСИДИЁТНИНГ (МАКРОИКТИ-СОДНИНГ) АМАЛ КИЛИШ ВА
РИВОЖЛА-НИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ.
14-мавзу: МИЛЛИЙ ИКТОСИДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ УЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ
МАХСУЛОТ, ЯЛПИ ИЧКИ МАХСУЛОТ ВА УНИНГ ХАРАКАТ ШАКЛЛЛАРИ.
Режа:
Кириш.
1.
Макроиқтисодиёт курсаткичлари миллий хисоблар тизими.
2.
ЯИМ ва ЯММ ни хисоблаш усуллари реал (ЯИМ) ялпи ички махсулот, (ЯММ) ялпи миллий махсулот.
3.
Соф махсулот, миллий даромад ва шахс ихтиёридаги даромад.
Маълумки, биз урганаётган иқтисодиёт назарияси 4 булимдан иборат булиб, биринчи булимда иқтисодий
тараккиётнинг умумий асослари, иккинчи булимда Бозор иқтисодиёти назарияси, учинчи булимда миллий иқтисодиёт
(макроиктисод)нинг амал килиш ва ривожланиш қонуниятлари, 4 булимда жахон хужалиги билан боғлиқ булган
иқтисодий жараёнлар ва иқтисодий қонуниятлар ва муаммолар уриганилади.
Иқтисодий жараёнлар ва вазиятлар микро микёсда урганилиши билан чегараланиб колмайди, мамлакат
иқтисодиёти ҳам урганилади. Макроиктисод (Юнон. Makros катта) курсаткичлар деган маънони билдиради. Бозор
иқтисодиётда мулкчиликни турли шакллари амал килганлиги сабабли, макроиқтисодиётга нисбатан купрок миллий
иқтисодиёт атамаси ишлатилади.
Миллий иқтисодиёт ижтимоий меҳнат таксимотига асосланган холда халк хужалигини барча бугинларини узаро
боглайди, у мураккаб тизим булиб, иқтисодий вазиятга бахо беради, тегишли хулосалар чикаради.
Кишиларни истеъмоли узлуксиз булгани сабабли, ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш ҳам доимо такрорланиб
туриши лозим, яъни такрорий булмоги керак. Шу нуктаи назардан карайдиган булсак, такрор ишлаб чиқариш 2 турга
булинади:
1. Оддий такрор ишлаб чиқариш;
2. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш.
Бу хажм жихатдан булинишидир. Микёси жихатдан ёндошсак, микромикёс (фирма, корхона, уй хужалигиби),
мезомикёс (сохалар, тармоклар), Макромикёс (мамлакат) Мегамикёс (жахон мамлакатларидаги) такрор ишлаб
чиқариш урганиш, тахлил килиш мумкин.
Моддий неьматлар ва хизматлар хажмини улчаш ва хисоблаш зарур. Бунга турлича ёндашувлар ва усуллар
мавжуд. Масалан, кадим замонлардаги дастлабки назарий чизмалар Ф. Кенэ ва А. Смитлар яратганлар.
73
Миллий хисоб усулини асосчиси, француз иктисодчиси, физиократ Ф. Кенэни хисобланади. Кенэ ижтимоий
такрор ишлаб чиқаришни натурал ва махсулот киймати уртасида балаис, пропорциялар урнатиш жараёнини
тахлил килган. Ундан кейин миллий хисоблар тизими билан Ж. Кейнс, А. Боули, Ж. Кларн, С. Кузнец, Р.
Стодн лар ҳам шугулланганлар. Биринчи хисоб тизими 1936 йилда Фаластин учун тузилган эди.
Миллий хисоб тизимини икисодиётда ялпи ишлаб чиқаришни улчашда кандай аҳамияти бор ?
Масалан, уй хужалигида кагча даромад олиниши ва уни нималарга сарифланиши канчалик зарур булса,
мамлакат микёсида ҳам у шунчалик зарурдир. Бу хисоб-китобни бухгалтерия бажаради. Олдинги даврларда
(АКШ) Миллий даромад хакида хеч кандай статистик маълумотлар тупланмас эди. Кейинчалик таникли Америкалик
Олим Пол Самуэлсон, 30 йилларда буюк депрессия пайтида хар ой хужалик ахволи хакида тахлил килишга мажбур
эдик деб ёзади.
Миллий хисобчиликнинг назарий асосини Ж. Кейнс, А. Боули, Ж. Кларк, С. Кузнец, Р. Стодн лар яратишган.
Биринчи хисоб тузими 1936 йилда Фаласитин учун тузилган. МХТ ини тузишдаги дастлабки харакатлар буюк
Британия, Акш да1946-47 йиллардан бошланган.
Кейинчалик Миллий махсулот миллий даромад тугрисида статистик ахборотнинг накадар мухимлиги, унинг
зарурлигини давлатлар. Ҳозирги пайтда БМТ ҳам ҳамма мамлакатларни Ялпи миллий махсулот, Ялпи ички
махсулот, миллий даромад ва бошка макроиқтисодий курсаткичлар буйича маълумот туплашга ундайди.
Мамлакатни иқтисодий холатини курсатувчи асосий курсаткичларга куйидагилар киради.
1. Ялпи миллий махсулот (ЯММ)
2. Ялпи ички махсулот (ЯММ) ёки ички миллий махсулот (ИММ);
3. Соф миллий махсулот (СММ);
4. Миллий даромад (МД)
5. Ахоли жон бошига тугри келадиган ЯММ, ички миллий махсулот, миллий даромад
6. Ахоли даромадлари;
7. Ишчи кучи бандлиги;
8. Давлат бюджети такчиллиги;
9. Инфлялиянинг усиш даражаси;
10. Нархлар индекси;
11. Ялпи ички инвеситиция;
12. Ялпи миллий махсулот усиш суръатлари;
13. Кишлок хужалиги; саноат, хизмат курсатиш усиш суръатлари;
14. Ишсизлик даражаси, ишсизлар сони, ахолининг иш билан бандлиги даражаси;
15. Ахолининг турли неъматлар ва хизматлар истеъмоли, хажми, иш хакининг минимал микдори;
16. Тулов баланси холати, импорт,экспорт, савдо абороти;
17. Миллий бойлик ва бошкалардан иборат булади.
Жамиятнинг иқтисодий тараккиёти даражаси, ахоли фаровонлигини ифодаловчи курсаткичлар таркибида йил
давомида ишлаб чикарилган товарлар ва хизматлар хажми – ялпи миллий махсулот, ялпи ички махсулот билан
белгиланади;
Бу икки махсулот ҳам пировард (товар ва хизматлар)нинг бозор нархларида ифодаланади.
Пировард махсулот деганда сотиш ва кайта ишлов бериш учун эмас, балки пировард истеъмол килиш учун сотиб
олинган махсулот (товарлар ва хизматлар) тушунилади.
Ялпи миллий махсулот (ЯММ) мамлакатнинг ресурслари (ер, иш кучи капитал, тадбиркорлик) каерда
жойлаштирилишидан катиъй назар, улар эвазига яратилган пировард махсулот (олинган даромад)дан иборатдир.
Ёки ЯММ–миллий хужаликларда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб
тушиши мумкин булган тайёр пировард махсулот ва хизматларнинг бозор бахосидаги кийматидан иборат булади.
Ялпи ички махсулот (ЯММ) деб, ресурслар (хисобидан) манбаидан катъи назар мамлакат худудида йил давомида
яратилган пировард махсулотга айтилади. Масалан, УзДЭУ ишлаб чикараётган махсулотлари – автомашиналар,
эхтиёж кисмлар Республиканинг ялпи ички махсулотидир.
Мамлакатнинг ресурсларни чет элда жойлаштиришдан олинган даромад билан чет эллик инвесторларнинг
омилларига олган даромадлари уртасидаги фаркни кушсак ЯММни оламиз.
74
Собик иттифокда, Ўзбекистонда узок йиллар давомида Халк хужалиги баланси хисобланган хозир МХТ га утиш
амалга оширилмокда. Халк хужалиги баланси ҳамда МХТ куйидаги жихатлари билан фаркланади.
1. Халк хужалиги балансида махсулот ва миллий даромад факат моддий ишлаб чиқариш сохаларида яратилади
деб олинса, МХТда нафакат ишлаб чиқаришда, балки турли хизматлар сохасида ҳам яратилади деб каралмокда.
2. Халк хужалиги балансида кийматни, уз навбатида фойданинг манбаи факат меҳнат деб каралса, МХТ да фойда
товар ишлаб чиқариш ва хизмат курсатишда ҳамма ишлаб чиқариш омиллари (махсулот, капитал, тадбиркорлик)
эвазига олинади деган коидага амал килинади.
МХТ иқтисодий баланслар жадвали туплами булиб, бир томондан, хужалик фаолияти юритувчи субъектларнинг
харажатлари, иккинчи томондан, уларни хужалик фаолият натижалари, даромадларини ифодалайди.
Умуман олганда, МХТ асосида иқтисодий ривожланиш даражаси аникланади. Иқтисодий моделлар (андазалар)
ишлаб чикилади, стратегик максадлар белгиланади ва лойихалаштирилади келажак истикболлари, эришиш мумкин
булган тахминий курсаткичлар ишлаб чикилади.
Ялпи ички ва миллий махсулот унинг барча боскичлардаги харакати буйича маълумот МХТ оркали олинади.
Миллий хисоб стандарт тизими БМТ статистика комиссияси томонидан ишлаб чикилган. У 1953 йилдан бошлаб
кулланилади.
ЯММ га бахо беришда номинал ва реал миллий махсулот хисобга олинади. Жорий бахоларда хисобланган
миллий махсулот номинал миллий махсулот, узгармас бахоларда хисобланган миллий махсулот реал миллий
махсулот деб юритилади.
Нарх даражаси иқтисодиётда инфляция (нарх даражасининг усиши) ёки дефляция (нарх даражасининг
камайтиши) урин тутганлигини ва унинг микёси кандайлигини билиш имконини беради.
Нарх даражаси индекс шаклида ифодаланади.
Нарх индекси жарий йилдаги маълум гурух таворлар ва хизматлар туплами нархлари суммасини худди шундай
товарлар ва хизматларнинг микдорини баъзидаврдаги нархлар суммасига таккослаш оркали хисобланади яъни:
Нарх индексини жорий йилдаги истеъмолчилик товарлари нархини базис йилдаги истеъмолчилик товарлари
нархига булиб 100 фоизга купайтириб топилади.
Реал ЯММни топиш учун, Номинал ЯММни нархлар индексига булиш лозим.
ЯММ курсаткичига соф экспорт (экспорт ва импорт уртасидаги фарк) киради.
Миллий иқтисодиёт ривожланиш даражасини таккослаш учун ички миллий махсулот (ИММ) курсаткичидан
фойдаланилади.
ИММ маълум вакт давомида (бир йилда) мамлакат худудида ишлаб чикарилган ва истеъмол килишга тайёр
пировард махсулот ва хизматларнинг бозор бахоларидаги кийматидир.
У барча ишлаб чикарувчилар кушилган кийматлар йигиндиси сифатида чикади.
Кушилган киймат – бу корхона томонидан ишлаб чикарилган махсулот кийматидан етказиб берувчилардан
сотиб олинган ва истеъмол килинган хомашё ва материаллар киймати чикариб ташлангандан кейин колган кисмининг
бозор киймати.
ЯММдан жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол килинган асосий капитал киймати ёки йиллик
амортизация суммаси айириб ташланса соф миллий махсулот (СММ) курсаткичи хосил булади.
ЯММ – амортизация йиллик суммасининг смм Сммдан эгри соликлар чикариб ташланса миллий даромад (МД)
хосил булади.
СММ-бизнесга эгри соликнинг = миллий даромад (МД). МД – истеъмол ва жамгариш фондига ажратилади.
Истеъмол фонди – бу миллий даромаднинг жамият аъзоларининг моддий ва маданий эхтиёжларини ҳамда бутун
жамият эхтиёжларини (таълим мудофаа ва х. к) кондиришни таъмиллашга кетадиган кисми жамгариш фонди – бу МД
нинг ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таъминлайдиган кисмидан иборат булади.
Миллий даромад (МД) – ижтимоий сугурта ажратмаси –корхона фойдасига соликлар – корхонанинг
таксимланмайдиган фойдасидан ижтимоий туловларнинг шахсий даромад.
Демак, ички миллий махсулот – амортизациянинг СММ;
СММ – эгри соликларнинг МД;
МД – ижтимоий сугурта ажратмалари - корхона фойдасига соликлар - корхонанинг таксимланмайдиган фойдаси
+ ижтимоий туловлар - шахсий даромад.
Шахсий даромад = соликлар тулангандан кейинги колган кисмидир.
75
Миллий махсулотни хисоблашда МХТ тизимидан фойдаланилади.
Миллий хисоблар – бу ЯММ ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, таксимлаш ҳамда улардан фойдаланишни
тавсифлайдиган узаро боғлиқ макроиқтисодий курсаткичлар тизимидир. Бундай хисоблар 1953 йилдан бошлаб
куллана бошланган, дунёнинг 100 дан ортик мамлакатларида кулланмокда.
Миллий хисоблар асосини йигма баланслар ташкил килади. Бунда даромад ва харажатлар баланси киради.
Даромадлар хужалик бирликлари ва ахоли умумий даромадлари (иш хаки, фойда, даромадларнинг бошка турлари,
амортизация) суммасини акс эттиради харажатлар 4 гурухдан иборат булади.
1. Истеъмол; 2. инвестициялар: 3. давлат хариди; 4. соф экспорт.
ЯММ (ИММ) уч хил усул билан хисобланади.
Биринчи усул – бу ЯММни хисоблашга кушилган кийматлар буйича ёндашув.
Бунда миллий иқтисодиётнинг барча тармоклари буйича яратилган кушилган кийматлар кушиб чикилади.
Мисол: 2000 йилда миллий иқтисодиёт тармоклари буйича ЯММ улуши куйидагича булган.
1. кишлок хужалиги
- 972,5 млрд сум 30,4%
2. саноат
-440,5 млрд сум13,8%
3. Хизматлар
-1. 173,9 млрд сум 36,8%
4. Курилиш
-194,4 млрд сум 6,1 %
5. савдо ва умумий овкатланиш
-303,5 млрд сум 9,5 %
6. транспорт ва алока
-258,0 млрд сум 8,1 %
7. бошка хизматлар
-612,4 млрд сум 19,2%
8. Соф соликлар
-406,4 млрд сум 12,7%
9. ЯММ
-3. 194,5 млрд сум 100%
Иккинчи усул – бу ЯММни хисоблашга сарф-харажатлар буйича ёндошув. Миллий иқтисодиётда ишлаб
чикарилган пировард махсулотларни мамлакат ичида хужаликнинг учта субъекти – уй хужаликлари, давлат,
тадбиркорлар ҳамда ташкаридан чет эллик истеъмолчилар сотиб олиши мумкин.
Уй хужаликларининг истеъмолчилик сарфлари – бу кундалик товарларга, хизматларга, узок – муддат
фойдаланиладиган истеъмол буюмларига ва бошкаларга килинадиган сарфлар.
Инвестицион сарфлар – тадбиркорлик секторининг асосий капитални ялпи жамгаришга киладиган сарфлардир.
У уч кисмдан иборат булади. а) тадбиркорлар машина, ускуна ва станокларнинг барча хариди; б) барча курилишлар;
в) Захираларнинг узгариши.
Давлат сарфлари – бу махсулотларни ва хизматларни сотиб олишга давлатнинг (бошкарувнинг куйи ва махаллий
органлари билан бирга) килган барча сарфларини уз ичига олади.
Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари. ЯММ ни сарфлар буйича хисоблашда товар ва
хизматларга чет элликларнинг сарфлари яъни экспорт киймати ҳам кушилади.
Бошка томондан, истеъмолчилик ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблагларининг бир кисми импорт
килинган, яъни чет элда ишлаб чикарилган товарларга сарфланади.
Ўзбекистонда ЯИМ 2000 йилда 3. 194,5 млрд сумни ташкил килган булиб унинг 2. 665,0 млрд сум (83,4%)
истеъмол сарфлар, ялпи жамгаришга – 529,5 млрд сум (16,6%)ажратилган эди.
Учинчи усул – бу ЯММ (ЯИМ)ни даромадлар буйича хисоблаш муайян даврда ишлаб чикарилган махсулот
хажмидан олинган барча даромадлар уй жой хужаликлари ихтиёрига иш хаки рента туловлари, фоиз ва фойда
шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯММ (ЯИМ) пировард махсулот хисобидан олинган ана шу барча
даромадларни кушиб чикиш оркали аникланади.
Агар ЯММ ни хисоблашнинг охирги икки усулини оддий тенглик шаклида тасвирласак:
Мазкур йилда чикарилган ЯММ ни сотиб олишга сарфлар хажмининг мазкур йилда ишлаб чикарилган ЯММдан
олинган пул даромадлари суммасидан иборат булади.
ЯММ (ЯИМ)ни хисоблашда унинг таркибига кирган даромадлар ва даромад билан боғлиқ булмаган сарфлар
(амортизация ва эгри соликлар)нинг алохида турларини караб чикамиз.
ЯММ (ЯММ)ни хисоблашга сарфлар ва даромадлар буйича ёндошув.
Миллий махсулот хажмини сарфлар суммаси буйича хисоблаш.
1.
уй хужаликларининг истеъмолчилик сарфлари. +
2.
тадбиркорларнинг инвестицион сарфлари. +
76
3.
товар ва хизматларни давлат харид килиш. +
4.
чет элликлар сарфи. +
5.
нотижорат муассасалари сарфи. +
6.
моддий айланма воситалар захирасидаги узгаришлар.
ЯММ (ЯИМ)
Миллий махсулот хажмини даромадлар суммаси буйича хисоблаш:
1. Даромад билан боғлиқ булмаган сарф ва туловлар
а) амортизация: + б) эгри соликлар. +
2. иш хаки. +
3. Рента туловлари. +
4. Фоиз +
5. фойда. ЯММ (ЯИМ)
Асосий капиталнинг йил давомида ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол килинган ва яратилаётган махсулотга
курган киймати амортизация ажратмаси дейилади.
Мисол: Бир станокни киймати 10 млн сум булиб, 5 йил ишлаб чиқаришда ишлатилса, йиллик амортизация
ажратмаси 10:5=2млн сумни ташкил этади. У ЯММ киймат таркибига ишлаб чиқариш харажатлари сифатида киради
ва махсулот сотилиши билан шаклида кайтиб келади. Амортизация фонди куринишда тупланиб боради. Бунда
асосий капитални кайта тиклаш, янги инвестицион товарлар сотиб олиш, ишлаб турганларини таъмирлаш, капитал
созлаш учун фойдаланилади. Шунинг билан бирга, ундан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва кредит ресурсларининг
манбаи ҳам хисобланади.
Эгри соликлар ҳам корхоналар учун ишлаб чиқариш харажатлари сифатида чикади ва махсулот нархига
кушилади. Бундай соликларга акциз туловлари, сотишдан олинадиган соликлар, мулк солиги, лицензия ва божхона
туловлари киради.
Даромадларнинг мухим тури иш хаки тадбиркорлар ва давлат томонидан ишчи кучини такдим килганларга
туланади. У иш хакига куплаб кушимчалар, ижтимоий сугурта туловлари ва нафакат таъминотининг хар хил хусусий
фондлари, ишсизлик нафакалари ва бошка хар хил мукофат ҳамда имтиёзларни уз ичига олади.
Рента туловлари иқтисодиётни ресурслар (капитал, ер) билан таъминловчи уй хужаликларининг оладиган
даромади булиб, корхона харажатлари таркибига киради.
Фоиз пул капитали эгаларига пул даромади туловларидан иборат.
Мулкдан олинадиган даромадлар икки турга булинади бир кисми мулкига даромад ва бошка кисми эса
карпорациялар фойдаси дейилади.
Ахоли жон бошига ЯММ ишлаб чиқариш (жахоннинг 10 мамлакати буйича, 1999 й)
№
Энг бой мамлакатлар
Доллар
Энг камбагал мамлакатлар
Доллар
1
Швейцария
38350
Руанда
250
2
Норвегия
32880
Мали
240
3
Япония
32230
Мозамбик
230
4
Дания
32230
Непал
220
5
АКШ
32030
30600
Чад
200
6
Сингапур
29610
Эришрая
Эритрея
200
7
Австрия
25970
малави
190
8
Германия
25350
Нигер
190
9
Шврция
25040
Серра-Леоне
130
10
Белгия
24510
Бурунди Эфиопия
120
100
Do'stlaringiz bilan baham: |