Иктисодиёт назарияси фани



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/72
Sana22.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#111955
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi maruzalar matni okuv qollanma

Режа: 
 
1. Аграр муносабатларнинг мохияти ва
унинг бозор тизмидаги урни.
2. Ер рентаси хакида тушунча.
3. Рента турлари. Дифференциал рента I ва дифференциал рента II.
4. Агробезнес ва унинг турлари.
Халк хужалигининг энг мухим сохаларидан бири кишлок хужалигидир, у иқтисодиётининг мухим бугинидир.
Кишлок хужалигида:  
1. Озик- овкат махсулотлари;
2. Саноат тармокларига хом ашё; 
3. Шахар ахолисига кишлок хужалик махсулотлари;
4. Кишлок ахолисига озик - овкат, сабзавот-полиз махсулотлари етиштирилади.
Республикада саноатнинг купгина тармокларини, пахта тозалаш, тукимачилик, кимё саноатини, кишлок 
хужалиги машинасозлигини ривожлантириш истикболлари кишлок хужалигига боғлиқдир. Кишлок хужалигини 
ривожи ер билан бевоста боғлиқдир. Ерга эгалик килиш, тасарруф этиш ва ундан унумли фойдаланиш билан боғлиқ 
булган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Аграр муносабатларда иқтисодий ислохотларни чукурлаштириш, мулкчиликни янги шакилларини вужудга 
келиши, мухим масаладир.
Кишлок хужалигида ислохотлар давом этиб, у борган сари чукурлаштирилмокда. Аграр муносабатларни янги 
турини барпо этилиши объектив заруриятга айланиб бормокда.
Кишлок хужалигини эски усули билан бозор муносабатларини куриш мумкин эмас. 1995 йил Ялпи ички 
махсулотнинг 24 фоизи аграр секторда яратилган эди. Халк хужалигида банд булганларининг 37 фоизи аграр 
секторда ишлаган эди. Ҳозирги вақтда 3 млн киши ишламокда. Ахолини ярмиси кишлокда яшайди. Миллий 
даромадни 45-48 фоизини беради.
Саноатни ривожланиши шу сохасига бевосита боғлиқ (Пахта тозалаш, тукимачилик, енгил саноат, озик-овкат, 
кимё саноати, кишлок машинасозлиги).
Кишлок хужалик махсулоти, айникса пахта Республика хаёти учун энг мухим хом ашёдир. Шу хисобдан озик-
овкат, дори- дармон, техника ва техналогиялар сотиб олинади.
Аграр секторда ислох килиш –ерга булган муносабатларини тубдан, узгартиришдир, чунки ер бебахо бойлик
манбаи хисобланади: 
1. Ер асосий ишлаб чиқариш воситаси;


63 
2. Ер хом ашё манбаидир; 
3. Ер хужалик обьектидир.
Кишлокда ҳам ислохотни давлат утказади, шу туфайли кишлок хужалик корхоналарини кайтадан ташкил 
этилмокда, яъни дехкон (фермер) хужаликлари ташкил этилмокда. Кишлокда давлатга карашли булмаган сектор 
мулкчиликни янги тури ривожланмокда. Бутун аграр сиёсатининг мухим масаласи- негизи- ерга мулкчилик 
масаласидир.
«Ер тугрисида»ги қонун 1998 йилда кабул килинди. Кониституцияда ер хусусий мулк килиб сотилиши 
мумкин эмаслиги, балки уни узок муддатда (30-50 йил) ижара шартлари билан топшириши мумкинлиги ёзиб 
куйилди.
Кишлокда бозор муносабатларнинг ривожланишига, дехконнинг хужайинлик хисини кайта тиклашга ерни мерос 
килиб колдириш хукуки билан умрбод фойдаланиш учун бериб куйиш оркали эришилади.
Ўзбекистонда 4,2 млн. гектар сугориладиган ер булиб, шуларнинг 50 фоизидан сал купроги яхши мелиоратив 
холатда, колганларини холати яхши эмас. Кишлокдаги давлат хужаликларини жамоа хужаликларига айлантирилди 
ва у давом этмокда.
Кишлокда бошкарув тузилмаларини кайта ташкил этиш жараёнида бирламчи кишлок хужалиги бугини-фермер 
хужаликлари булиши керак деб лозим топилди. Фермер хужаликларини бирлаштирадиган ва уларга хизмат 
киладиган, йул-йурик курсатадиган ва моддий –техникавий таъминот, техника, агрокимё хизмати курсатиш 
масалларида ёрдам берадиган кооператив булиш керак.
Фермер хужаликлари кишлок хужалик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият курсатмокда.
Фермерларни ривожланиши учун яхши хизмат курсатувчи-агро фермерлар, машина-тирактор парклари, таъмирлаш.
Ўзбекистонда 4,2 млн. га сугориладиган ер мавжуд булиб, 1995 йилда 2,5 млн. сумлик кишлок хужалик 
муносабатлари ишлаб чикарилди.
1992 йилдан бошлаб 1137 давлат хужалигидан 1066 таси мулкчиликнинг акциядорлик, жамоа, ижара шаклидаги 
корхоналарга айлантирилди. Уларни негизида 530 жамоа хужалиги, 350 кооператив, 100 дан ортик ижара 
корхоналари шаклланган эди.
1994 йилда 2,7 млн. тонна, 1991 йилга нисбатан 44 фоиз купрок етиширилди. 1995 йилда барча хужаликларда 4,4 
млн тоннадан ортикрок, шу жумладан 3,5 млн тоннадан ортик бошокли дон етиштирадиган булса, 2003 йилда 5 млн.
100 минг тонна етиштирилди.
Бозор иқтисодиёти халк хужалигининг барча тармокларини камраб олади. Жумладан кишлок хужалиги ҳам бозор 
иқтисодиётини таркибида мухим урин эгаллайди.
Кишлок хужалиги халк хужалигининг энг йирик сохаларидан бири булиб, етиштираётган ялпи ижтимоий 
махсулотнинг 30 фоизини ишлаб чикармокда, барча миллий даромаднинг 45, 3 фоизини кишлок хужалигининг 
хиссасига тугри келади. Бу тармокда 1991 йилда 971 жамоа хужалги ва 1137 давлат хужалиги фаолият курсатиб,
улар халк хужалигида банд булганларнинг 41,5 фоизини узларида бирлаштирган эди. Мамлакат умумий 
ахолисининг 60 фоизи кишлокда яшайди, халк хужалигида мавжуд барча ишлаб чиқариш асосий фойдаларнинг 21,1 
фоизи кишлок хужалиги ихтиёрига тугри келади.
Барча экин майдонлари 4 млн. 300 гектарни ташкил этади, шундан 1 млн. 80 минг гектарига галла (хозир 1 млн.
352 минг гектар), ёки 25,7 %, 1 млн 761 минг гектарига техника экинлари (41,9%), 294,3 минг гектарига картошка ва 
полиз-сабзавот (7,6%), барча техника экинлари майдонининг 97,7 % ни пахта эгаллайди, чорва-озука 25 % ни ташкил 
этади.
Кишлок хужалиги бозор иктисоди учун мухим сохадир, чунки озик- овкат махсулотлари, саноат учун хом-
ашё шу сохада етиштирилади. Кишлок хужалигини ривожлантириш асосий ишлаб чиқариш воситаси хисобланган 
ер билан бевосита боғлиқдир, чунки инсон уз меҳнатини, меҳнат куроллари оркали ерга йуналтиради.


64 
Ер билан боғлиқ булган иқтисодий алокалар, аграр муносабатлар дейилади.
Бу муносабтларнинг объекти ер булса, унинг субъектлари ер эгалари, ерда хужалик юритувчилар, ерга 
меҳнат сарфловчи кишилар хисобланади. (Ижарачилар, ширкатлар, пайчилар, фермерлар, тармокчилар булиши 
мумкин).
Аграр муносабатлар 4сохани уз ичига олади.
1. Эгалик килиш; 
2. Фойдаланиш; 
3. Тасарруф этиш; 
4. Узлаштириш.
Аграр муносабатлар 4 сохани узида ифода этади: 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish