6.3. Овқат тайёрлашда ишлатиладиган жиҳозлар, асбоблар, идиш-
товоқларга санитария талаблар.
Умумий
овқатланиш
корхоналарида
ишлатиладиган
номеханик
жиҳозларга столлар, идиш-товоқлар, ванналар киради.
Столларни усти сув ўтқазмайдиган полимер материаллар, зангламайдиган
пўлат туника, дюралюмин билан қопланади. Тахта билан қопланган столлар
фақат қандолат цехига ишлатилади.
Идиш-товоқ ювадиган ванналар зангламайдиган пўлатдан, оқ тунукадан
ясалади, сирланган ванналар ҳам ишлатилади.
Асбобларга гўшт, сабзавотларни тўғраш учун ишлатиладиган тахталар,
пичоқлар, болталар, қиймалагич, болғалар киради.
Маҳсулотлар тўғраладиган тахталар, пичоқлар ҳар бир маҳсулотлар учун
алоҳида ва пишган, хом маҳсулотлар учун ҳам алоҳида қилиб
маркировкаланган бўлиши керак. Чунки хом маҳсулот тўғриалган тахтада
микроблар ривожланади ва пишган маҳсулотга ўтиши мумкин. Тахта ораларида
ёрилган ёки зичланмаган жойлари бўлиши мумкин эмас. Тахта ва пичоқлар
ишлатиладиган жойларда сақланади.
Ошхона идиш-товоқлари таомларни тайёрлаш, сақлаш ва ташиш учун
хизмат қилади. Турли қозонлар, товалар , кострюлкалар, капкир, чўмич, говли,
элак-бўларнинг ҳаммаси зангламайдиган пўлат, алюмин, чўян оқ тунукадан
тайёрланади. Сирланган тоғорачалар, фақат маҳсулотларни сақлаш, яхна
таомларни тайёрлашда ишлатилади.
Ошхона шишадан, фаянсдан, чинни, биллур (тарелкалар, чашка, пиёла,
коса, стакан, фужер ва бошқалар), зангламайдиган пўлатдан (вилка, қошиқ,
пичоқ) тайёрланади. Ошхонада полимер, пластмасса идишлар кенг
ишлатилади.
Четлари синган, ёрилган, сири кўчган идишлардан фойдаланиш мумкин
эмас.
Ошхона идиш-товоқлари механик машиналар ёки қўлда ювилади.
Қўлда ювиш учун уч бўлимдан иборат ванна қўлланилади.
Ошхона идиш-товоқлари қўлда қуйидаги тартибда ювилади:
1.
Чўтка ёки ёғоч куракча билан овқат қолдиқларини қириб олиб,
чиқинди солинадиган идишга ташланади.
2.
Идишларни биринчи ваннада ювиш кетказилиб, +40
0
С дан кам
бўлмаган ҳароратли иссиқ сувда ювилади.
3.
Иккинчи ваннада идишлар 0,2% ли хлорамин эритмасида 10
дақиқа сақланиб иш охирида дезентерияланади. Иш давомида
эса олинган икки марта кам ювувчи модда солиниб +40
0
С
ҳароратли иссиқ сувда ювилади.
4.
Учинчи ваннада ҳарорати +65
0
С дан кам бўлмаган иссиқ сувда
чайилади. Бунда қўл куймаслиги учун душнинг шлангидан
фойдаланиш ёки идишларни панжара яшикларга солиш мумкин.
5.
Идишларни махсус сим-тўр токчаларга қуритилади.
Қошиқлар, вилкалар, пичоқлар ҳам юқоридаги усул билан ювилади.
Алюмин идишлар совун билан ювилади, сода ишлатилса, алюмин
қорайиб қолади.
Фойдаланилган идиш-товоқларни яхши ювмаслик, уларда қандайдир
қолдиқларнинг қолиши баъзи касалликларнинг соғлом одамга ўтишига сабаб
бўлади. Юқумли касалликлар: дизентерия, тиф, дифтерия, грипп, сил ва
бошқалар ўтиши мумкин. Шунинг учун умумий овқатланиш корхоналарида
идишларни санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тоза ювиши устидан
кундалик назорат ўрнатилади.
Қуйидаги жадвалда дезенфекция қилувчи воситаларни тайёрлаш ва
тавсифи берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |