Руйхатга олинди



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#110583
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

 
3-савол баѐни* 
ХIХ асрнинг 60 йилларида Мўғилистонда рус савдосига тамал тоши 
қўйилди. 1860 ва 1883 йиллардаги рус-Хитой келишувига мувофиқ рус 
капиталистларининг бутун Мўғилистон ҳудудида божсиз савдо қилиш 
ҳуқуқини берди. Бундан ташқар Чор хукумати Ург, Кобро, Улясутайда 
элчихоналар очиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Аммо рус савдогарлари бу 
вақт келиб нафақат Хитой савдогарлари билан балки инглиз, америка ва 
бошқа савдо фирмалари билан рақобатбардошда иш юритишига мажбур 
эди. Ваҳоланки, улар манжурлар ҳимояси ва кўмаги иш олиб борардилар. 
Рус савдогарлари ўз маҳсулотларини пулга сотишни мақсад 
қилсаларда, аммо мўғиллар қўлида пул йўқ эди. Хитой савдогарлари 
мўғиллар билан савдодан қарз эвазига айрибошлаш усули орқали савдо 
қиларди. 
Мўғиллар русларнинг тўқимачилик, металсозлик, қайта ишланган 
тери ва бошқа товарларига эҳтиѐжманд эдилар. Бу маҳсулотлар Сибир, 
Байкалортида ҳам деярли ишлаб чиқарилмас айримлари эса ички бозор 


учунгина чиқарилади, холос. Мўғилистон учун ушбу товарлар Россиянинг 
марказий районлари ва Урал ҳудудларида ишлаб чиқарилди. Аммо бу 
товарларни етиб келиши мўғиллар учун қимматга тушарди. Хитой 
савдогарлари американ, инглиз ва бошқаларнинг матоларини Мўғил ички 
бозорига киритдилар. Уларнинг сифати жуда паст бўлсада, аммо рус 
савдогарлари таклиф этаѐтган нархлардан анча арзон эди. Хитой 
савдогарлари, фирмалари ҳар дақиқада инглизлар, америкаликлар, японлар 
ва бошқа компаниялар харакатларидан воқиф бўлиб турар, бунинг учун ўз 
жосусларини ҳам ѐллагандилар. Шунинг учун ҳам Хитой савдосармояси 
Мўғилистон иқтисодий ҳаѐти ўзининг ҳал қилувчи хусусиятини сақлаб 
қолди. Европаликлар киритаѐтган саноат моллари; хитойлик савдо-
ҳунарманд аҳилларининг шавқатсизларча таъсир ўтказишига уринаѐтган 
усуллари, аратларнинг яна қашшоқлашишига олиб келди. ХIХ асрнинг 2 
ярмида феодалларнинг ҳам иқтисодий синиш ҳолати кузатилдики, бу ҳол 
уларни 
камбағаллашган 
феодал 
даражасига 
етаклади. 
Манжур 
хукмронлигининг охирларига келганда мўғил феодал тузуми чуқур инқироз 
даврини бошидан кечирди. Мўғилистон манжурлар хукмронлиги даврида 
юқори ишлаб чиқариш босқичига ўтолмади. Чунки, феодал тузум, Цин 
сулоласининг ҳукмронлиги, иқтисодий қарамлик, капиталнинг четдан 
кириши, ламаизм ғоялари бунга тўсқинлик қиларди. 
Монголияда ягона мустақил давлат Ойрот хонлиги ҳам 1758 йилда 
манжурлар томонидан тугатилди ва унинг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси 
кириб ташланди. Цин сулоласи Монголияни ташқи дунѐдан ажратиш 
чораларини кўрди. 20 аср бошларида Монголия Осиѐнинг энг қолоқ 
мамлакатларидан бири эди. 
Монголияда 19 аср бошланган миллий озодлик харакати 20 аср 
бошларида янада кучайди. 1911 йил аратларнинг йирик қўзғалони бўлиб 
ўтди. 1911 йил ноябрда Урга (ҳозиргиУлан-Батор) да Цин сулоласи 
мустақил Монголия давлати тузилганлиги эълон қилинди хокимияти 


ағдарилиб
Мамлакатдаги лама ибодатхонасининг олий руҳонийси-Буғдихон тузган 
хукумат Монголия суверинитетининг давлатлар томонидан тан олиниши 
учун 3 йилда ортқироқ харакат қилди. 1915 йилда Россиянинг Кяхта 
шаҳрида чор Россияси, Хитой ва Монголия вакилларининг уч томонлама 
конференцияси бўлди, унинг қарорларига мувофиқ, Монголиянинг мақоми 
Хитой суверинитети остидаги ва Россия хомийлигидаги кенг мухторият 
билан чекланди. 1919 йилда Хитой Монголияга қўшин киритди ва унинг 
хукмрон юқори табақасини мухторият мақомидан воз кечишга мажбур 
қилди. Аммо монгол халқи мустақиллик учун курашни давом эттирди. 
1921 йил июлда Урга шаҳрида Монголия мустақиллиги эълон қилинди. 
1924 йил 26 ноябрда мамлакат парламенти-Буюк халқ курали Монголия 
Халқ Республикаси (МХР) тузилганлигини маълум қилди ва биринчи 
конституцияни қабул этди. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish