Руйхатга олинди



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#110583
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

 
3-саволнинг баѐни* 
 
Ана шундай бир шароитда Хитойда қудратли деҳқонлар уруши 
аланга олди. Бу уруш 1850 йилда Хитойнинг жануби Кантонда бошланди. 
Қузғолончиларга деҳқоннинг ўғли, мактаб ўқитувчиси Хун Суютсюан 


бошчилик килди. У ялпи тенглик ғоясини тарғиб қилди ва «Ялпи 
фаровонлик самовий давлати » ни тузишга даъват этди. Шундан келиб 
чиқиб деҳқонлар урушининг қатнашчилари тайпинлар деб аталди. 
Тайпин - деҳқонлар тузган кучли армия Хитойнинг марказий 
вилоятларига йул олди. Озод килинган районлар аҳолисининг ѐрдамида 
қўзғолончилар Янцзи дарѐсига етиб бордилар. Улар қўрол-яроғ 
омборларини ва тўпларини қўлга тушириб, катта ҳудудларини 
эгалладилар. Нанкин шаҳри Тайпин давлатининг пойтахти, Хун Суюсюан 
эса унинг императори бўлди. Тайпинлар деҳқонлардан олинадиган 
солиқларни ва ижара хақини камайтирдилар, камбағалларнинг қарз 
мажбуриятларини бекор килдилар .Бойлардан давлат хазинасига ўлпон 
ундириб олдилар меҳнат қилиш барча учун мажбурий деб эълон қилинди. 
Тайпинлар барчанинг тенглигига интилиб, хотин-қизларнинг тенг 
хуқуқли эканлигини эътироф этдилар. Қайлиқ сотиб олиш, кизларнинг 
оѐғини бутун умрга ногирон қилиб қўядиган баъзи бир ваҳшиѐна урф-
одатлар тақиқланди. Илгари бундай одатлар бадавлатлик белгиси бўлиб, 
бадавлат оиладан чиққан аѐлларга ишламаслик имконини берарди. 
Аммо Тайпинлар кўп нарсаларга ибтидоий тенглик назари билан 
қараб , ҳаѐтни тор доирада тушунар эдилар. Деҳқонлар жамао бўлиб 
яшашлари, жамоада «ҳеч бир нарсада тенгсизлик бўлмаслиги учун, ҳамма 
тўқ ва кийими буд бўлиши учун, ерга эга бўлган ҳолда унда биргаликда 
ишлаш, овқатни биргаликда истеъмол қилиш , кийим кечак бўлганида 
уларни баравар тақсимлаш, пул бўлганида уни биргаликда сарфлаш лозим» 
эди. Шу сабабли Тайпинларнинг келажакдаги тузум хақидаги тасаввурлари 
ҳаѐлий ва хато ғоялардан иборат эди. 
Тайпин давлатидаги ҳамда жамоадаги камбағалликга асосланган ялпи 
тенглик ва ҳарбий интизом бу тузумни узоқ сақлаб қола олмас эди, чунки 
бу таълимот ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишига катта тўсқинлик 
килар эди. 


Тайпин раҳбарлари орасида аста-секин низолар юзага келди, 
деҳқонлар ўртасида ҳам сансоларлик ва умидсизлик кайфиятлари пайдо 
бўла борди, бу эса манжур маъмурларига тайпинларни мағлуб этишга 
туртки берди. Боғдихон армияси кўч тўплаб ҳужумга ўтди, унга инглиз, 
француз ва АҚШ куролли отрядлари ҳал қилувчи ѐрдам кўрсатдилар. 
Тайпинлар жон-жаҳдлари билан ҳимояга туришди. Деҳқонларнинг атоқли 
йул бошчиси Ли Сючен айниқса шуҳрат қозонди. У интервентларнинг 
қўшинлари харакат килаѐтган ҳал килувчи жангларда жасорат кўрсатди. 
Аммо кучлар нисбати тенг эмас эди. 1864 йилда манжурлар ҳукумати 
қўшинлари Нанкинни ишғол килдилар. Ғолиблар шаҳарнинг юз мингдан 
ортиқ ҳимоячиларни қиличдан ўтказдилар. Хун Суюсюан ўзини-ўзи 
ўлдирди. Ли Сючен эса қўлга олиниб, қаттиқ қийноқлардан кейин қатл 
этилди. Тайпинлар қўзғолони бостирилгандан кейин чет эл босқинчилари 
Цин сулоласини қўллашни давом эттирдилар ва айни пайтда ундан янги-
янги ѐн беришларга эришдилар. Тайпинлар қўзғолони Ҳиндистондаги 
1857-1859 йиллардаги қўзғолон каби мустамлакачиларни дахшатга 
келтирди. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish