Dermatovenerologiya va estetik tibbiyot



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/383
Sana22.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#109021
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   383
Bog'liq
Dermatologiya N3 2015

81
тезисы
2. тиббий статистика бўлими ва ташкилий 
услубий ишлари бўйича атх ишлари юзасидан 
бир кунлик семинар ташкил этиш ва Республика 
ттдларидаги атх фаолияти маълумотларининг 
тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш;
3. жйбЮкни аниқлаш бўйича атх маълумот-
ларини республиканинг умумий статистикасига 
қўшиш Республика бўйича атх фаолиятини ях-
шиланишига ёрдам беради.
қайталанувчи генитал учуқнинг клиник хусусиятлари
ИСРОИлОВ Х.Т.
Республика Ихтисослаштирилган Дерматология
ва Венерология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази
мақсади. Қайталанувчи генитал учуқнинг кли-
ник хусусиятларини ўрганиш.
материал ва методлар. тадқиқот давомида 
тез-тез қайталанувчи генитал учуқ билан хаста-
ланган 84 та беморларда касалликнинг клиник 
кечиши ўрганилди. ушбу гуруҳда касалликнинг 
қайталаниши йилига 6–7 мартадан 10–12 марта-
гача кузатилди. генитал учуқ билан хасталанган 
беморларнинг ўртача еши 2–38 дан иборат бўлиб, 
уларнинг 82,0 % оилали. касалликнинг давомийли-
ги эса 1ойдан 6 йилгача эканлиги аниқланди.
тадқиқот натижалари. генитал учуқнинг кли-
ник кўриниши бироз шишган, қизарган терида 
гурухланган сероз суюқликга эга везикулалар, 
майда ёки полициклик чегарали эрозиялар, эро-
зив-ярали ва ярали ўчоқлар кўринишида намо-
ён бўлиши кузатилди. зарарланган ўчоқларда 
қичишиш, ачишиш, оғриқ каби субъектив белги-
лар билан кечиши ифодаланди. шунингдек, бе-
морларнинг 20 (23,8 %) тасида бир томонлама ва 
16 (19,0 %) тасида икки тамонлама чов лимфаде-
нити аниқланди. лимфаденит билан кечган бе-
морларнинг чов соҳасида иррадияцияланувчи 
оғриқлар кузатилди. 
тадқиқот давомида генитал учуқ билан касал-
ланган беморларнинг терисида кузатилган тош-
малар тавсифи қўйидагича бўлди. гуруҳланган 
пуфакчали элементлар сон жихатидан 5–6 до-
надан 25–30 донагача намоён бўлган бўлса, 
эрозив, эрозив-ярали ўчоқлар юзаси 0,5 см дан 
1,0–1,5 см катталигигача бўлиши кузатилди. ку-
затув гурухидаги беморларнинг 48 тасида (57,1 %) 
гуруҳланган пуфакчали элементлар аниқланиб, 
пуфакчаларнинг эрозив сохалар билан бирга-
ликда келиши 18 (21,4 %) ҳолатда намоён бўлди. 
Эрозив тошмали ҳолат эса 10 та (11,9 %) беморда 
кузатилди, бундан ташқари 4 та (4,8 %) беморда 
эрозив-ярали ва яна 4 та (4,8 %) беморда ярали 
ўчоқлар билан ифодаланди. 
генитал учуқ элементларнинг эркакларда жин-
сий олат терисида 56,0 % ва қов терисида 44,0 % 
холатда жойлашганлиги кузатилди. аелларда эса 
касаллик элементларининг 61 % холатда катта 
жинсий лаблар терисида жойлаши аниқланди.
генитал учуқнинг қайталаниш даражаси 22 
та (52,4 %) беморда йилига 4–6 маротаба, 11 та 
(26,2 %) беморда 8–9 маротаба ва касаллик ре-
цидивининг ҳар ойда кузатилиши 9 та (21,4 %) бе-
морда аниқланди.
хулоса. ўтказилган клиник тахлиллар натижа-
сига асосан, генитал учуқнинг жинсий аъзоларда 
33,3 % пуфакчали-эрозив, эрозив-ярали холда ке-
чиши шунингдек эркакларда асосан жинсий олат 
терисида, аелларда эса кўпроқ катта жинсий ла-
блар терисида жойлашиши бошқа турдаги жй-
бЮклар учун эпидемиологик ахамиятга эга экан-
лигини кўрсатади. 
генитал учуқнинг 47,6 % беморларда бир йил-
да 8–12 маротаба қайталаниши, ушбу гурухдаги 
беморларда иммун тизимидаги чуқур бузилиш-
лар мавжудлигини белгилаб, уларни батафсил 
ўрганиш лозимлигини кўрсатади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish