26
Очиқ иқтисодиёт пойдеворини вужудга келтиришнинг ҳуқуқий ва
ташкилий асослари, уларни шакллантириш. Ўзбекистоннинг мустақил давлат
сифатида жаҳон иқтисодий тизимига кириб боришидаги дастлабки
қадамлари. Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлик
ташкилотлари фаолиятидаги иштироки: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти,
Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа
тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Европа Иттифоқи
комиссияси ва бошқалар. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон билан ҳамкорлиги. Бозор
муносабатлари тизимида миллий валютанинг тутган ўрни ҳамда вазифалари.
Миллий валютанинг жорий этилиши. Кучли миллий валюта – мамлакат
иқтисодий мустақиллигининг рамзий мезони. Иқтисодий ислоҳотларнинг
биринчи босқичи сабоқлари.
27
Хулоса
Бозор иқтисодиёти тизимини босқичма-босқич шакллантириш бу
қонуний жараён бўлиб у бир вақтнинг ўзида бўладиган тадбир сифатида
амлга оширилиши мумкин эмас, балки бир қанча босқичларни ўз ичига
олувчи узоқ даврни талаб этади.
Бозор муносабатларининг бутун механизмни давлат томонидан
кўрсатиладиган ва қонун билан мустаҳкамланадиган бозор шарт-шароитлари
доирасидагина амалга оширилади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини яратиш бир қанча муҳим
йўналишлар бўйича амалга оширилади.Ислоҳотлар биринчи босқчининг ғоят
муҳим вазифасини амалга ошириш.яъни давлат мулки яккаҳокимлигини
тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига Республикада кўп укладли
иқтисодиётни реал шакллантиради.
Мустақиллик йилларида иқтисодий соҳада теран ўзгаришлар рўй
берди. Бу борада асосий якунлар қуйидагилар:
иқтисодий муносабатларда,айниқса мулк масалаларида туб ўзгаришлар
амалга оширилди. Мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан
чиқариш дастурини амалга ошириш натижасида мамлакатимизда кўп
тармоқли иқтисодиёт шакллантирилди, нодавлат сектори мустаҳкамланди ва
у иқтисодиётимизда фаол роль ўйнай бошлади;
хўжали юритишнинг маъмурий- буйруқбозлик усули, режали
бошқариш ва таҳсимлашнинг ўта марказлашган тизимига барҳам берилди,
иқтисодий рағбатлантиришга, корхоналарнинг иқтисодий эркинлигига ва
рақобат тамойилларига асосланган бозор механизмлари тобора кенг жорий
этила борди;
бозор инфраструктураси умуман шакллантирилди, янги банк, молия,
солиқ тизимлари, фонд ва товар хом ашё биржалари, суғурта,аудиторлик,
лизинг компаниялари ва бошқа бозор тузилмалари тармоғи барпо этилди,
қимматли қоғозлар бозори фаолияти кучайтирилди;
ўзимизнинг миллий пул тизимимиз яратилди, ўм мамлаатимизда ягона
Do'stlaringiz bilan baham: |