Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Даромадлилик эгри чизиғини шакллантириш истиқболлари



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

Даромадлилик эгри чизиғини шакллантириш истиқболлари 
 
Давлат қимматли қоғозларининг узоқ йиллардан бери муомалада мавжуд 
эмаслиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун асосий ставка 
даражасини аниқлашнинг бошланғич босқичида бирмунча қийинчиликларни 
вужудга келтириши мумкин. Давлат қимматли қоғозларининг муомалага 
чиқарилиши улар бўйича даромадлилик эгри чизиғи шаклланишига хизмат 
қилади. Давлат қимматли қоғозларининг даромадлилиги эгри чизиғи эса 
Марказий банкнинг пул бозоридаги операциялари бўйича параметрларни 
аниқлашда мўлжал вазифасини ўташи мумкин. Шунингдек, мазкур эгри чизиқ 
қисқа муддатли фоиз ставкалари даражасини прогноз қилиш имконини беради. 
Назарий жиҳатдан давлат қимматли қоғозларининг даромадлилик эгри 
чизиғи тўлиқ шаклланиши иқтисодиётнинг келажакдаги ҳолатига баҳо бериш 
учун хизмат қилади. Бунда давлат қимматли қоғозларининг даромадлилик эгри 
чизиғи ўсувчи бўлиши инфляцион хатарлар мавжудлигини ҳамда фоиз 
ставкаларининг кўтирилиши кутилаётганлигидан дарак бериб боради. Мазкур 
эгри чизиқнинг пасаювчи бўлиши эса иқтисодиётнинг рецессияга яқинлашиб 
бораётганлигини англатади. 
Халқаро амалиётда давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлилик эгри 
чизиғининг шаклланиши қисқа муддатда содир бўлмайди ва бу узоқ давом 


110 
этадиган жараён ҳисобланади. Яқин келажакда фақат қисқа муддатли 
облигацияларнинг муомалага чиқарилиши режалаштирилаётганлигини инобатга 
олсак, Ўзбекистон шароитида давлат қимматли қоғозларининг даромадлилик 
эгри чизиғи пайдо бўлиши бир неча йилларни талаб қилиши мумкин.
Бунинг учун энг аввало солиқ-бюджет сиёсати ва бюджет амалиётлари 
тўлиқ бозор механизмларидан келиб чиқиб амалга оширилиши зарур. Бунда 
Ҳукуматнинг I ва II даражали харажатлари (ижтимоий соҳаларга харажатлар, иш 
ҳақи, нафақа, пенсия ва бошқалар) йиғилган солиқ ва мажбурий тўловлар 
ҳисобидан, иқтисодиётга қилинадиган харажатлар эса бевосита молия 
бозорларидан жалб қилинган узоқ муддатли маблағлар ҳисобидан амалга 
оширилиши зарур. Шу билан бирга, давлат бюджетининг даромадлари ва 
харажатларининг мувофиқлигини таъминлаш мақсадида бюджет қоидасининг 
киритилиши давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқариш орқали 
иқтисодиётдан бозор фоиз ставкаларида ресурс жалб қилинишига имкон 
яратади. 
Шунингдек, ушбу жараёнда иқтисодиётда узоқ муддатли пулларнинг пайдо 
бўлиши ҳамда инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига, хусусан, узоқ 
муддатли давлат қимматли қоғозларига инвестициялар киритишга тайёр 
бўлишлари муҳим аҳамият касб этади. 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish