Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Аҳолининг кредитга бўлган кайфияти



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

Аҳолининг кредитга бўлган кайфияти 

Келгуси 12 ойда сиз ёки оила аъзоларингизда Келгуси 12 ой давомида банкларнинг 

банк кредитини олиш истаги мавжудми? кредит ставкалари қандай бўлади? 
Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари. 
Ўзбекистон иқтисодиётида шаклланган мавжуд инфляцион 
кутилмалар шароитида келгусида ички нархлар ошишини 
секинлаштириш учун қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб 
қолиш лозим бўлади. Марказий банк ўрта муддатли истиқболда 
пул-кредит сиёсатини юритишда ушбу шарт-шароитларни 
инобатга олади. 
 
2.4. Пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фой-
даланиш ва унинг трансмиссион механизмлари таҳлили 
Инфляцион таргетлаш режимига ўтиш жараёнида самарали 
пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, ўз навбатида, пул-кредит 
сиёсати инструментлари таъсирчанлигини ошириш муҳим аҳамиятга 
эга. 
Марказий 
банк 
пул-кредит 
сиёсати 
инструментларидан 
самарали фойдаланиш ҳамда унинг трансмиссион механизми 
таъсирчанлигини 
ошириш 
орқали 
иқтисодиётда 
нархлар 
барқарорлигини 
таъминлашга 
ўз 
таъсирини 
ўтказа 
олиши 


40 
мумкинлигини инобатга олиб, мазкур масалага алоҳида эътибор 
қаратади.
2018 йилнинг январь-октябрь ойларида Марказий банк 
томонидан пул-кредит сиёсатининг замонавий инструментларини 
жорий этиш, такомиллаштириш ва уларнинг таъсир механизмини 
мустаҳкамлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. 
Энг асосийси, ўтган даврда зарурий инструментларни 
такомиллаштириш ва шакллантириш борасида дастлабки кўникмалар 
шаклланди. Бу, шунингдек, истиқболда амалдаги инструментларни 
ривожлантириш ва янгиларини жорий этиш йўналишларини белгилаб 
олиш учун маълум даражадаги қараш ва тасаввурларни 
шакллантириш имконини берди. Хусусан, Марказий банк томонидан 
банк тизимидаги ликвидлиликни таҳлил қилиш ва пул-кредит 
сиёсатининг 
билвосита 
инструментлари 
орқали 
самарали 
бошқаришда янгича қараш ва услублардан фойдаланилди.
2018 йил бошидан банк тизими ликвидлилигини кунлик 
мониторинг 
қилиш 
амалиёти 
йўлга 
қўйилди. 
Пул-кредит 
кўрсаткичларининг (пул массаси, резерв пуллар, кредитлар ва ҳ.к.) 
кунлик ўзгаришлари ва уларга таъсир этувчи омилларни таҳлил 
қилиш ишлари такомиллаштирилди.
Жорий 
йилнинг 
ўтган 
даврида 
мажбурий 
резервлар 
нормативларига икки марта ўзгартириш киритилди, қайта молиялаш 
ставкаси оширилди ва интервенцияларни амалга оширишда янги 
тамойилдан фойдаланилди. 
Ушбу даврда банк тизими ликвидлилигини тартибга солишда 
Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенцияларидан фаол 
фойдаланилди. Лекин орттирилган тажриба турли мавсумий омиллар 
таъсирида 
интервенциялар 
стерилизацион 
самарадорлиги 
чекланиши мумкинлигини кўрсатди. Бу, ўз навбатида, кейинги 
босқичларда бу инструментдан фойдаланиш механизмини қайта 
кўриб чиқиш ва такомиллаштириш зарурлигини тақозо этади. 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish