Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


 Маъмурий тартибга солинадиган нархлар



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

2.2.4. Маъмурий тартибга солинадиган нархлар 
2018 йилнинг 9 ойида маъмурий тартибга солинадиган маҳсулот 
ва хизматлар 
нархларини эркинлаштириш жараёни давом 
этаётганлиги сабабли уларнинг ўртача нархи умумий инфляциядан 
фарқли ўлароқ фақатгина ўсувчи трендга эга бўлди. Бунда тартибга 
солинадиган нархларнинг шакллантирилиши дискрецион (нобозор, 
ҳеч қандай қонуниятга бўйсунмайди) хусусиятлилиги ҳисобига 
уларнинг ўсиши юқори тезликка эга эканлиги ва кескин 
тебранувчанлиги билан бошқа нархлар ўзгаришидан фарқ қилади.
Хусусан, апрель-май ойларида коммунал хизматлар тарифлари, 
сентябрь ойида биринчи навли ун нархи ва ноябрь ойида электр 
энергияси, табиий газ ва бензин нархлари оширилди ҳамда 
сентябрда қолипли нон нархини эркинлаштириш бўйича ҳаракатлар 
бошланди. Бунинг натижасида тартибга солинадиган нархларнинг 
йиллик инфляциядаги ҳиссаси 2017 йил декабрига нисбатан
2 баробарга ортди (2.2.5-расм). 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, келгуси 2-3 йил давомида тартибга 
солинадиган 
нархларнинг 
эркинлашиши 
иқтисодиётда 
инфляцион босимнинг сақланиб туришига сабаб бўлади. 
Келгусида уларнинг инфляциядаги ҳиссаси камайиши давлат 
улуши мавжуд монопол корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича чора-
тадбирларнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади. 
Тартибга 
солинадиган 
нархларнинг 
эркинлаштирилиши 
иқтисодиётдаги номутаносибликларни камайтириш учун зарур чора 
ҳисобланади.


29 
2.2.5-
расм 
ИНИ таркибида тартибга солинадиган нархлар
ва базавий инфляция ҳиссалари ўзгариши 
(
фоизда, ИНИдаги ҳиссаси) 
Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Марказий банк 
ҳисоб-китоблари. 
Биринчидан, у нисбий нархларнинг тўғриланишига имкон 
яратади. Ҳозирги вақтда маҳаллий ёқилғи-энергетика маҳсулотлари 
ишлаб чиқарувчиларнинг амалдаги ички нархлари минтақа бўйича 
ўртача қийматдан паст, бу эса ушбу ресурслардан самарасиз 
фойдаланишга олиб келмоқда ва ишлаб чиқарувчилар молиявий 
ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бундай вазиятда ёқилғи-
энергетика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархларининг бошқа 
нархларга нисбатан тезроқ оширилиши, яъни нисбий нархларнинг 
тўғриланиши уларга сигнал функциясини бажаришга ҳамда 
энергоресурсларнинг мавжудлиги ёки чекланганлигининг реал 
ҳолатини акс эттиришга имкон яратади.
Иккинчидан, 
бу, 
ёқилғи-энергетика 
соҳасидаги 
давлат 
корхоналарини ислоҳ қилишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ишлаб 
чиқаришга ўз-ўзини қоплашга ёрдам берадиган бозор тамойиллари 
асосида 
нархлар 
шаклланишига 
ўтмасдан 
туриб 
ушбу 
корхоналарнинг асосий фондлари юқори даражада эскирганлиги ва 
бунинг натижасида уларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги пастлиги 
билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш имконияти мавжуд эмас.


30 
Учинчидан, нархларни либераллаштириш хусусий субъектлар, 
хусусан, ички ва ташқи инвесторлар учун очиқ бўлган рақобатбардош 
бозор шакллантирилишида дастлабки шарт-шароитларни яратади.
Таъкидлаш жоизки, агар тартибга солинадиган нархлар умумий 
нархлар даражасига катта таъсир кўрсатадиган бўлса, Марказий 
банкнинг инфляцияни жиловлаш борасидаги самарали пул-кредит 
сиёсатини юритишдаги имкониятлари чекланиб қолади.
ИНИ таркибида тартибга солинадиган нархлар улуши қанча кўп 
бўлса, 
пул-кредит 
сиёсати 
трансмиссион 
механизмининг 
самарадорлиги шунча паст бўлади, чунки бу нархлар Марказий 
банкнинг 
хатти-ҳаракатлари 
ва 
бозор 
жараёнларидан 
таъсирланмайди. Ҳозирги вақтда ИНИ савати таркибида тартибга 
солинадиган нархлар улуши 18 фоизни ташкил этади.

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish