13- мавзу. Биология дарсликларининг таҳлили режа: Мактаб дарслиги ҳақида умумий тушунча. Мактаб дарслигига қўйилган асосий талаблар. Мактаб ботаника дарслигининг мазмуни ва тузилиши. Мактаб зоология дарслигининг мазмуни ва тузилиши


Мактаб зоология дарслигининг мазмуни ва тузилиши



Download 241,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi241,28 Kb.
#104208
1   2   3   4   5
Bog'liq
13mvzu Bom

4.Мактаб зоология дарслигининг мазмуни ва тузилиши.
Мактаб зоология дарслигининг муаллифи профессор О.Мавлонов бўлиб, 
у 172 саҳифадан, 60 параграфдан иборат. Унда 134 та рангли расмлар бор. 
Ҳар бир параграф сўнгида билимларни назорат қилиш учун саволлар ва тест 
топшириқлар берилган. Дарсликда билимлар бериш билан ўқувчиларнинг 
кўникма, малакаларини шакллантиришга ҳам эътибор қилинган. Мазкур 
масала 5та лаборатория машғулотларида ўз ифодасини топган. 
Зоология дарслиги тузилиш жиҳатидан ботаника дарслигидан тубдан 
фарқ қилади. Агар ботаника дарслигининг 5-синф учун мўлжалланган ўқув 
материаллар морфологик, анатомик, физиологик, экологик билимлар 
мажмуасида ташкил топган бўлиб, 6-синф ботаника дарслигида асосий 
эътибор систематик тушунчаларнинг ўзлаштиришга қаратилган бўлса, 
зоология дарслигида бир вақтнинг ўзида систематик, анатомик, морфологик, 
физиологик, экологик, гигиеник билимлар баѐн этилади. Зоология 
дарслигининг иккинчи ўзига хос жиҳати хайвонлар билан танишиш 
эволюцион принципи асосида амалга оширилганлигидир. Одатда зоология 
дарслиги ўқувчиларни умуртқасиз хайвонларнинг бир ҳужайралилар ѐки 
содда хайвонлар вакиллари билан таништиришдан бошланиб, то сут 
эмизувчиларнинг энг юксак вакиллари бўлмиш приматлар туркуми 
вакиллари билан якунланади. Хайвонот дунѐсини содда хайвон, 
ковакичлилар, ясси, юмалоқ, халқали чувалчанглар, моллюскалар, 
бўғимоѐқлилар, хордали хайвонлар, балиқлар, сувда хам қуруқликда 
яшовчилар, судралувчи хайвонлар, қушлар ва сутэмизувчилар тартибида 
ѐритилиши, уларнинг ташқи, ички тузилиши, яшаш шароити билан 
ўқувчиларни таништириш, эволюцион, морфологик, анатомик, физиологик, 
экологик тушунчаларни онгли ўзлаштиришга кўмак беради деган фикрдамиз. 
5.Одам ва унинг саломатлиги
Мазкур 
дарсликнинг 
муаллифлари 
профессорлар 
Б.Аминов, 
Т.Тилововлардир. Дарслик 68 соатга мўлжалланган ўқув дастури асосида 
ѐзилган. У XVI бобдан, 55 параграфдан ташкил топган. Дарсликда “Кириш” 
дан сўнг одам организми ҳақида умумий маълумот, таянч харакатланиш 
системаси, қон, қон айланиш системаси, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, 
моддалар ва энергия алмашуви, айириш, ички секреция безлари, нерв 
системаси, олий нерв фаолияти, сезги органлари, кўпайиш ва ривожланиш, 
одамнинг пайдо бўлиши тўғрисида маълумотлар баѐн этилган. Дарсликда 
ҳужайранинг тузилиши, тўқималарга, суякларнинг тузилиши, мускулларнинг 
динамик харакати ва функциясини кузатишга, одам қонининг шаклли 
элементларини ўрганишга, қон кетганда биринчи ѐрдам, кўқ рак қафасини, 
нафас олганда ва чиқарилганда карбонат ангидридни аниқлашга сийдик 
айириш органларининг тузилишига, марказий нерв системаси тузилишини 
ўрганишга, кўриш ўткирлигини аниқлашга оид лаборатория машғулотларини 
ўтказиш методикаси ѐритилган. Дарсликда 92 рангли расмлар, дарслик 


сўнгида ўқув фани бўйича тест саволлари ва хотима берилган. Дарсликнинг 
ижобий томонлари ҳақида гапириб, унинг ўқув дастурига тўлиқ мос ҳолда 
ѐзилгани, ўтмишда ва ҳозирги даврда ижод қилаѐтган олимларнинг фанга 
қўшган хиссалари, республикадаги об-ҳаво шароитини эътиборга олган 
ҳолда кенг тарқаладиган касалликлар ҳақида маълумот берилганлигини қайд 
қилиш лозим. Лекин дарсликда одам анатомияси, физиологиясига нисбатан 
тиббиѐт, хусусан ҳар хил касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва 
даволаш ҳақидаги маълумотларнинг ортиқча берилганлигини таъкидлаб 
ўтиш керак. Шу билан бирга баъзи параграфлар (масалан 1, 33, 42§) даги 
маълумотларни ниҳоятда камлиги, бошқа параграфдаги (2,5,24,27,24,38) 
маълумотларни кўплигини, баъзи параграфлар мундарижада бўлиб матнда 
учрамаслиги (24§) ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. 
Баъзи бир мавзулар, масалан ички секреция безлари жуда мураккаб 
қилиб берилган. Унда келтирилган гормонлар сони 25 тадан ортади. 
Дарсликда илмий чалкашликлар анчагина.

Download 241,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish