Режа: Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмуни асослари. Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари. Биологик таълим компонентлари. Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган биологик билимлар минимуми



Download 214,94 Kb.
Pdf ko'rish
Sana22.02.2022
Hajmi214,94 Kb.
#104181
Bog'liq
11mvzu Bom



11мавзу МУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА БИОЛОГИК 
ТАЪЛИМ МАЗМУНИ
Режа: 
1. Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмуни 
асослари. 
2. Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари. 
3. Биологик таълим компонентлари. 
4. Ўқувчилар 
ўзлаштириши лозим бўлган биологик билимлар 
минимуми. 
 
Асосий тушунчалар ва таянч билимлар. 
Биологик таълим асослари, биологик таълим мазмуни, биологик таълим 
компоненти, биологик билимлар минимуми. 
1.Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмуни
асослари
Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмуни ҳозирги 
даврдаги биологик фанлар ривожланиш даражасини ўзида акс эттириши 
замон тақозосидир. 
Ўқувчилар учун биологик ўқув материалини танлаш биология ўқитиш 
методикасида ниҳоят мураккаб масалаларидан бири саналади. У мактаб 
ўқитувчилари, педагоглари, биолог олимлар хамкорлигида ҳал этилади. 
Ўқувчилар учун таълим мазмунининг танлашни қийинлиги илмий 
ахборатнинг бениҳоят кўплиги ва тез ўсиши билан узвий алоқадор. Кейинги 
даврда биология тобора тез ривожланаѐтган мустақил фанлар тизимидан 
иборатлиги маълум бўлиб қолди. У ботаника, зоология, физиология, 
анатомия, морфология, генетика, цитология, антропология, эмбриология, 
палеонтология, 
микробиология, 
гидробиология, 
биогеография, 
биотехнология, биоэтика, биоэстетика, эволюцион таълимот ва бошқа 
хусусий фанлар мажмуасидан ташкил топган.
Биология фанининг бундай тез ривожланиши бир томондан 
организмларнинг турли жиҳатдан ўрганиш, иккинчи томондан ҳаѐтнинг ҳар 
хил даражаларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ бўлса, учинчи томондан 
биологиянинг табиѐтшуносликнинг бошқа - хусусан математика, 
кибернетика, химия, физика соҳалари билан интеграцияси билан 
тушунтирилади.
Биология фанининг табақаланиши ва бошқа табиий фанлар билан 
ҳамкорлик қилиши янги-янги ахборотларни тўпланишига сабабчи бўлмоқда. 
Ҳужайра органоидларининг ультраструктура тузилиши, функцияси
ҳужайранинг келиб чиқиши тўғрисида симбиогенез назарияси, нуклеин 
кислоталарнинг тузилиши ва функцияси, ирсият ва ўзгарувчанликнинг 
моддий асослари, политипик тур, популяцияларнинг, экологик генетик 
тузилиши, кариосистематика, ҳаѐт тузилишининг турли даражалари 
тўғрисидаги билимлар биологиянинг ХХ асрдаги ютуқлари саналади. 


Биология фанида тўпланган билимлар, ахборотлар ҳажми ниҳоятда кўп ва 
хилма-хил.
Умумий ўрта таълим мактабларида биология фани тўплаган барча 
ахборот ва билимларни табиий равишда ўқувчиларга бериб бўлмайди. Шунга 
кўра улар орасидан ўқувчиларнинг ѐши ҳамда ўқитишнинг ҳозирги замон 
мақсад ва вазифаларига мос бўлган билимлар мажмуасини танлаб олиш 
зарур. Танлаб олинган билимлар мажмуаси Умумий ўрта таълим 
мактабларида давлат, жамият, шахс эҳтиѐжига мос бўлиши, ҳамда 
жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиѐтини ва фан техника 
ривожланишини ўзида ифода қилиши ва таълим беришда кўрсатилган 
мақсад вазифаларини амалга оширишга сафарбар қилинган бўлиши лозим. 
2. Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта таълим мактабларидаги биологик таълим умумий 
педагогик 
жараёнининг 
ажралмас 
таркибий 
қисми 
сифатида 
таълимнинг умумий мақсадларига мувофиқ ўқувчи шахсини ҳар 
томонлама ривожланишига, тарбияланишига йўналган бўлади.
Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим вазифалари 
қўйидагилар бўлиб: 

ўқувчиларни асосий биологик тушунчалар, етакчи ғоялар, илмий 
далиллар, қонунлар, назариялар, илмий билиш усуллари, органик 
оламнинг манзарасига оид билимлар билан таништириш; 

тирик табиат унинг тараққиёт туфайли организмларда пайдо 
бўлган мосланиш механизмлари ҳақида маълумот бериш; 

ўқувчиларни организмларнинг ҳаёти, уларнинг шахсий ва 
тарихий ривожланишининг асосий қонунлари билан қуроллантириш 

ҳаёт тузилишининг турли: молекула, ҳужайра, организм, 
популяция – тур, биогеоценоз, биосфера даражалари билан 
таништириш; 

табиатга унинг барча бойликларига оқилона муносабатда бўлиш 
фазилатларини ўқувчилар онгига сингдириш; 

ўқувчиларни 
ўзларининг 
ва 
ўзгаларнинг 
саломатлигини 
сақлашга, соғлом турмуш тарзини таркиб топтиришга йўналтириш; 

биология таълим мазмунини ҳозирги ижтимоий ҳаёт, фан–техника 
тараққиёти билан мустаҳкам боғланишини таъминлаш асосида 
ўқувчиларнинг касб танлашга онгли равишда йўналтириш; 

биология таълим мазмунини қадимда яшаб жаҳон фани -
маданиятига улкан хисса қўшган ва ҳозирги даврда яшаётган биолог 
олимлар фаолияти билан боғлаш орқали ўқувчиларни ватанпарварлик 
руҳида тарбиялашдан иборатдир.
1. Умумий ўрта таълим ўқув юртларидаги биологик таълимнинг 
мақсади ва вазифалари нималардан иборат. 
2. Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмунини 
ѐритинг. 


3. Умумий ўрта таълим мактабларида биология таълим таркибий 
қисмларига нималар киради? 
4. Ўқувчилар 
ўзлаштириши лозим бўлган биологик билимлар 
минимуми деганда нимани тушунасиз? 

Download 214,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish