ЖАМҒАРМАНИНГ ИННОВАЦИОН ИНТРАНЕТ ТИЗИМИ
(ЛОКАЛ МУЛОҚОТ ТИЗИМИ)НИ ЯРАТИШ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Номланиши(domain name):
www.intranet.eyuf.uz
.
Сарлавҳаси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг инновацион интранет тизими.
Интранет тизимининг тили: Ўзбекча, Русский, English.
Фойдаланувчилар: “Эл-юрт умиди” жамғармаси, вазирлик, идора, ОТМ,
Илмий-тадқиқот муассасалари, хорижий ташкилотлар ва Жамғарма
стипендиатлари.
Интранет тизимини яратиш тартиби:
• Лойиҳани тасдиқлаш;
• Дизайн қисмини ишлаб чиқиш;
• Маълумотлар базаси тузилмасини яратиш;
• Саҳифаларни ишлаб чиқиш;
• Маълумотларни киритиш;
• Тест режимида ишлатиш;
• Интернетга юклаш(тўлиқ ишга тушириш);
II. ЖАМҒАРМАНИНГ ИННОВАЦИОН ИНТРАНЕТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШДАН
МАҚСАД
Вазирлик, идора, ОТМ, Илмий-тадқиқот муассасалари, Хорижий
ташкилотлар, Жамғарма стипендиатлари ва Жамғарма ўртасида Блокчейн
технологиясидан фойдаланган ҳолда инновацион интранет тизими (локал
мулоқот тизими)ни жорий этиш. Бунда қуйидагилар амалга оширилади:
1. Рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳар бир фойдаланувчи учун тизимдан
фойдаланиш ҳуқуқини берувчи идентификацион ключ ишлаб чиқилади ва
электрон манзилига юборилади;
2. Тизимдан фақат Жамғарма томонидан рўйхатдан ўтказилган
ташкилотлар(модераторлар) фойдаланади;
3. Фойдаланувчиларга шахсий маълумотларини ўзгартириш учун рухсат
берилади;
4. Ташкилотлар(модераторлар)га Жамғарма томонидан юборилган
стипендиатлари тўғрисидаги барча маълумотларни олиш ва улар билан
мулоқот қилиш имкониятлари яратилади;
5. Жамғарма электрон шаклдаги формаларни яратади ва бир вақтнинг
ўзида бу шаклни тўлдириш ойнаси очилади(белгиланган ташкилот ёки
стипендиат);
6. Барча юборилган ҳужжатларнинг криптографик хеш қийматлари
маълумотлар базасида сақланади;
7. Жамғарма ва фойдаланувчилар ўртасида электрон ҳужжат айланиш
тизими жорий этилади;
8. Вазирлик, идора, ОТМ, Илмий-тадқиқот муассасалари, Хорижий
ташкилотлар, Жамғарма стипендиатлари ва Жамғарма ўртасида индивидуал
ва группа орқали мулоқот(чат) ўрнатиш имкониятлари яратилади.
9. Стипендиатларни давлатлар, университетлар, илмий-тадқиқот
муассасалари, мутахассислиги ва бошқа категориялари бўйича статистика
олиш имконияти яратилади.
10. Топшириқларнинг юборилиши ва ижроси мониторинг тизими
яратилади.
Шунингдек ушбу тизимда электрон ҳужжат айланмалари ҳам назарда
тутилган. Яъни юқорида келтирилган фолдаланувчилар ўртасида ҳисоботлар,
жадваллар ва бошқа ҳужжатларни юбориш ва қабул қилиш тез ва сифатли
амалга оширилади.
Ҳар бир ҳужжат, ҳисобот ёки тўлдирилиши керак бўлган жадвалларни
қай ҳолатда эканлигини online тарзда кузатиб туриш имкониятлари ҳам
мавжуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |