Параметрик стабилизаторлар
Стабиллаш параметрлари
Кучланиш ёки ток стабилизаторлари деб таъминот кучланиши, тармоқ частотаси, атроф-муҳит температураси ва бошқалар ўзгарганда юкламадаги ток ва кучланишни қиймат бўйича ўзгармас ушлаб турувчи қурилмага айтилади
Ишлаш принципига кўра, стабилизаторлар параметрик, узлуксиз ростловчи компенсацион ва импульсли стабилизаторларга ажратилади.
Параметрик стабилизаторларда стабиллаш ночизиқли элементлар ҳусусиятларидан фойдаланиб амалга оширилади. Уларда кўпинча тескари алоқа мавжуд бўлади.
Узлуксиз ростловчи компенсацион стабилизаторларда стабиллаш тескари алоқа занжири орқали чиқиш кучланиши ёки токи ўзгаришининг ростловчи элементга таъсири ҳисобига амалга оширилади.
Узлуксиз ростловчи компенсацион стабилизаторлар берк автоматик ростлаш тизими бўлиб, уларда ток ростловчи элементдан узлуксиз ёки узлукли бўлиб оқиб ўтади.
Ростлаш услуби бўйича узлуксиз ростловчи компенсацион стабилизаторлар кетма-кет ва паралелл турларга бўлинади.
Стабиллаш аниқлиги бўйича стабилизаторлар 4 синфга бўлинади:
Кичик стабиллаш. Кучланиш ва токнинг руҳсат этиладиган ўзгариши 5 % дан юқори.
Ўрта стабиллаш. Кучланиш ва токнинг руҳсат этиладиган ўзгариши 1-5 % гача.
Юқори стабиллаш. Кучланиш ва токнинг рухсат этиладиган ўзгариши 0,1-1 % гача.
Ўта юқори (прецизион) стабиллаш. Кучланиш ва токнинг рухсат этиладиган ўзгариши 0,1 % дан кичик.
Стабилизаторлар чиқиш кучланишининг ностабиллиги бўйича, стабиллаш принципи бўйича, стабиллаш диапазони бўйича, ҳарорат бўйича коэффициент орқали баҳоланади.
Киришдаги ностабиллик қуйидагича аниқланади:
n1(кир) = DUкир/ Uкир ,
Чиқишдаги ностабиллик қуйидагича аниқланади:
N2(чиқ) =DUчиқ/ Uчиқ ,
Юкламадаги токнинг ностабиллиги қуйидагича аниқланади:
NIю =DIю/ Iю ,
ΔUкир – стабилизатор киришидаги кучланишнинг ўзгариши;
ΔUчиқ – стабилизатор чиқишидаги кучланиш ўзгариши;
ΔIю – юклама токининг ўзгариши.
Кучланиш стабилизаторининг стабиллаш коэффициенти қуйидагича аниқланади (Iю=соnst бўлганида):
Кст.к=Кст.u=n1(кир)/N2(чиқ)=(DUкир/Uкир)/(DUчиқ/Uчиқ) ,
Стабиллаш коэффициенти қанча катта бўлса, кучланишни стабиллаш сифати шунча яхши бўлади.
Агар кириш кучланиши ўзгармас катталик ҳисобланса, у ҳолда юклама бўйича кучланишни стабиллаш коэффициентидан фойдаланиш мумкин (Uкир=соnst бўлганида):
Юклама бўйича стабиллаш коэффициенти қанча кичик бўлса, стабилизатор шунча сифатлироқ бўлади.
Кириш кучланиши ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда юкламадаги токнинг ўзгармасдан ушлаб турилиши токни стабиллаш ҳисобланади.
Ток стабилизаторларининг стабиллаш коэффициенти қуйидагича аниқланади (RКИР =соnst бўлганида):
Агар кириш кучланиши ўзгармас бўлса, у ҳолда юклама бўйича токни стабиллаш коэффициенти киритилади (Uкир=соnst бўлганида):
Стабилизаторлар кучланиш ёки токни ростлаш учун қўлланилади ва учта усулда уланиши мумкин
Агар стабилизатор транзисторлардан йиғилган бўлса, у фильтрдан кейин, юкламадан олдинга қўйилади. Бу ерда Т-тўғрилагич, Ф-фильтр, Ст-стабилизатор, Ю-юклама ва ТА-тескари алоқа.
Стабилизаторларнинг фильтрдан кейин қўйилиши
Агар стабилизатор тиристорларда йиғилган бўлса, фильтрдан олдин қўйилади
С табилизаторларни фильтрдан олдинга қўйилиши.
Агар стабиллаш ўзгарувчан ток томонида бўлса, у ҳолда стабилизаторлар тўғрилагичдан олдинга қўйилади
Do'stlaringiz bilan baham: |