Багдар: 5210203 Амелий психология Пан окытыушы: Сагиндикова Наргиза - MAVZU : Gender boyicha nazariyalar
- Имконият ва танлов тенглиги. Тенглик, инсон ривожланиши концепцияси билан
- боғлиқ ҳолда барча одамларга моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришда тенг
- имкониятлар яратилишини кўзда тутади, ва, авваламбор, бу ҳол таълим, соғлиқни сақлаш,
- бандлик ва жамиятнинг сиёсий ҳаётида иштирок этиш имкониятларига тааллуқлидир.
- Имкониятлар тенглиги, аввало, моддий фаровонлик даражаси, ижтимоий мавқе, эътиқоди,
- жинси ва қайси миллатга мансублигидан қатъи назар инсон ҳуқуқлари ва асосий
- эркинликлари тенглигига асосланади, Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясида (1948)
- қайд этилганидек, инсон қадр-қиммати “озодлик, адолатлилик ва умумий тинчлик
- асосидир”7. Асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг йўқлиги инсон ва жамият таназзулига олиб
- келиши, ижтимоий ва сиёсий тартибсизликлар, зўравонликнинг ёйилиши ва ихтилофлар
- туғилиши учун шарт-шароит яратиши мумкин.
Тенглик, инсон ривожланиши концепциясининг таркибий қисми сифатида барча - Тенглик, инсон ривожланиши концепциясининг таркибий қисми сифатида барча
- одамларга моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришда тенг имкониятлар яратилишини
- кўзда тутади. Бироқ, афсуски, табиатда бўлгани каби, кишилик жамиятида мутлақ тенглик
- мавжуд эмас. Ижтимоий ривожланиш кўплаб омиллар таъсири остида бўлиб, улар объектив
- тарзда тенгсизликни вужудга келтиради, бу эса ўз навбатида инсониятнинг жамиятда
- тенгликни таъминлашга бўлган интилиши билан мутлақ тенгликка эришиш имкониятнинг
- йўқлиги ўртасида зиддиятнинг вужудга келишига сабаб бўлади
«Инсониятнинг жамиятда тенгликни таъминлашга бўлган интилиши билан мутлақ - «Инсониятнинг жамиятда тенгликни таъминлашга бўлган интилиши билан мутлақ
- тенгликка эришиш имкониятнинг йўқлиги ўртасида зиддиятни одамлар учун қуйидагилардан
- фойдаланишда тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш орқали текислаб юбориш мумкин:
- • ресурсларнинг асосий турларидан – табиий, ишлаб чиқариш, моддий ресурслардан;
- • турмушнинг нормал экологик, ижтимоий шарт-шароитидан;
- • уйғун ривожланишдан – таълим, илм-фан, жисмоний тарбия ва спорт, маънавий
- маданиятдан»8.
- Кишилик жамияти ривожланишининг бутун тарихи бундай қоидани тасдиқлайди,
- бироқ, инсоният ўз мавжудлиги тарихи давомида тенгликка интилиб келган, ва, ҳар биринсонга унинг шахсини уйғун ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилган, ҳар бир индивид учун тенглик ва танлаш имконияти таъминланадиган умумфаровонлик жамиятини
- яратишга доир кўплаб ғоялар вужудга келган
Do'stlaringiz bilan baham: |