Пайвандлаш усуллари


Куртак пайванд қилиниш жараёни



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/21
Sana10.03.2022
Hajmi3,87 Mb.
#488083
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
6088ec94ce924

Куртак пайванд қилиниш жараёни
Агар куртакка қўшиб кесиб олинган пўстлоқ қисм узунлик 
қиладиган бўлса, Т шаклнинг кесмалар туташув нуқтасидан 
чиқиб турган ортиқча қисми кесиб ташланиши мумкин.
Иш куртакни янги жойига мустаҳкам қилиб бириктириш 
билан якунланади. Ҳар бир боғбон ўзи ёқтирган воситадан 
фойдаланиши мумкин. Пайвандни боғлашда амалиётда 
учрайдиган энг оммабоп ва қулай восита махсус тасма 
ҳисобланади.


32
100 китоб тўплами
Т қисм бир оз устидан махсус тасма пайвандтаг атрофида 
айлантириб пастга туширилади ва узмасдан яна юқорига 
ўраб чиқилади. Ўраш жараёнида махсус тасмани имкон 
қадар таранг тортиш керак.
Пайвандни боғлаётганда куртак очиқда қолдирилиши 
ёки қўшиб ўралиши мумкин. Агар, қўшиб ўраладиган 
бўлса, кур такнинг кўзи устига катта босим ўтказмаслик 
талаб қилинади.
Куртак янги жойига яхши ўрнашиб олганлигининг 
дастлабки белгиси, унинг остидаги барг бандининг 
яшил рангдан сариққа ўзгаришидир. Шундан кейин тез 
орада барг банди қолдиғи куртакдан ажралади ва куртак 
катталашиб, ёриб чиқа бошлайди. Агар куртак қўшиб 
ўралган бўлса, унинг бемалол ўсиб ривожланишига 


33
Пайвандлаш усуллари
65–
китоб
тўсқинлик қилмаслиги учун, 2-3 ҳафтадан кейин махсус 
тасмани ечиб олиш лозим бўлади. Куртакни пайванд 
қилиш вақтида пайвандтагнинг устки учдан бир қисми 
кесиб ташланади.
Янги куртак авж олиб, новда чиқариши билан 
пайвандтаг юқори қисмидан яна кесилади ёки куртак 
юқори қисмидан 1 см масофада пайвандтаг танаси 
йўғонлиги ярмигача кесиб, ёнбошга эгиб қўйилади. Шамол 
кўп эсадиган минтақаларда пайвандтагнинг куртак юқори 
қисмидан 10 см калтаси қолдирилиши мақсадга мувофиқ 
бўлиб, ундан кўзланган мақсад, пайванд қилинган куртак 
новдасини шамолдан ҳимоя қилиш ва тиргак сифатида 
фойдаланишдир. Бундай ҳолларда пайвандтаг калта-
ги иккинчи йилда бутунлай кесиб ташланиши лозим. 
Пайвандтагда кўкаришни бошлаган ҳар қандай куртак 
узиб ташланиши керак.
Куртак ривожи 3 ойга етганда махсус тасма бутунлай 
олиб ташланади. Агар у куртак ривожига тўсқинлик 
қиладиган бўлса, эртароқ ҳам олиб ташлаш мумкин. Махсус 
тасмани олиб ташлашнинг энг тез ва қулай усули, уни бир 
томонлама юқоридан пастга қараб ўткир пичоқ билан 
Куртак пайванднинг махсус тасма билан боғланиши


34
100 китоб тўплами
кесишдир. Цитрус дарахтлари каби баъзи бир дарахт 
турлари учун тескари (оёғи осмондан) Т-симон куртак 
пайванд кўпроқ қўлланилади. Номидан кўриниб тургандек, 
бунда пайвандтагдаги кесмалар тескари Т шаклида олинади 
ва куртак янги жойига кесманинг қуйи қисмидан солинади.
Т-симон куртак пайванднинг яна бир кўриниши бу, 
микрокуртак пайванддир. Бу усул ҳам асосан, цитрус 
дарахтларни кўпайтиришда қўлланилиб, бунда жуда 
ёш пайвандтаг кўчат ва пайвандуст новдалардан 
фойдаланилади. Кесимлар кичикроқ олинади ва умуман, 
бу усул қўл абжирлигини талаб қилади. Микрокуртак 
пайванднинг устунлиги, бунда ёш новдаларнинг битиши 
тезроқ ва яхшироқ кечиб, янги нав кўчат эртарок етишади. 
Шунингдек, куртакли ёш новдаларни топиш осон. Лекин шу 
билан бирга, бундай новдаларни узоқ сақлаб бўлмайди ва 
имкон қадар тирик ҳолатида ишлатиб юборилиши керак 
бўлади.


Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish