Буюртмачига қўйиладиган талаблар:
-қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят экология экспетиза бўлимидан экологик экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;
-қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари тугугандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш.
Туман ҳокими Ш.Бабаев
Пахтакор тумани “Пахтакор УБ Автобошбекати” МЧЖ ҳудудидан савдо дўкони қуришга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги1 “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-банди ҳамда фуқаро Утемуратова Гулчехра Нагметовнанинг 2020 йил 29 сентябрдаги У-350-сонли аризасини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
1. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман комиссиясининг 2020 йил 29 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фуқаро Утемуратова Гулчехра Нагметовнанинг шаҳар бош режасига асосан “Пахтакор УБ Автобошбекати” МЧЖ ҳудудида жойлашган савдо дўкони бузулиши муносабати билан, тасдиқланган лойиҳага асосан компенсация сифатида “Пахтакор УБ Автобошбекати” МЧЖ ҳудуди ташқарисида захирадаги ер майдонидан 217,08 кв.м. савдо шахобчалари қуришга рухсат берилсин.
3. Ажратилган ер майдонини тегишли ҳужжатлар асосида ўлчаш, ерга бўлган ҳуқуқни тасдикловчи ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш ҳамда кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш туман бош архитектори (А.Жўраев) ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (У.Мелибоев)га топширилсин.
4. Фуқаро Утемуратова Гулчехра Нагметовнага ажратилган ер майдонидан белгиланган муддатда мақсадли фойдаланмаса Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддасига асосан туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.
5. Мазкур қарор Халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритилсин.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Ермулккадастр” ДК (Б.Мавлянов)га давлат реестрига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хасанов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |