Пахта-тўқимачилик кластерлари



Download 38,54 Kb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi38,54 Kb.
#169783
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Доклад-о-кластерах-3


Пахта-тўқимачилик кластерлари” мамлакатимиз ривожланишининг устувор йўналиши

Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқот ҳамда олимлар, мутахассислар билан учрашган чоғларида ҳар доим таъкидлайдики, қишлоқ хўжалигида чуқур қайта ишлашни ва саноатни ривожлантирмасдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.


Шу мақсадларга эришишда знг аввало республикамиз аграр соҳасидаги ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларидаги мавжуд муаммолар, тўсиқлар ва қийинчиликларни узил-кесил ҳал этиш муҳим масаладир.
Бунда энг аввало аграр соҳани изчил ривожланишига тўсиқ бўлаётган қуйидаги қийинчиликлар, заиф томонлари ва муаммоларни айтиб ўтиш лозим:
Пахтачиликда: ишлаб чиқариш жараёнларини тезкор янгилаш ва илғор техно­логиялар асосида модернизация қилиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этишни сустлиги; пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялаш бўйича чора­ларнинг ўз вақтида кўрилмаганлиги, ишлаб чиқариш қувватларининг анча қисмини бекор туриши; саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини йўқлиги ҳамда уларнинг самарали фаолияти учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларни яратилмаганлиги сабабли тар­моқ­нинг инвести­циявий жозибадорлигини пастлиги.
Тўқимачиликда: саноатнинг бошқарув тизими тармоқнинг замонавий ривожла­ниш тенденцияларига жавоб бермайди; корхоналар лабораторияларида сифат ме­нежментининг замонавий тизимларини жорий этиш паст даражада, шу сабаб­ли маҳаллий маҳсулотларни йирик хорижий савдо бозорларига чиқаришга, экс­порт салоҳиятини юксалтиришга ҳамда маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига бўлган ишончни оширишга тўсиқ бўлмоқда; тармоқни мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини пастлиги.
Мева-сабзавотчиликда: маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ва тай­ёрловчилар ўртасида мева-сабзавот бозорларида харидоргир экинлар ва улар­нинг навла­рини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор меха­низмлари­дан тў­лиқ фойдаланмаслик; кичик қишлоқ хўжалиги товар иш­лаб чиқа­рув­чилари томо­ни­­дан шартнома интизомига риоя қилиш даражаси­нинг пастлиги; қиш­лоқ хўжалигида механизациялаштириш, замонавий техно­ло­гияларни жо­рий қилиш, уларни сақ­лаш ва ташиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг муста­қил ра­вишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғариш учун қулай имкониятларнинг йўқлиги; мева-сабзавот бозорларида харидоргир бўлган юқо­ри ҳосилдорликка эга ва сифатли навлар­нинг уруғи, кўчати билан қониқарли ра­виш­да таъминланмаганлигидир.
Шу билан бирга, барча тармоқларга тегишли умумий муммолар: замонавий ахборот-коммуникация техноло­гия­лари етарлича жорий қилинмаганлиги сабаб­ли хомашёни қабул қилиш, та­шиш ва қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари устидан керакли даражада назорат тизимини мавжуд эмаслиги; хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларининг нооқилона тақсимланиши, логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ташкил этишдаги камчиликлар ишлаб чиқариш қувватларининг анча қисмини тўхтаб қолишига, иқтисодий йўқотишлар оқибатида маҳсулотлар таннархини ошишига ва ишлаб чиқариш рентабеллигини пасайишига олиб келмоқда; соҳа корхонала­рида ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг барқа­рор устунлик қилиши, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида муносиб рақобатлашишга қодир бўлган миллий брендларни шакллантиришнинг етарли даражада эмаслиги саноат корхоналари даромадла­рини ошириш имконини бермаяпти; кадрлар тайёрлаш тизими агросаноатнинг реал эҳтиёжларига жавоб бермайди, соҳа тармоқларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ўқитишнинг инновацион йўналишларини жорий этиш ва илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш юзасидан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида белгиланган устувор йўналишларда шу жиҳатларга алоҳида аҳамият қаратилган.
Шунга кўра бирламчи қайта ишлаш саноатида кейинги йилларда соҳада амалга оширилган модернизация самарасида ютуқлар кўлами кенгайиб бормоқда.
Пахтамиз ранги, толасининг узунлиги, пишиқлиги ва микронейер кўрсаткичлари билан халқаро стандартларга тўла жавоб беради. Бу унинг жаҳон тола бозорида харидорлигини таминлайдиган энг муҳим жиҳатларидандир. Аммо, Президентимиз таъкидлаганидек, ушбу толани ўзимизда қайта ишлаб, тайёр маҳсулот шаклида жаҳон бозорига олиб чиқсак-чи? Даромад бир неча баробарга ошиши табиий. Қолаверса, пахта ўсимлигидан олинадиган яна юзлаб маҳсулотлар ҳам борки, буларнинг барчаси иқтисодий самарани бир неча баробарга оширади. Энг муҳими, кўплаб янги иш ўринлари яратилади.
“Пахта - тўқимачилик кластери” – улкан лойиҳа иқтисодий тараққиётнинг шартларидан бири. У билан яқиндан танишиш, моҳиятини чуқурроқ англаш нафақат соҳа ходимлари, мутахассислари, иқтисодчилар учун, балки кенг омма учун аҳамиятлидир. Зеро, барчамизнинг тақдиримиз шу заминга боғланган. Тараққиёт – инновацияни талаб этади. Улардан қанчалик хабардор бўлсак, ривожланишда хам шунчалик ҳиссамиз ошади.
Интеграциялашувнинг кичик даражаси мамлакатлар иқтисодиётида янги хўжалик юритиш тизимини шакллантириш йўли ҳисобланиб, ўзаро пировард маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва географик яқин бўлган корхона ва ташкилотларни ўз ичига олган “Кластер”лар яратишдир.
Кластерларни шакллантиришдан мақсад – шаҳар, туман ва вилоят ичида жойлашган бир хил соҳа кохоналарини ва улар билан ягона технологик занжирда бўлган таълим, илмий, инжиниринг, консалтинг, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш - инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида рақобатбардош товарлар яратишга йўналтиришдан иборатдир. Бунда аҳолини иш билан таъминлашдек муҳим жиҳат ҳам ўзини намоён этади.
Жаҳон иқтисодиётида интеграция жараёнларини глобалашуви ва чуқурлашуви аграр бизнесни ички кучли ва заиф томонларини ҳам, унинг бозордаги ташқи имкониятлари ва ҳавф-хатарларини ҳам ҳартомонлама чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. Айнан ана шу имкониятлардан бири агросаноат гуруҳини кластер модели бўйича ташкил этишдир.

Download 38,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish