ҚИКОЯТИ ХОЖА БАҲОУДДИН
Баҳоулҳақ вад дин тоба масовоҳ,
Авонеға йўлуқгилар баногоҳ.
Хўжа Баҳоуддин ҳазратлари, Аллоҳ унинг қабрини то қиёмат
хушлаган бўлсин, бир куни бир золимга йўлиқиб, унинг билан
сўзга кирдилар. “Авон” — аслида кўмакчи дегани, аммо бу ерда
золим маъносида олинди. (Баҳоуддиннинг ҳақиқий исми Муҳам-
мад эди. Отасининг исми Маҳдий. Саййидзода эди. Бухоролик. Каъ-
батуллоҳга икки марта яёв бориб тавоф қилди. Кўп кароматлари
зоҳир бўлгани учун Баҳоуддин қўйдилар).
Авон бир сўз деди, ул мард бир сўз,
Авон қўйди ёмонлиғ кўйиға юз.
Авон — бир сўз, хўжа
бир сўз, дея орада тортишув пайдо
бўлди. Ҳар иккиси ўз сўзида маҳкам турди. Аммо авон хўжанинг
ҳақ сўзини ёмонлик кўйига солди, яъни унинг сўзини бекорчи,
деди.
Юзига солди қамчин марди ҳоли,
Қизил қон бўлди сунбулдек соқоли.
Авон аччиқланиб, Баҳоуддин ҳазратларининг юзига қамчи би-
лан урди. Хўжанинг юзи ёрилиб, қон оқди. Сунбулдек қора соқоли
қизил қонга бўялди. “Сунбул” бир ўтнинг исмидир, қизларнинг
соч толими кабидир. Ошиқлар маъшуқларининг соч тол^шларини
унга ўхшатадилар.
Хўжа қонли соқолини қўлига олиб, ул авонга яхши дуо қилиб:
“Эй Худо, бу золимни яхши йўлга солгил”
деди.
Ғазаб қилма анга - қилғил иноят,
Муҳимми ухравийсин қил кифоят».
Хўжа дуода давом этиб: “Ё Рабб, бу авон — бандангга ёрдам
айлашл. Дунёву охират муродларини бершл.” — деди.
Бу сўзни эшитиб ул марди бебок
Уриб наъра, яқосин айлади чок.
Ул нопок авон хўжа Баҳоудциннинг дуосини англади. Шу он
наъра билан ёқасини йиртиб, ҳушидан кетди.
Юзини ерга суртиб нола қилди,
Кўзини ёшини чун жола қилди.
Ул авом яна ўзига келгач, хўжанинг оёғига йиқилиб, юзини
суртиб, йиғлаб, кўзларидан гавҳарлек ёшларини қиров каби тўкди.
“Жола” — шабнам маъносида.
239
Олиб ҳиммат асосин - кирди йўлға,
Кўлин топшурди ул ҳимматли қулға.
Ул авон ҳиммат таёғини қўлга олиб, тариқат йўлига кирди,
Ҳиммат эгаси Баҳоудцинга қўлини топширди, уни ўзига муршид
қилди,
Худо ул бандаға қилди иноят,
Неча кун ўтмайин тобти валоят.
Худойи таоло ул авон бандага ёрдам берди. Шу туфайли орадан
кўп вақг ўтмайин, авлиёлик мақомини топди, яъни валиййуллоҳ-
лардан бўлди. (Айтишларича, бу авоннинг исми имоми Сибғатул-
лоҳ эди. Ҳазрати Баҳоудциннинг катта халифаларидан бўлган).
Ана хулқу, ана ҳилму, ана ҳол,
Ана цавлат, ана нусрату иқбол.
Эй инсои, кўрцингми, хулқ, юмшоқлик ва илми ҳол аҳлининг
ҳоли қанцай бўлар экан? Кўриб англаган бўлсанг, цавлат ва саоцат
эгалари шундайдирлар. Улар ҳамиша ёвузликка эзгуликни қарши
қўярлар.
Ана ҳиммат, ана хулқу. ана кор,
Ана табиъиййати - Сулгони аброр.
Ҳиммат аҳпининг ҳоли шудир. Яхши хулқ эгаларининг ҳоли
ушбудир. Эзгуларнинг подшоҳи Пайғамбаримизнинг йўлига эр-
гашувчиларнинг ҳоли - шу.
Ёмонларни ишидур гина тутмоқ,
Мусулмонлиғ - ёмонлиғни унутмоқ.
Гина тут’моқ ёмон қуллар ёмонининг ишицир. Мусулмонлик
ёмонликни қўйиб, доим яхшилик қилишдир.
Ўзини нафсини ким айлаган қул -
Қилур неча жафо кўрса - таҳаммул.
Ўзини ўзи кам кўрувчи қул, албатта, нафсини ҳам кам ва ту-
бан қилади. Бундай қул - кишиларцан ҳар кандай ёмонлик кўрса-
да, кўгарар. Аллоҳтаолонинг ризолигиии истар. Ер каби оғир бўлар.
Ва лекин бу таҳаммул айлаган нос
Ҳамиййатда керак - чун қаттиқ олмос.
Аммо мазкур қул каби халойиқ жафоларини кўтаргувчи ки-
шилар Аллоҳ таолога яқинлик истамакларида олмосцек қаттиқ
бўлишлари керак.
Ҳамиййат бобидин ўткармагай мард,
Агар чандики - ул иш бўлса бир гард.
Жаҳц бобини ўтказма, эй мард. Зеро, жаҳц Аллоҳтаоло ризоли-
ги учуи кишилар жафосини ўз устига олишга рағбат қилар. Шу-
240
нинг учун оз амал бўлса-да, жаҳц қилиб — ул амални қилмоққа
жаҳц қил.
Ҳамиййат қайсидур - билсанг батаъйин,
Назар айла «Китоби мужтаҳидийн».
Ҳамиййат, ор-номуснинг таърифини билмоқ истасанг, мужга-
ҳиддарнинг китобларига қарагил. Бундай китоблар кўпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |