P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

и с т а ш д а
қатьий тура беради.
99


Агар ҳар кунда ичса заҳр аёғин,
Суюкли бандаси чатмас қабоғин.
Сабр аҳли ҳар кунда заҳар жомидан ичиб турсалар-да, яъни 
танларига ҳар куни турли-туман заҳматлар етишса ҳам, Аллоҳни 
севмиш бўлган бу сабрлилар оҳ-воҳ қилиб, қовоқларини солмас- 
лар, фақат ризолик талабида бўларлар.
Кишиким розилиқ томминда бўлса,
Қилур шукр - аждаҳо коминда бўлса.
Ҳар киши Аллоҳтаолонинг ризолигини истамоқ завқида бўлса, 
аждаҳо оғзида туриб ҳам Тангри таолога шукр айлайди, ҳамиша 
ризолигини сўрайди. “Томм” — завқ ва иш қнинг мукаммаллиги 
маъносида.
Ризо айвонида то тобқон киши жо 
Демас «во» - боби офат бўлса ҳам во.
Биров ризблик айвонида ўрин топиб, Аллоҳ таолонинг ризо- 
лик мақомида бўлса, қаршисида бало эшиклари очилган тақцирда 
ҳам “оҳ-воҳ” қилмайди. Ҳамиша ризолик талабида бўлади. “Во” 
нинг иккинчиси - очиш маъносида.
Агар мағзи дилинг айрилса то пўст,
Йиғини йиғ - агар чин қулсан, эй дўст.
Эй дўстим, агар сен ўша балою қазолардан юрак мойинг ёки 
теринг ажраб кетса ҳам, сабр қил. Йиғлашни қўй. Аллоҳтаолонинг 
севган бандаси экансан — шуНдай қил.
Сўнар ғам тушса ҳам озода эрга - 
Ўчар ўт - келса хасдин ўзга ерга.
Озода, яъни сабрли киши бошига балою қазо ғами тушса — 
йўқ бўлади. Буни хас йўқ ерга тушган ўтнинг сўнишида кўрса 
бўлади. Хуллас, сабрли киши бошига иш тушса ҳам, чидам ва 
тўзими бклан уни йўқ қилади.
Худо амриға оқил ғам емасдур,
Демас — гар дун қилур “Гардун эмасдур”.
Ақл эгаси бўлмиш кимса Аллоҳ таоло юборган балою қазоларга 
қайғурмайди. Бу қадар осмон балолари мени эгди, демайди ҳам. 
Балки ҳамиша сабрда собит туради.
Худо ҳукмига ҳар ким бўлса мамнун,
Кўтармас ун - гар бошин қилур ун.
Биров Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунса ва таслим бўлса, у 
кишига бало келиб, бошини ун қилиб — майда-майда қилса ҳам, 
товуш кўтариб “оҳ-воҳ” қилмас, ҳамиша сабрли бўлур.
100


Бутоққа сурсалар ташлаб бутоқцин,
Санодин ўзга чиқмас аҳли соғдин.
Сабр ақлига азоб бериб — бир бутоқдан иккинчи бир бутоққа 
ташласалар-да, ақл эгаларининг оғзидан Аллоҳнинг зикри ва са- 
носидан бўлак нарса чиқмас.
Агар қийндур ва гар минг қилсалар қийн,
Қачон тушгай чин эрнинг кўнглина чин.
Агар киши банда эса, биров уни минг бор уриб-қийнаса ҳам, у 
киши сабр қилиб, Аллоҳ таолонинг ҳақиқий қули бўлиб қолади. 
Сира юзини чимирмас. Аксинча, Аллоҳтаоло ҳазратидан “Зиёда 
айлагил” деб, дуо ва тазарру қилур.
Қаю ҳолат билан жон бўлса танда,
Бўлар шокир - ҳамиша рози банда.
Сабр аҳлининг тандаги жони не ҳолатда бўлса ҳам, сабр қилиб, 
Аплоҳнинг берган неъматларига шукр қилса — керак.
Улуғ йўлдин адашган неча беақл —
Қилур эрлардин ул ёлғончилар нақл.
Катга йўлдан адашган баъзи нодонлар ўзларининг шариат ҳук- 
мларига хилоф ишлари ҳақида гапириб, бу иш ларни азиз авли- 
ёлардан ўқиб-ўргандик, улар ҳам шундай қилган эканлар, деб 
ёлғонламоқцалар. Буларнинг ҳаммаси ёлғончидирлар. Чунки авлиё 
аталмиш кимса шариатга. хилоф иш қилмайди.
Кишиким ошиқи дийдори Ҳақдур,
Муҳаббат 

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish