Aмир Tемурнинг пул-мoлия тизими. Ягона пул сиёсатини ўтказишда Амир Темур тўрт муҳим тамойилга амал қилди:
1. Пул сиёсатига, унинг томонидан давлатнинг иқтисодий асосини муҳим белгиси сифатида қаралган. Ягона пул сиёсати ички савдони ривожлантириб, яхлит ички бозор ташкил қилдики, у Амир Темур салтанатини бир бутунлигини таъминлади.
2. Амир Темур пулни салтанат бирлигининг муҳим сиёсий воситаси сифатида ишлатган. Мисол учун, Шемоха ва Ҳамадондаги Султон Маҳмуд номи билан битилган янги танга турларини жорий этишда, уларнинг намунаси сифатида бозорда мавжуд бўлган, аммо Амир Темурга бир неча маротаба хиёнат қилган Жалоир Аҳмад тангалари эмас, балки 1381 йилда вафот этган ва Амир Темурга содиқ бўлган унинг акаси Жалолиддин Ҳусайн тангалари олинган. Бу эса ўз навбатида ҳамма жойда шуни билдириши керак эдики, Амир Темур Мовароуннаҳрга қайтганидан сўнг унинг ҳукмдори ва ўринбосари бўлиб, бу ерда тахт вориси қолади.
3. Пулга, асосий тўлов воситаси сифатида, Амир Темур томонидан ташқи савдони ривожлантиришдаги асосий омил сифатида қаралган шунинг билан бирга Соҳибқирон кўпгина ҳунар турларини ривожлантиришда ва уларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишда айнан пул бирлигига катта эътибор берган. Ушбу ҳол ўз навбатида Амир Темур давлатининг иқтисодий қудратини оширишга таъсир этган. Византия, Венеция, Генуя, Испания ва Франция каби Европа давлатлари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Амир Темурнинг ҳаракатлари унинг пул муомаласи масаласида кўпни кўра оладиган ҳукмдор сифатида кўрсатади. Амир Темур давлатининг ижтимоий ривожланишида салтанатнинг йирик шаҳарлари бўлган Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қашғар, Деҳли, Ҳирот, Исфахон, Табриз, Боку, Тифлис, Бағдод, Басра, Анқара, Константинополь ва Дамашқдан ўтган “Буюк ипак йўли” қандай муҳим ўрин тутган.
4. Пул зарб этишда турлича ўзбошимчаликларни камайтириш зарурлиги, “пулларнинг бузилиши”ни истисно қилиш, қайсики ҳақиқий бўлган (зарб этилган) пуллар билан муомала қилишдан четлаштиради. Амир Темур пул сиёсатини ўтказишдан олдин савдогарлар ўзининг маҳсулотини сотиш ўрнига, тилла ва кумуш тангаларини олиб-сотиш билан шуғулланар эди. Улар тангалари юқори сифатда бўлган вилоятлардан тангаларни сотиб олиб, тангалари ёмон сифатда бўлган вилоятларда сотишар эди. Бу эса ўз навбатида давлат хўжалигини ривожланишига салбий таъсир кўрсатар эди.
Давлатлар ва халқлар бирлигини билдирувчи Амир Темур салтанати ўзида кўп сонли мис, кумуш ва олтин тангаларни босиб чиқарувчи пул зарб хоналарининг мавжуд бўлишига шароит яратиб берди. Кумуш тангаларнинг ўзини 40 дан ошиқ танга чиқарадиган зарбхоналар бўлган. Улар қаторига Астробот, Астара, Боку, Бағдод, Башиян, Ҳирот, Дарбанд, Язд, Исфахон, Кушон, Кирмон, Қум, Мордин, Маҳмудобод, Машҳад, Саве, Самарқанд, Султония, Табриз, Хоразм, Шабанқора, Шероз, Шумоқ, Шайх Абу Ишоқ каби йирик шаҳарлардаги пул зарбхоналари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |