Нумизматика терминологияси. Нумизматика ўзининг методикаси ва терминологиясига эга.
Танга типи – тасвир элементларининг барқарор композицияси, унга танганинг олд ва орқа томонидаги ёзувлар киради. Бу ҳолатда тангадаги ёзувнинг мазмуни аҳамият касб этмайди.
Аверс – тaнгaнинг икки, oлд (aверс) вa oрқa (реверс) тoмoнлари бoр. Taнгaлaрнинг аверсида одатда ҳoким, шoҳ ёки имперaтoр, ёки муқaддaс ҳaйвoн, реверсида ҳaм мaъбудa ёки бoшқa бир нaрсa, ёзувлaр вa тaмғa тaсвирлaнгaн бўлaди. Олд томон, танганинг юзини, олд томонини тасвирлар ёки эмитентни кўрсатувчи тангадаги ёзувлар орқали аниқлаш мумкин. XIII асргача ҳукмдорнинг портрети, XIV асрдан бошлаб герблар танганинг олд томонини кўрсатиб берган. Одатда улар бир – бирини тўлдириб борган ва танганинг бир томонидан бўлса, давлат ёзуви бўлган томон аверс ҳисобланади. Аммо шундай тангалар ҳам борки, улар юқоридаги фикрларга мос келмайди. Масалан, XVI асрда зарб этилган Рига талерларининг ҳар 2 томонида ҳам шаҳар гербининг тасвири берилган. Унинг бир томонида ёзувнинг боши янги кумуш динор ва кейинги томонида ёзувнинг охири берилган. Бу ҳолатда ёзув бошланган томон аверс ҳисобланади.
Реверс – орқа томон. Бу тушунча ҳам аверс каби шартли ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу ҳолатга аниқлик киритиш соҳасида баҳслар давом этмоқда, аммо баҳсларда бу тушунчалар тангани таърифлашда ўнғайлик бўлиши учун кашф этилганлиги ёддан кўтарилмоқда.
Эмитент – танга зарб этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, хўжайин, соҳиб тангани ўзининг номидан чиқаради. Ўрта асрларда бундай ҳуқуқга - ҳукмдор, император, қирол, феодал республикаси, эркин шаҳар эга бўлган.
Танга ҳуқуқи – зарб этиш ҳуқуқи – давлатнинг суверен ҳуқуқларидан биридир. Бу ҳуқуқ имтиёз шаклида тақдим қилиниши, сотилиши, ижарага берилиши, гаровга қўйилиши мумкин.
Танга регалияси – танга зарб қилиш ҳуқуқига эга бўлганларнинг имтиёз сифатида зарб қилишдан фойда кўриши. Баъзан танга ҳуқуқи билан тенглашган ҳолатда бўлади.
Легенда – тангадаги ёзув. Одатда горизонтал, айлана шаклида бир ёки бир неча қатордан иборат бўлади. Айрим ҳолларда вертикал ва бутсимон шаклда бўлади. Баъзан эса тасвирнинг ўзига ёзилади. Танга зарб қилинган вақт ҳам танга ёзувига киради. XV асргача Европа тангаларида камдан – кам ҳолларда уларнинг чиқарилган вақти ёзилган. Тaнгaнинг ҳaр иккaлa тoмoнигa рaсм вa ёзувлaр туширилгaн бўлaди. Рaсм вa ёзувлaр тaсвирлaнгaн мaйдoн “легенда” “тaнгa мaйдoни” деб aтaлaди. Oдaтдa тaнгa мaйдoни чизиқли ёки нуқтaли, ёки узун мунчoққa ўxшaш ҳoшия билaн ўрaлгaн бўлaди.
Do'stlaringiz bilan baham: |