O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/1 2021
- 61 -
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ 5416-сон Фармони-
га мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ҳузурида ―Вақф‖ хайрия жамоат фонди ташкил этилди.
Мазкур фармоннинг 8-бандида ―Вақф‖ хайрия жамоат
фондининг асосий вазифалари белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16
апрелдаги ―Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги
Фармони 1-иловасида ―Диний-маърифий соҳага оид
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш‖ номли I
бандида белгиланган тадбирлардан бири ―Диний-
маърифий соҳага оид қонун ҳужжатларини хатловдан
ўтказиш, таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш
бўйича таклифлар тайѐрлаш‖дан иборатдир.
- Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили
(Literature review). Ислом ҳуқуқшунослиги соҳасида
Инсон ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мавзусида амалга
оширилган тадқиқотларни давр ва объект нуқтаи
назаридан шартли равишда икки гуруҳга ажратиш
мумкин.
Биринчи
гуруҳ
тадқиқотлари
ислом
ҳуқуқшунослигида инсон ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
масаласининг ѐритилишига бағишланган илмий
изланишлардан иборатдир. Мисол тариқасида Ибн
Жузай[2], Муҳаммад Қадри Пошо[2], Муҳаммад ибн
Обид ал-Кубайсий[3], М.Мустафо Шалабий[4], Билмэн
ва Камус[5], Зиѐ Казижи[6], Ваҳба Зуҳайлий[7]
томонидан амалга оширилган илмий изланишларни
санаб ўтиш мумкин.
Иккинчи гуруҳ тадқиқотларига замонавий
қонунчиликда инсон ҳуқуқлари ва мажбуриятларини
тартибга солишда қабул қилинган қонунлар ва уларда
шариат нормаларига уйғунлиги масаласига бағиш-
ланган илмий изланишларни киритиш мумкин. Ушбу
йўналишда амалга оширилган тадқиқотларга мисол
қилиб араб мамлакатларда амалга оширилган илмий
изланишлардан араб минтақасида Мунзир Қаҳф[8],
Аҳмад Абу Зайд[9], Аҳмад Райсуний[10] тадқиқот-
ларини, Туркияда Умар Ҳилмий[11], Халил Шукру[12],
Ҳусайн Хотамий[13], Аҳмет Акгундуз[14], ғарбда
Ҳ.Катан[15], Билмэн, Боалэм Бэнжилали[16] ҳамда
юртимизда амалга оширилган илмий изланишларни
киритиш мумкин.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, мустақил-
лик йилларида Ўзбекистонда ушбу мавзу доирасида
амалга оширилган тадқиқотлар ҳам мавзуни ўрганишда
муҳим аҳамиятга эгадир. Жумладан, Қ.К.Якубов[17],
Ў.А.Султонов[18],
Б.Б.Маллабоев[19],
С.Д.Болтабоев[20]
томонидан
тақдим
этилган
номзодлик ва докторлик диссертацияларида инсон
ҳуқуқлари
ва
мажбуриятларига
оид
муҳим
масалаларни учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: