1970-1977 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ МИГРАЦИЯ ҲИСОБИГА ЎСИШИ
Аннотация
Мақолада совет ҳукуматининг Ўзбекистонга аҳолини кўчириш сиѐсати архив маълумотлари асосида ѐритилган. Унда
1970-1977 йиллларда асосан шаҳар аҳоли яшаш жойларига иттифоқ ҳудудидан жуда кўплаб аҳоли кўчиб келади.
Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида айрим йилларда миграция ўсиши кузатилса, асосий аҳолининг ўсишига таъсири кам
бўлиб, бошқа йилларди миграция ўсиши манфийлигини кўришимиз мумкин. Ўзбекистоннинг вилоят ва шаҳарларида
аҳолининг миграцияси ишчилар, хизматчилар, ўқувчилар ва нафақахўрларнинг таркиби ҳақида ҳам қимматли
маълумотлар берилган.
Калит сўзлар:
―коммунистик мафкуранинг‖ жорий этилиши, шаҳар аҳолиси, қишлоқ аҳолиси, миграция ўсиши ва
камайиши, ишчилар, хизматчилар, ўқувчилар, нафақахўрлар, архив ҳужжатлари.
Кириш.
Мамлакатимиз иқтисодиѐтининг ривож-
ланишида инсон омили, унинг интеллектуал салоҳиятига,
энг биринчи омил сифатида қаралмоқда. Бозор иқти-
содиѐтида режалаштирилган иқтисодиѐтидан фарқли
равишда, демографик жараѐнларга янгича ѐндошишни
тақозо этади. Аҳолининг табиий ўсишига туғилиш, ўлим,
аҳоли сони ва таркибининг узлуксиз ўзгариб туриши
тушинилади [1].
Шаҳар аҳолисининг ўсиши айниқса, собиқ Совет
иттифоқи даврида юқори даражада бўлиб, 1917-1990-
йилларда шаҳар аҳолисининг сони тўққиз марта ошган, бу
эса республика умумий аҳолисининг ўсиш суръатидан
икки марта юқори даражани ташкил қилган [2].
-Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили.
Ўзбекистон
шаҳарлари аҳолиси 1959 йилдан 1970 йилгача табиий
кўпайиш ҳисобидан 844 минг кишига, қишлоқ ҳудуд-
ларидан аҳолининг келиб жойлашиши ҳисобидан 249
минг кишига, миграцион йўллар билан кириб келган
аҳоли ҳисобидан 510 минг кишига кўпайган. Кўриниб
турибдики, Ўзбекистон аҳолисининг кўпайишида мигра-
цион алоқаларнинг ўрни катта бўлган [3].
1975 йилда шаҳар ҳудудларига Собиқ иттифоқ
Республикаларидан жами бўлиб, 235079 киши келган
бўлса, 186951 киши кетган, механик ўсиш 48128 кишини
ташкил қилади [4]. Миллий Архивда сақланаѐтган Р-Фонд
1619, 11-рўйхат, 3540-ишнинг 1-154 вароқларида 1975
йилда 16-60 ѐшдан юқори бўлган аҳоли қисмининг
ишчилар хизматчилар, ўқувчилар ва нафақахўрларни
кўчиб келишлари ва кетишлари тахлил қилинганда,
умумий ҳисобда аҳолини механик ўсиши ишчилар 2291
та, хизматчилар 1839 та, колхозчилар 629 та, ўқувчилар
2268 та нафақахўрлар 328 та ва бошқалар 34294 та, жами
41649 (1-жадвалга қаранг) нафарни ташкил этади. Шун-
дан: 1. Ишчилар 45019 нафар, хизматчилар 9607 нафар,
колхозчилар 639 нафар, ўқувчилар 22005 нафардан,
нафақахўрлар 1263 нафар ва бошқалар 48025 та, жами
126558 нафардан иборат эркаклар кўчиб келган бўлса,
шундан ишчилар 42957 нафар, хизматчилар 7176 нафар,
колхозчилар 392 нафар, ўқувчилар 20076 нафардан,
нафақахўрлар 1132 нафар ва бошқалар 24155 та, жами
95888 нафардан иборат эркаклар кўчиб кетган. Механик
ўсиш: ишчилар 2062 нафар, хизматчилар 2431 нафар,
колхозчилар 247 нафар, ўқувчилар 1929 нафар,
нафақахўрлар 131 нафар ва бошқалар 23870 та, жами
30670 нафар эркакларни ташкил қилади. 2. Ишчилар
21014 нафар, хизматчилар 10689 нафар, колхозчилар 683
Do'stlaringiz bilan baham: |