Калит сўзлар:
модел, когнитив, иерархик, эмпирик,тафаккур, билим, тажриба, вазифа.
Кириш.
Ҳозирги
вақтда
“метакогниция”
тушунчаси турли фанларда (когнитив психология, таълим
психологияси, ривожланиш психологияси, онг фалсафаси
ва бошқалар) кенг қўлланилади. Метакогниция, Ж.
Флавел фикрига кўра, “ўз фикрлаш стратегияси”ни –
“тафаккур ҳақида мулоҳаза юритиш” ни “таҳлил қилиш ва
билиш” фаолиятини назорат қилиш қобилиятидир.
Таълимда метакогницияни ривожлантиришга бир қанча
олимлар ўз илмий ишларида кенг баён этишган булиб,
айнан Ж.Флавел, А.Браун ва Тобиас ва Эверсонлар
метакогницияни моделларини ишлаб чиқишган ва
таълимда фойдаланишни таклиф қилишган.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
1. Ж. Флавелнинг метакогниция модели.
Ж. Флавел ўзининг “Метакогниция ва когнитив
мониторинг”
мақоласида
(1979),
когнитив
моделлаштириш / тартибга солиш моделини яратиш
орқали
метакогниция
компонентларини
ажратиб
кўрсатган олимлардан биридир. Унинг модели қуйидаги
элементларни ўз ичига олади.
1. метакогнитив билим;
2. метакогнитив тажриба;
3. когнитив мақсад ёки вазифалар;
4. когнитив ҳаракатлар ёки стратегиялар;
Шахс бу компонентларнинг ҳаракатларига ёки
ўзаро таъсирига қараб, кенг кўламли когнитив фаолиятни
назорат қила олади.
Метакогнитив билимлар - бу бошқа одамларнинг
имкониятлари билан солиштирганда, шахсий билим
жараёнлари ҳақидаги шахслараро билимдир. Флавелнинг
таъкидлашича,
метакогнитив
билимлар
когнитив
фаолиятнинг бошланиши ва натижасига қанчалик таъсир
этувчи омиллар ёки ҳаракатлар ва ўзаро таъсирлардан
иборат. Шунингдек, бу омиллар билан боғлиқ учта асосий
йўналишни аниқлайди: шахсий, мақсад ва стратегик.
Шахсий - соҳа тушунчалардан иборат бўлиб, унда
одам ўзи ва бошқа одамлар ҳақидаги фикрини тафаккур
сифатида
тасвирлайди.
Шунингдек,
одамларнинг
шахслараро фарқлар ҳақидаги ғояларини ёки идрокнинг
универсал имкониятлари ҳақидаги ғояларни ўз ичига
олади.
Мақсад - белгилаш соҳаси маълум бир вақтнинг
ўзида махсус когнитив вазифанинг имкониятлари ва
талаблари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Бу
бизнинг вазифамиз қанчалик аниқ ва тўғри ишлаб
чиқилганлигини, аниқ мақсадлар нима эканлигини,
муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул усули ва унинг
муваффақиятли ҳал этилиши ҳақидаги тушунчамизни ўз
ичига олади.
Стратегик - майдон турли билим вазифаларига ёки
мақсадларга эришиш учун энг самарали стратегия нима
эканлигини
билдиради.
Флавел
таъкидлашича,
метакогнитив ва когнитив стратегияларни ажратиш
мумкин ва бу фарқ, айниқса, метакогнитив кўрсатмаларга
нисбатан, метакогниция ҳақидаги ғояларни ишлаб
чиқишда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Юқорида
таъкидлаб
ўтилганидек,
Флавел
метакогнитив ва когнитив билимлар шакл ва сифат
Do'stlaringiz bilan baham: |