ЭКОНОМИЧЕСКИЙ И ИНВЕСТИЦИОННЫЙ ПОТЕНЦИАЛ РАЗВИТИЯ ПАЛОМНИЧЕСКОГО ТУРИЗМА В
УЗБЕКИСТАНЕ
Аннотация
В данной статье описывается инвестиционный и экономический потенциал для развития паломнического туризма в
Узбекистане, быстрые изменения в создании условий для становления хозяйствующих субъектов посредством
паломнического туризма, увеличение и улучшение социального потенциала туристических объектов, расширение
туристической инфраструктуры и сопутствующей инфраструктуры.
Ключевые слова:
паломнический туризм, экономический, социальный, инвестиционный, инфраструктура,
диверсификация, потенциал, реформа, туристические услуги, ресурс, финансирование.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИНВЕСТИЦИОН
САЛОҲИЯТИ
Аннотация
Мазкур мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг инвестицион ва иқтисодий салоҳияти, зиёрат
туризми орқали бизнес субъектларининг шаклланишига шароит яратиш, туризм объектларининг ижтимоий слоҳиятини
ошириш ҳамда яхшилаш, туризм инфратузилмалари ва ёндош инфратузилмаларни кенгайтириш борасидаги жадал
ўзгаришлар ёритилган.
Калит сўзлар:
зиёрат туризми, иқтисодий, ижтимоий, инвестицион, инфратузилма, диверсфикация, салоҳият, ислоҳот,
туризм хизматлари, ресурс, маблағ.
Долзарблиги.
Бугунги кунда туризм соҳаси
дунёда энг сердаромад соҳалардан бири бўлиб, унинг
таркибий қисми ҳисобланган зиёрат туризми дунё
халқлари моддий ва маънавий маданиятини тарғиб
қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис, ушбу
соҳани ривожлантириш учун барча имкониятлар ишга
солинмоқда. Зиёрат туризми дунё халқларининг миллий
ўзлигини англашига хизмат қилибгина қолмай, улар
ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар ривожига кенг
йўл очмоқда. Мазкур соҳа халқимизнинг асрлар давомида
сақланиб келаётган руҳий, маданий, маънавий феномени
сифатида тўлиқ ўрганилмаганлиги, ушбу йўналишда ҳали
қатор тадқиқотлар олиб боришни тақоза этади. Ушбу соҳа
янги илмий йўналиш сифатида кенг оммалашиб бориши,
унинг
илмий-назарий
асослари
хусусида
илмий
тадқиқотларни амалга ошириш заруратини туғдирмоқда.
Чунки зиёрат туризми ўзбек халқининг миллий
қадриятларини, моддий ва маънавий маданиятини ўзида
мужассам этадиган муқаддас жойлар сифатида муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, пировардида у аҳоли маънавий
турмуш тарзини юксалтиришнинг муҳим мезони
эканлигини тасдқилади. Ушбу соҳа ривожланган жаҳон
иқтисодиётининг таркибини ташкил этувчи муҳим тармоқ
ҳисобланиб, унинг фаолияти дунё халқларининг миллий
ўзлигини англашига хизмат қилиши билан бирга, нафақат
ички
туризмни,
балки
ташқи
туризмни
янада
ривожлантириб, турли давлатлар ва халқлар ўртасидаги
маданий-гуманитар алоқаларни ривожига кенг йўл очувчи
соҳа эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |