O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 129 -
Жумладан, жаҳонда кўплаб янги халқаро экологик 
ташкилотлар таъсис этилди. Бугунги кунда улар орасида 
1961 йилда иш бошлаган Ёввойи табиат умумжаҳон 
жамғармаси (World Wildlife Fund), 1971 йилда юзага 
келган Яшил дунё ташкилоти (Greenpeace), 1992 йилда 
пайдо бўлган “Халқаро Яшил Хоч” табиатни муҳофаза 
қилиш ташкилотининг (Международный Зелёный Крест) 
нуфузи айниқса баланд. Янги аср бошида жаҳонда яшил 
партиялар ва сиёсий ҳаракатларнинг халқаро тармоғи 
вужудга келди. Бу тармоқ бугунги кунда Европа, 
Америка, Африка ва Осиё Федерацияларини ўзида 
бирлаштирмоқда. Шунингдек, Германия, Буюк Британия, 
Италия, Франция, Япония, Австрия каби ўнлаб 
мамлакатларда 
Яшиллар 
партияси 
мавқеи 
мустаҳкамланди. “Кейинги икки ўн йилликда улар 
нафақат маҳаллий ва парламент сайовларида, балки 
Европа парламенти сайловларида ҳам иштирок этмоқда 
(1989 
йилда 
Европарламентда 
Европа 
экологик 
партиялари вакиллари қўшма фракция ташкил қилдилар, 
2004 йилдан эса Европа яшиллар партияси ваколатхонаси 
иш бошлади” [6]. Экологик фаолият субъектлари 
туркумидаги бундай ўзгаришлар, бир томондан, экологик 
муносабатларни мамлакатлар ва минтақалар доирасидан 
чиқарди, уларга умумбашарий тус берди. Иккинчи 
томондан эса, бу ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари 
билан жаҳондаги экологик муносабатлар муайян даражада 
мувофиқлаштириладиган характер касб этди. Учинчидан. 
Экологик муносабатлар глобаллашувига иккинчи жаҳон 
урушидан кейинги йилларда ахборот технологияларининг 
мисли кўрилмаган даражада тараққий топиши замин 
ҳозирлади. Тўғри, ахборот технологиялари инсоният 
тарихининг аввалги даврларида ҳам тараққий топиб 
келган. Хусусан, 1832 йилда телеграфнинг, 1839 йилда 
фотографиянинг, 1876 йилда телефоннинг, 1895 йилда 
радио 
ва 
кинематографнинг, 
1920 
йилларда 
телевидениянинг кашф этилиши ана шу эволюцион 
жараён босқичлари эди. Бироқ иккинчи жаҳон урушидан 
кейинги даврда, айниқса 1970 йилларда ахборот 
технологиялари ривожи ўзининг сифатан янги босқичига 
кирди. Компьютер технологияларининг вужудга келиши, 
Интернет тармоғининг пайдо бўлиши ахборотни ишлаб 
чиқариш, 
сақлаш, 
қайта 
ишлаш 
ва 
узатиш 
имкониятларини кенгайтирди. Бунинг оқибати ўлароқ 
турли билимлар, қадриятлар, ғояларнинг жаҳон бўйлаб 
ёйилиши 
жадаллашди, 
уларнинг 
ижтимоий 
муносабатларга таъсири кучайди. Экологик муносабатлар 
табиати хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. Замонавий 
ахборот технологиялари шарофати билан турли экологик 
ғоялар ва ёндашувлар, экологик лойиҳалар қисқа 
муддатда 
жаҳон 
бўйлаб 
ёйилиб, 
умуминсоний 
интеллектуал мулкка айланди. Масалан, биргина 
www.1000ideas.ru сайтида 100 дан ортиқ экологик ғоя ва 
лойиҳалар баён этилади. Табиийки, бундай ғоя ва 
лойиҳаларнинг тарқалиши, бир томондан, экологик 
муносабатлар характерини ўзгартирмоқда, иккинчи 
томондан эса, уларнинг умумсайёравий тус олишига сабаб 
бўлмоқда. Тўртинчидан. Экологик муносабатларга доир 
халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва 
амалиётга татбиқ этилиши экологик муносабатлар 
глобаллашувини жадаллаштирди. Кейинги ярим аср 
давомида жаҳонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, 
экологик муносабатларни тартибга солишга бағишланган 
юзлаб ҳужжатлар қабул қилинди. Масалан, 1979 йилда 
“Ёввойи ҳайвонларнинг миграцияланадиган турларини 
сақлаш ҳақидаги Конвенция”, 1985 йилда “Азон 
қатламини 
муҳофаза 
қилиш 
тўғрисидаги 
Вена 
конвенцияси”, 1989 йилда “Хавфли чиқиндиларни 
трансчегаравий ташиш ва йўқотиш устидан назорат 
тўғрисидаги Базель конвенцияси”, 1992 йилда “Иқлим 
ўзгариши тўғрисидаги БМТ конвенцияси”, 2000 йилда 
“Биологик 
турли-туманлик 
бўйича 
Картахен 
конвенцияси”, 
2001 
йилда 
“Барқарор 
органик 
ифлослантирувчилар 
тўғрисидаги 
Стокгольм 
конвенцияси”, 2015 йилда “Иқлим ўзгариши тўғрисидаги 
Париж келишуви” имзоланди. Мазкур ҳужжатлар атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли экологик хавфсизлигини 
таъминлаш, табиатнинг биологик хилма-хиллигини 
сақлаш, азон қатлами емирилишининг олдини олиш, 
иқлимнинг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик, сув, ҳаво ва 
тупроқ мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан 
оқилона 
фойдаланиш 
масалаларини 
экологик 
муносабатларнинг 
асосий 
соҳаларига 
айлантирди. 
Шунингдек, бу халқаро ҳужжатлар умумжаҳон экологик 
муносабатларининг норма ва тамойилларини белгилаб 
берди, 
экологик 
муносабатлар 
борасидаги 
келишмовчиликлар ва зидиятларни бартараф этиш 
имкониятларини 
эътироф 
этди, 
янги 
экологик 
муаммоларнинг олдини олиш учун мустаҳкам пойдевор 
яратди. Хуллас, экологик муносабатлар глобаллашуви 
қатор ижтимоий жараёнларнинг объектив ва зарурий 
оқибатидир. Ўз навбатида, экологик муносабатларнинг 
умумсайёравий 
тус 
олиши 
табиий 
ресурслардан 
фойдаланиш, 
табиий 
шарт-шароитларни 
мақбуллаштириш, атроф-муҳитни асраш билан боғлиқ 
муносабатларга доир ижобий ва салбий жараёнларни 
келтириб чиқарди. Чунончи, экологик муносабатлар 
глобаллашуви қуйидаги ижобий оқибатларни юзага 
келтирди. 
Биринчидан, 
экологик 
муносабатлар 
глобаллашгани туфайли табиатни муҳофаза қилиш 
масаласи умумжаҳон ишига айланди. Турли давлатлар, 
сиёсий давралар табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ 
масалаларни ўз функционал вазифалари туркумига 
киритмоқдалар, бу борадаги халқаро ҳаракатларда 
иштирок этишни канда қилмаётирлар. Мамлакат, минтақа, 
умумжаҳон миқёсида амалга ошириладиган халқаро 
лойиҳаларни экологик экспрертизадан ўтказиш одат 
тусига кирмоқда. Буларнинг барчаси табиат муҳофазаси 
тенденциявий тус олганидан далолат беради. Иккинчидан, 
экологик муносабатларнинг умумсайёравий тус олгани 
боис атроф-муҳит муҳофазасига доир самарали билим, 
ғоя, лойиҳалар жадал тарқала бошлади. Жаҳоннинг бирор 
бир минтақасида юзага келган позитив экологик ёндашув 
ахборот технологияларининг шарофати билан қисқа 
муддатда жаҳон бўйлаб ёйилмоқда. Бу билим ва ғоя 
умумсайёравий миқёсда тарқалар экан, турли миллатлар, 
элатлар, давлатлар, ижтимоий институтлар, гуруҳлар ва 
шу кабиларнинг табиатга муносабати характерига таъсири 
кўрсатмоқда. Позитив экологик ғоя ёхуд билимнинг 
маъқулланиши (маъқулланмаслиги) ва қабул қилиниши 
(қабул қилинмаслиги) давлатлар ва мамлакатларнинг 
имижини белгиловчи омилга айланмоқда. Айрим 
ҳолларда бундай вазият иқтисодий ҳамкорлик меъёрини 
белгиловчи мезон вазифасини ҳам ўтамоқда. Учинчидан, 
глобаллашган 
экологик 
муносабатлар 
турли 
давлатларнинг экологик сиёсатини жаҳон миқёсида 
уйғунлаштириш 
имкониятларини 
юзага 
келтирди. 
Маълумки, давлатларнинг экологик сиёсати муайян 
мамлакат 
ҳудудидаги 
экологик 
вазиятни 
оптималлаштириш, 
фуқароларнинг 
экологик 
хавфсизлигини 
таъминлаш, 
мавжуд 
экологик 
муаммоларни 
бартараф 
этиш 
мақсадида 
амалга 
оширилади. Экологик муносабатларнинг глобаллашуви 
эса экологик сиёсатнинг янги турини – умумбашарий 
экологик сиёсатни вужудга келтирди [7]. Ўз навбатида, 
глобал экологик сиёсат турли давлатлар экологик 
сиёсатларининг 
мақсадлари, 
йўналишларини 
уйғунлаштиришда қўл келмоқда. Бунинг натижасида 
кишилик жамияти ижтимоий-иқтисодий тараққиёти 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish