101-модда. Ер ости сувларини муҳофаза қилиш
Ер ости сувлари чиқариш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи идоралар сув чиқарилаётган участка ва унга туташ ҳудудларда ер ости сувларига доир режимларга риоя этилишини кузатиб боришлари, шунингдек фойдаланилаётган сувнинг миқдори ва сифатининг ҳисобини юритишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, фойдали қазилмалар конларини қидириш, уларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бурғилаш ҳамда бошқа кон-қидирув ишлари бажариш чоғида ер ости сувлари бор қатламлар аниқлангани тақдирда, бу ҳақда геология ва минерал ресурслар органларига маълум қилиниши ҳамда белгиланган тартибда ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
(101-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, саноат оқова сувларини оқизиш учун қазиладиган қудуқлар сувли қатламларни ифлослантириш манбаига айланиши мумкин бўлса, бундай қудуқлар қазиш барча ҳолларда ман этилади.
(101-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз-ўзидан сув чиқариб, суви фойдаланиш учун яроқсиз бўлган қудуқларга сувни бошқариш ускуналари ўрнатилиши, улар қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши лозим.
(101-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Сифатли ер ости сувлари тўпланадиган манбалар теграсида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар тўплаш, ахлатхоналар барпо этиш, ер ости сувларининг ифлосланиш манбаига айланиш эҳтимоли бўлган саноат, қишлоқ хўжалик объектлари ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўйилмайди.
Ер ости сувларини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш, шу жумладан қудуқларни кузатиш тармоғини яратиш фаолияти ер ости сувларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |