Калит сўзлар: Гидроюритма, гидроцилиндр, ишчи суюқлик, сақлагич, насос, двигатель.
Бир йўлга кўп вазифаларни бажара оладиган гидротаксимлагичлар, гидроюритмалар ва насослардан фойдаланиш туфайли буюртмачиларнинг исталган талабаларини қондириш имкони туғилди. Бундай гидротақсимлагичларнинг хусусияти шундаки, тақсимлагичнинг асосий золотнигининг ҳолати ҳар қандай ишчи шароитда сарфга пропорционал, бунда гидродвигателдан бўладиган босим ёки сарфнинг қиймати аҳамиятга эга эмас. Кўп функцияли системаларнинг бу хусусияти иш жараёнида асосий омил бўлади, чунки ЙҚМнинг ишига сарфланадиган вақт анча қисқаради.
1-расм.
Гидроюритманинг йиғма қисмлари мустақил жойлашгани сабабли, уларни машинага оптимал жойлаш масаласини қўйиш мумкин. Сақлагич клапанлар, қайтариб қутувчи, енгиллаштирувчи босимлар фарқи билан ишлайдиган, тормоз клапанлари, клапанлар блоки юритма двигатели, гидросистема ва бошқа ишчи органларни ортиқча зўриқиб ишлашдан сақлайди. Бу, гидроюритманинг энг муҳим хусусияти. Гидроюритманинг қисмлари ихчам, массаси катта эмас, чунки шестернялари, занжирли редукторлари, муфталари, чиғир барабанлари, полиспаст блоклари, трослари каби оғир, тез ейиладиган, мунтазам, техник хизмат кўрсатиладиган деталлари, қисмлари йўқ. Гидроюритмаларнинг ўзига яраша камчилиги ҳам бор, масалан, унинг ишлаш қобилияти ва бузилмаслиги атроф муҳит ҳароратига боғлиқ, яъни ишчи суюқлигининг қовушқоқлиги ва бошқа хусусиятлари ҳароратга боғлиқ.
Гидроюритманинг ишлаш принципи Паскал қонунига асосланган. Унга билан, ёпиқ ҳажмдаги суюкликнинг ачиқ юзасига таъсир этаётган ташқи таъсир-босим, суюқликнинг ҳамма тарафига бир ҳолда узатилади. Босим қиймати поршен юзасига тик тушган куч – Ғ га боғлик:
Р=F/S (1)
Агар суюклик тўлдирилган ёпиқ ҳажмга, қувур орқали иккинчи бир ҳажм уланган бўлса. Паскал қонунига мувофиқ Р босим унга ҳам ўтиб, деворларига Ғ куч билан таъсир этади. Шундай қилиб, гидроюритмада куч кувур орқали бошқа масофага узатилади (1 расм). Расмдаги иккита идиш (ҳажм) поршенлар 1 ва 2 билан беркитилган, қувур 3 орқали бир-бирига уланган. Юзаси S1 бўлган – поршенга таъсир этаётган Ғ1 куч системада босим ҳосил қилади:
Р=F1 /S1 (2)
Бу босимни мувозанатлаш учун, иккинчи идишдаги поршен 2 га Ғ2 =РS2 куч қўйиш керак. Юқоридаги икки формулаларни бир-бирига тенглаштириб, қуйидаги ифодани ҳосил қиламиз:
F1 / F2=S1/S2 (3)
Бундан келиб чиқадики, поршенлардаги куч уларнинг юзасига тўғри пропорционал, уларни сурилишлари l1 ва l2 юзаларига тескари пропорционал, яъни “ричаг қонуни” кузатилади: кучдан ютиб, масофада ютқизамиз, лекин биринчиси каттароқ бўлиши мумкин. Бундан гидроюритмаларнинг энг муҳим афзаллиши кичик ўлчамлар орқали катта қувватни узатиш қобилиятини уўриш мумкин. Бироқ, поршен 1 ни l1 масофага суриб, ундан маълум ҳажм суюкликни сиқиб чиқарамиз:
V=S1l1. (4)
Худди шу ҳажмдаги суюқлик иккинчи ҳажмга ўтиб, поршен 2 ни маълум масофага суради:
l2= V/S2. (5)
(4) ва (5) тенгламалардан ҳосил қиламиз:
l1/l2 = S2/S1.
Бу нисбатни (3)га қуйиб, ҳосил қиламиз:
F1l1 = F2l2. (6)
Бу тенглама 1-тур ричаг тенгламасига ўхшайди (1,б расм). Гидравлик ричаг ёрдамида механик ричагникидан 10...50 марта катта узатиш нисбатини ҳосил қилиш мумкин.
Биз кўрадиган гидроюритмадаги ишчи суюқлик (ИС) ҳаракатни ИЁД дан куч оладиган насослардан олади. ИСнинг айланишига қараб гидравлик схемалар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин (2,а,б расмлар). Очиқ схемадаги гидроюритмада уч позицияли тақсимлагич 4 нинг ишчи позициясида, насос 2 ИСни бак 1дан сўриб олиб, ростланувчи гидроматор 5га ҳайдайда ва суюқлик фойдали ишни бажариб, банка қайтиб тушади.
Тақсимлагичнинг золотниги тескари иш позициясига ўтганда ИС оқими йўналиши ўзгаради ва цилиндр штогининг ҳаракат йўналиши, гидромоторнинг чиқиш валининг айланиш йўналиши ўзгаради.ўрта (нейтрал) позицияда қўл билан бошқариладиган тақсимлагич 4 насосни бак билан туташтиради, натижада насосни ортиқча босимдан халм қилади. Росланмайдиган гидромашиналарда гидроцилиндр штогининг сурилиш тезлиги ёки гидромотор валининг айланишлар частотаси тақсимлагичдаги ИС оқимини дросселлаш билан ёки оқимни ростлагичлар ёрдамида ростланади.
Ёпиқ гидроюритмада насос ИСни гидродвигателга қайдайди; суюқлик ундан, бакни айланиб ўтиб, насоснинг сўриш бўшлиғига қайтиб келади. Росланувчи насосни ва гидромоторли гидроюритмада ижрочи механизмнинг айланиш тезлиги ва йўналиши насос ёки гидромотор (ёки бир вақтда иккови)нинг ишчи ҳажмини ўзгартириб ростланади. Насос ва гидромоторда ҳажмий йўқотиш сабабли ИС насоснинг сўрувчи қанатига камроқ келиб тушади, унинг миқдори бакка дренаж линиядан сизиб ўтадиган миқдорча бўлади. Сизиб ўтишни камайтириш учун ёпиқ оқимли гидроузатмада ёрдамчи насос (7) ўрнатилади. У 0,7...1,5 МПа босим билан ИСни паст босимли линияга қайдайди. Ёрдамчи гидролиниядаги босим ўтказувчи клапан (10) ёрдамида ростланади.
Насос (2)нинг ишчи гидролинияларидаги босимларнинг фарқи таъсирида гидравлик бошқариладиган теқсимловчи золотник 9 шундай суриладики, натижада паст босимли гидролиния ўтказувчи клапан (10) билан уланади. Шу йўл билан ёпиқ контурдаги ИС доим айланиб туради ва совийди. Сақлагич клапан (3)лар юқори босимли гидролиниядан паст босимли линияга ИСни ўтказади ва ишчи орган ёки машинанинг юриш механизми шиғов олганда ёки тормозланганда динамик юкламаларни пасайтиради.
ИС ёрдамчи насос (7)дан фильтр (6)ва қайтиш клапан (8)ларидан бири орқали насоснинг паст босимли гидролинияси (2)га тушади, ортиқчаси эса тақсимловчи золотник (9) ва ўтказиш клапани (10) орқали банка тушади.
Кичик ҳажмдаги ер ишлари ва ортиш ишларини механизациялаш учун ЭО-2621 экскавтори ишлатилади. У I…III тоифа грунтларни ишлаш, тўкилувчан ва майдаланган материалларни ортиш учун мўлжалланган; чўмичининг ҳажми 0,25 м3.
Ҳозирги пайтда йўл-қурилиш машиналарига (ЙҚМ) қўйиладиган талаблар борган сари қатъийлашиб бормоқда. Бундай техника катта энергия сиғими, универсаллиги, гидрокоммуникациясининг тармоқлари кенглиги, гидродвигателларининг кўплиги, ишчи операцияларни кўпроқ бирлаштириш зарурати билан тавсифланади. Бундай бирлаштириш ЙҚМ ишчи органларининг ростланадиган барқарор тезликларини юкламага боғлиқ йўлмасдан таъминлаган ҳолда ва бирламчи юритма двигателнинг ҳамма қувватини гидродвигателнинг алоҳида ижрочи гидродвигателга келтириш имконияти билан ҳам тавсифланади. ЙҚМ операцияларини кенг кўламда бирлаштириш уларнинг самарадорлигини белгилайди.
Ҳозирда ҳам кўплаб мобил техника ва гидроюритмаларда эскирган гидроюритмалар ишлатилади, уларни ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш катта харажатларни талаб этади. Бундай гидроюритма сифати, унумдорлиги, ишочнлилиги ва хавфсизлиги бўйича замонавий талабларга жавоб берамайди.
Гидродвигателларнинг ишчи органларидаги юкламанинг босими кам фарқ қилишида суюқлик энергиясининг иссиқликка айланиши сабабли қувват йўколиши min бўлади.
Шуни таъкидлаш керакни, оддий системага нисбатан ММ бошқарувли система қувват йўқолишига кам талаб қуяди, “Йўқолган” қуввати эса анча кичкина ва босимлар фарқига ва насоснинг узатишига боғлиқ. Демак ММ системанинг эксплуатация муддати ва энергия сиғими кўп марта ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |