Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўҒрисида йўРИҚномани тасдиқлаш ҳАҚида


§ 3. Лаборатория таҳлилларини ўтказиш



Download 85,83 Kb.
bet5/7
Sana21.07.2022
Hajmi85,83 Kb.
#831778
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
28. 1525 28.11.2005 ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

§ 3. Лаборатория таҳлилларини ўтказиш
29. Лабораторияга тақдим этилган намуналар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги журналга киритиб борилади. Бунда, маълумотлар киритилгандан кейин хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар тўлиқ ўтказилади.
30. Маҳсулотлар тури бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория мутахассислари (бактериолог, токсиколог, вирусолог, санитария-гигиеник, паразитолог, кимё, радиолог) томонидан таҳлиллар ўтказилади.
31. Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари санитария норма ва қоидаларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган усуллар бўйича аниқланади.
32. Тез бузилувчи маҳсулотлардан олинган намуна бўйича 2 соатлик муддат ичида таҳлил бошланиши лозим.
33. Маҳсулотлар таҳлилининг аниқ муддати таҳлилларнинг тегишли усуллари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади.
34. Лаборатория таҳлиллари ўтказилгандан сўнг қолган маҳсулотлар 10 кун муддатгача лабораторияда сақланади, тез бузилувчи маҳсулотлар эса, яроқлилик муддати тугаганда йўқ қилинади.
35. Намуна қолдиқлари таҳлил натижалари берилгунгача сақланиб, сўнг лаборатория мудири рухсати билан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Технологик асбоб-ускуна, халқ истеъмоли буюмлари, хусусиятини йўқотмаган қимматбаҳо буюмлар маҳсулот эгасига ҳужжат асосида қайтарилади. Текширилган озиқ-овқат намуналарининг қолдиғи маҳсулот эгасига қайтарилмайди.
Намунани топшириш ёки йўқ қилиш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.
36. Маҳсулот намуналарининг лабораториядаги таҳлил натижалари асосида мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ баённома тузилади хамда масъул санитария врачи ва ариза берувчига тақдим қилинади.
37. Ўтказилган таҳлилларнинг, лаборатория текширувларининг ҳаққонийлиги ва сифатлилигига лаборатория жавобгар ҳисобланади
38. Ўтказилган лаборатория таҳлили баённомаси таҳлил ўтказилган маҳсулотнинг партиясига тааллуқли.
39. Масъул санитария врачи тақдим қилинган лаборатория таҳлили натижаларига асосан лаборатория таҳлили баённомасига ўз хулосасини ёзади. Хулоса маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ёки олиб кирилаётган маҳсулотларнинг партиясига берилади.
40. Лаборатория таҳлили баённомаси, санитария текшируви далолатномалари маҳсулотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига мувофиқ ёки хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун асос бўлади.
41. Лаборатория таҳлилларининг салбий натижалари санитария-эпидемиологик хулоса беришни рад этиш учун асос ҳисобланади, бу ҳақда қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.
411. Хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган маҳсулот тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига маълумот берилади, зарур холларда оммавий-ахборот воситаларида маълум қилинади.

Download 85,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish