O’ZDJTU FILOLOGIYA FAKULTETI 303-GURUH TALABASI AXMADJONOV ABDUQODIR 5-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ РЕЖА: 1. Жамиятни иқтисодий ривожлантириш 2. Иқтисодий ўсиш назарияларида инсон омили ролининг эволюцияси 3. Иқтисодиётни ислоҳ этиш ва унинг инсон тараққиётига таъсири 4. Иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш. 5. Ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш. Бозор иқтисодиёти моделлари ва уларга асосланган ислоҳотлар эркин бозор рақобати билан давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишини қўшиб олиб бориш, мазкур ўзгартиришларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, ҳал этилаётган макроиқтисодий вазифаларнинг устуворлиги бўйича фарқланади. Масалан, бозор иқтисодиётининг “америкача” моделида бозорни эркин тартибга соладиган механизмларнинг ролига устуворлик берилади, “япон” ёки “француз” моделларида хўжалик фаолиятини ташкил этишда давлатнинг иштироки салмоқлидир. “Немис” ва “швед” моделлари кучли ижтимоий йўналишлари билан ажралиб туради. - Бозор иқтисодиёти моделлари ва уларга асосланган ислоҳотлар эркин бозор рақобати билан давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишини қўшиб олиб бориш, мазкур ўзгартиришларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, ҳал этилаётган макроиқтисодий вазифаларнинг устуворлиги бўйича фарқланади. Масалан, бозор иқтисодиётининг “америкача” моделида бозорни эркин тартибга соладиган механизмларнинг ролига устуворлик берилади, “япон” ёки “француз” моделларида хўжалик фаолиятини ташкил этишда давлатнинг иштироки салмоқлидир. “Немис” ва “швед” моделлари кучли ижтимоий йўналишлари билан ажралиб туради.
- Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг миллий –“ўзбек модели”ни шакллантириш қуйидаги энг муҳим қоидаларга таянади:
- • ислоҳотларнинг пировард мақсади – аҳоли фаровонлигини ва турмуш сифатини ошириш;
- • иқтисодиётни барқарорлаштириш, макроиқтисодий ўсиш ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан мақбул банд бўлишини таъминлашдан иборат ўзаро боғлиқ муаммоларни ҳал этиш;
- • барча хўжалик юритувчи субъектларнинг энг юқори ишлаб чиқариш самарадорлигига эришишга қаратилган бозор механизмларидан фойдаланиш асосида иқтисодиётни тартибга солиш;
- • ишлаб чиқаришни давлат томонидан бевосита бошқаришдан воз кечиш, товар ишлаб чиқарувчиларининг ўзларига иқтисодий манфаатдан келиб чиққан ҳолда фаолият турларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хажмини, ишлаб чиқариш-хўжалик алоқалари доирасини эркин танлашларини таъминлаш;
- • инвестиция сиёсати устуворликларини танлаш, чет эл капиталини жалб қилиш, иқтисодиётни бозор механизмлари ва рағбатларидан фойдаланган ҳолда тартибга солишда, ишонарли ижтимоий кафолатларни таъминлашда давлатнинг фаол ролини сақлаб қолиш;
- • биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари - болалар, пенсионерлар, ногиронлар, ўқувчи ёшларни ҳимоя қилишга йўналтирилган бозор муносабатларни шакллантиришнинг барча босқичларида кучли ижтимоий сиёсатни олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |