O’ZBEKISTONRESPUBLIKASI
OLIYVA O’RTA MAXSUSTA’LIMVAZIRLIGI
«ISHLAB CHIQARISHDA BOSHQARUV» FAKULTETI
Malakaviy amaliyot
Bajardi: S 40-19 guruh talabasi
Sadixonov Asqarali
Qabulqildi: ______________________
Farg’ona – 2021
МУНДАРИЖА
Кириш
“Sadixonovlar” OK низоми ва умумий тавсифи.
Корхонанинг ишлаб чиқариш ассортименти ва унинг таҳлили.
Корхона маҳсулотларининг сотиш усуллари.
ХУЛОСА
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Бугунги кунда республикамиз саноатининг устувор тармоқларидан ҳисобланган тўқимачилик ва енгил саноат соҳаси ялпи ички маҳсулот таркибида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳиссасини оширишга хизмат қилувчи муҳим йўналиш сифатида тобора юқори аҳамият касб этиб бормоқда.
Шу билан бирга, тўқимачилик ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларида ана шу пахта хомашёсини янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, бўялган ип-калава, трикотаж полотноси ва матолар каби тайёр маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш, кейинчалик, замонавий технология ва дизайнни фаол ўзлаштириш асосида, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда улкан самарага эриша оламиз”, деб таъкидладилар.
“Замонавий технология ва дизайнни фаол ўзлаштириш” тайёр кийим ишлаб чиқарувчи корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишнинг мухим шарти ҳисобланади ва бу ўз навбатида уни инновацион ривожлантириш масаласини долзарб қилиб қўймоқда.
Енгил саноат корхоналарида фан-техника тараққиёти ишлаб чиқаришни юқори суръатларда янгилаш, айниқса, янги тур маҳсулотларни ўзлаштиришни тақазо қилади. Янгиланиш учун меҳнат қуроллари, меҳнат предмет(жихоз)лари, ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш ҳамда пировард натижада маҳсулотнинг ўзи асос бўлиб хизмат қилади. Маҳсулот яратишда ижтимоий-иқтисодий омиллар ҳам таъсир ўтказади. Уларга аҳолининг даромади, бозорнинг маҳсулот турлари билан тўйинганлиги, миллий хусусиятлар ва мода йўналишининг ўзгаришлари таъсир қилади.
Мода ҳар бир шахснинг тайёр кийимга нисбатан талабини шакллантиргани сабабли бозорнинг муҳим дастаги, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш стратегияси ва технологияси ҳисобланади. Модани ривожлантириш ишлаб чиқарувчидан нафақат қобилиятга эга бўлишни, балки саънат соҳасидаги касбий билимни, маданият, тарих ва психологияни яхши билишни тақозо этади. Шунинг учун мода оламини ёки унинг илмий-услубий асосларини ўрганиш нафақат техник соҳалар балки иқтисодиёт, психология, тарих, фалсафа каби ижтимоий фанларнинг олдига жуда катта вазифалар қўяди.
Мамлакатимизда тайёр кийимлар дизайинини шакллантириш масаласи биринчи навбатда модалар бозорини ривожлантириш асосига қурилади. Бозор иқтисодиётига ўтилган даврдан бошлаб мамлакатимизда енгил саноат соҳасида катта ўзгаришлар содир бўлди. Бир қатор янги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилди. Бозорга рақобатбардош тайёр кийимлар билан кириб бориш ва унда ўз улушимизни ошириш учун биринчи навбатда мода ўзгаришлари тенденцияларини чуқур маркетинг тадқиқотлари асосида ўрганишни тақозо қилади.
Мода ўзгаришларини аниқлаш бугунги бозор шароитида мураккаб бўлган жараён ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби модани ўзгариш тезлиги тадқиқотчиларнинг фикрича, охириги 10 йилда ундан олдинги 10 йилликка нисбатан 5 мартага қисқарди. Шунингдек, инновацион технологияларни жорий этилиши ва барча турдаги моделларни компюьтер технологиялари асосида яратилиш вақтини қисқалиги, янги дизайн ва конструкторлик ишланмаларини ҳаётийлик циклини жуда тезликда қисқаришига олиб келмоқда. Хозир мамлакатимизда тайёр кийим ишлаб чиқарувчи корхоналар асосан чет мамлакатлар томонидан тайёрланган кийимларини андозалари асосида дизайини фаол ўзлаштириш амалиёти чуқур ўрганилди. Бундай жараён, ўз навбатида ташқи бозорда миллий бренд яратиш йўлини тўсиб, ички бозорда минталитетимизга хос бўлган миллий уйғунликлар сингдирилган тайёр кийимлар ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Шунинг билан бирга ўзлаштирилган дизайн ва констукциялар билан чет мамлакатлар бозорига кириш мумкин эмас. Шунга кўра, мода ўзгаришларини аниқлаш, дизайн ва конструкцияларини ишлаш борасида аниқ бир тизимли маркетинг тадқиқотлари усулларидан фойдаланиш лозим бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |