Fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari faoliyatini tashkil etish va rivojlanishining konseptual asoslari.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш концепцияси нафақат мамлакатимиздаги ислоҳотлар учун илмий-амалий асос10, балки умуман, давлатчилик тараққиётидаги ўзига хос таълимотга айланди дейилса, муболаға бўлмайди. Ушбу концепциянинг ўзбек халқи маданияти ва умум эътироф этилган демократик қадриятлар уйғунлигида шаклланганлиги мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятига хизмат қилмоқда.
Давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш юзасидан дастурлар туркуми алоҳида бандда маъқулланди11. Булар: “Жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилишнинг ишлаб турган қонунчилик-меъёрий базасини такомиллаштириш ва янгиларини шакллантириш дастури”, “Давлат органларининг функцияларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериш концепцияси”, "Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари, “Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш”, “Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш” дастурларидир.
Белгиланган дастурларнинг барчаси Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш учун қулай замин яратади. Лекин либерализмнинг ғарбча талқини тарафдорлари ушбу дастурларда хусусий мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳеч қандай тадбирлар белгиланмаганлигини айтишлари мумкин. Хусусий мулкчилик Ўзбекистонда ҳам демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий омили сифатида эътироф этилиб, уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари алоҳида иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар дастурларида белгиланган. Шунинг учун ҳам кўпчилик ўзбек олимларининг эркинлаштиришга оид фикрларида хусусий мулкчиликни ривожлантириш ғояларига алоҳида эътибор берилмайди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистондаги ҳаётий ислоҳотларнинг назарий жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Биринчи чақириқ Олий Мажлисининг XIV (1999), Иккинчи чақириқ Олий Мажлисининг I сессияларидаги (2000) ва Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги (2005), Биринчи чақириқ Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги (2010) маърузаларида яхлит концепция шаклида баён қилинган бўлса, уларни рўёбга чиқариш масалалари аниқ дастурлар асосида амалга
оширилмоқда. Мазкур концепциялар ғоялари ўзбек халқи маданияти билан умум эътироф этилган қадриятлар уйғунлигини таъминлашга зарур назарий асос бўлмоқда.
Давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш юзасидан дастурлар туркуми алоҳида бандда маъқулланди12. Булар: “Жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилишнинг ишлаб турган қонунчилик-меъёрий базасини такомиллаштириш ва янгиларини шакллантириш дастури”, “Давлат органларининг функцияларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериш концепцияси”, "Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари, “Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш”, “Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш” дастурларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |