O’ZBEKISTON XALQARO ISLOM AKADEMIYASI AKADEMIK LITSEYI
BUYRUQ
|
20___ yil “____” _____________ № _____ sonli Toshkent. sh
Академик лицей 2020-2021 ўқув
йили битирувчиларининг билим
ва кўникмаларини якуний
давлат аттестациясидан ўтказиш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узликсиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 6 октябрда 2011-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” га мувофиқ 2020-2021 ўқув йилида академик лицей битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 апрель кунидаги 190-сонли буйруғи ижро учун қабул қилинсин.
2. Академик лицей битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси 2021 йил 17 май кунидан ўтказилиши ташкиллаштирилсин, йўналишлар бўйича ўтказиладиган фанлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Фанлар бўйича консультация ўтиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Мухитдиновага:
- академик лицейда якуний давлат аттестацияси жадвалини тузиш;
- Якуний давлат аттестациясига ўқув режа ва дастурларнинг барча талабларини тўлиқ бажарган ўқувчиларни қўйилишини назорат қилиш;
- якуний давлат аттестация комиссияси ўз ишини тўлақонли бажариши учун барча шарт-шароитларни яратиш;
- битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини мазмунан сифатли, адолатли, юқори савияда, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш;
- битирувчиларга диплом топшириш маросимини тантанали равишда ўтказиш;
- якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича вазирликка жорий йилнинг 1 июлига қадар маълумот тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Якуний давлат аттестация комиссияси аъзолари 2-иловага мувофиқ тайинлансин.
5. Академик лицей битирувчиларининг таълим йўналишлари бўйича якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари қуйидаги фанлардан ўтказилсин:
“Аниқ фанлар-2” йўналиши : математика (ёзма), хорижий тил ( оғзаки), она тили ва адабиёти (иншо), Ўзбекистон тарихи (тест);
“Ижтимоий-гуманитар фанлар-2” йўналиши: жаҳон тарихи (оғзаки), хорижий тил ( оғзаки), она тили ва адабиёти (иншо), Ўзбекистон тарихи (тест);
“Хорижий тиллар” йўналиши: хорижий тил (оғзаки), жаҳон тарихи (оғзаки), она тили ва адабиёти (иншо), Ўзбекистон тарихи (тест).
Ушбу буйруқнинг бажарилиши юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |