Шахсий гигиена. Саломатликка салбий таъсир қилувчи омилларнинг олдини олиш мақсадида хар бир чилангар шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши лозим.
Меҳнат мухофазаси. Ишчининг хаёти, саломатлиги учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга қаратилган техникавий, санитариягигиена ва хуқуқий тадбирлар мажмуидир. Механизмларнинг харакатланувчи қисмлари химоя тўсиқлари билан беркитилиши зарур. Рельсли электр транспортлар, қўл вагонеткалари, огохлантирувчи ёзув ёки шартли белгилар қўйилади. Электр асбоблар электр тармоққа шлангали кабел билан уланиши, унда, албатга, «ерга улаш» нол сими бўлиши керак. Электр асбоблар билан ишлашда шахсий ҳимоя воситалари-резина қўлқоп, калиш ва резина тагликдан фойдаланиш зарур.
Ускуналарнинг ўрнатилиши, бинодаги чанг, газ, буғ, харорат, намлик, шовқиннинг меъёри ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси талабига жавоб бериши керак.
Иш бошлашдан олдин:
-иш кийимини кийиб, енгни шимариш ва тугмасини қадаш;
-чилангарлик дастгоҳининг ишчи бўйига мослиги ва созлигини, гиранинг дастгоҳга мустахкам ўрнатилганини, айлантирувчи винтнинг гайкада эркин айлана олишини, гира жағларидаги чизиқ изларининг сифатини текшириш;
иш жойини тайёрлаш, иш учун керак бўлган майдонни бўшатиш, кераксиз нарсаларни дасттоҳдан олиб ташлаш;
зарур бўлган меъёрда ёритишни таъминлаш;
иш учун керак бўладиган асбоб ва мосламалар, материалларни тайёрлаш;
асбоблар созлигини (ўткирлигини) кўздан кечириш;
асбобларни текширишда болта, эгов ва шаберларнинг дастага мустахкам ўрнатилганлиги хдмда дасталарда ёриклар бўлмаслигига алохдда эътибор бериш;
детални гира жағларига маркам кисиш, заготовкани кисиш ёки бушатишда эхтиёт бўлиш;
дастгоҳдаги қириндиларни факат чутка билан сидириб ташлаш;
зубило билан металл қирқишда қириндини хавфсиз зонага йуналтириш ва химоя тусигидан фойдаланиш;
химоя кузойнагидан фойдаланиш, ортиқча қисмларнинг хеч ким йўқ томонга отилиб кетишини таъминлаш;
носоз мосламалардан фойдаланмаслик;
иш кийимини бензин, керосин билан ифлослантирмаслик керак.
Ёнғинга қарши тадбирларнинг энг асосийси иш жойини тоза ва тартибли сақлаш, осон алангаланадиган моддалар ҳамда иситиш асбобларидан эхтиёткорлик билан фойдаланишдир
Хар бир корхонада махсус ут ўчириш воситаларидан ташкари оддий жиҳозлар-қум тўлдирилган қути, белкурак, ёнғин крани, насос, ут ўчиргичлар бўлиши ва улар доимо шай ҳолда сақланиши керак. Челак ва сув учун гидропульт, турли чойшаблар (асбестли чойшаб, брезент) ҳам шулар жумласидандир.
Ёнгин чиқиши биланок, барча электр қурилмаларни тармокдан узиб, телефон ёки махсус огохлантирувчи сигнал орқали ўт ўчириш командасини чақириш, улар келгунга қадар мавжуд бўлган ут ўчириш жиҳозлари билан ёнғиннинг атрофга тарқаб кетмаслик чораларини кўрмоқ керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |