O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun


Ер-сув мулкчилиги: амлок, мулк, вақф ерлари



Download 3,24 Mb.
bet8/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

5.Ер-сув мулкчилиги: амлок, мулк, вақф ерлари.
Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларида бўлган каби Бухоро амирлигида ҳам аграр муносабатлар, яъни, ерга эгалик муносабатлари иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил этган. Манбаларга кўра амирликда ер эгалигининг қуйидаги тўртта тури: давлатга тегишли ерлар (мулки султоний); хусусий ерлар (мулк); диний муассасалар ихтиёридаги ерлар (вақф) ва қишлоқ жамоаларига тегишли ерлар мавжуд бўлган, Архив манбаларида амлок ерлар, амлоки султоний, подшоҳ ерлари каби атамалар билан аталаган давлат ерлари билан бир қаторда мулки хирожий, хирож ерлари атамаси ҳам тилга олинади.
Амир энг катта ер эгаси ҳисобланган. Давлат ерларини расман сотиш,
ҳадя этиш ҳамда вақфга бериш тақиқланган бўлса-да, бунга доимо ҳам амал
қилинмаган. Давлат ерлари бўш ётган ерлар (қамишзорлар, тошлоқ,
тўқайзор, тоғолди)ни ўзлаштириш ҳисобига кўпайтириб турилган. Бундай
ерларни ўзлаштирган шахслар бир неча йил солиқлардан озод этилиб, кейин
белгиланган тартибда солиқ тўлаганлар.
Ундан ташқари давлат (амлок) ерлари ҳукмдор олидида катта гуноҳ
қилган йирик ер эгалларидан мусодара қилинган ерлар ҳисобига ҳамда
меросхўри бўлмасдан вафот этган шахсларнинг ерлари давлат ихтиёрига
ўтиши ҳисобидан ҳам кўпайган. Айрим манбаларга кўра, давлат ерларидан
доимий мавжуд бўлган ер солиғи- хирож олинган бўлса,бошқа манбаларда
давлат ерларидан ҳосилнинг катта қисми, яъни 40-50 фоизи олинганлиги
қайд этилади.
Амирликда мавжуд бўлган яна бир ер эгаллиги шакли мулк (хусусий)
ерлар бўлиб, бу ер эгалиги шакли қўзғалмас мулк ҳисобланган ҳамда ҳеч
қандай чекланишларсиз мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган. Мулк
ерларидан олинадиган солиқлар ҳақида тадқиқотчиларнинг турли фикрлари
мавжуд. Янги тадқиқотлар (Р.Холиқова) таҳлили шуни кўрсатадики, мулки
хурр ёки мулки холис айрим йирик ер эгаларига тегишли бўлган ер эгалиги
шакли ҳисобланган. Мулки хурр эгаси доимо амалдаги ҳукмдор томонидан
берилган ёрлиққа эга бўлиши шарт бўлган ва айнан шу ёрлиқ туфайли у ер
солиғидан озод қилинган.
Амирликда деҳқон аҳли фойдаланаётган ерларга нисбатан мулки
хирож атамаси ишлатилган. Бундай ерларга эга бўлган ер эгалари ўз
ерларини эркин сотиш, мерос қолдириш ва ҳадя қилиш ҳуқуқига эга
бўлганлар. Бундай ерлардан расман ҳосилнинг учдан бири миқдорида солиқ
белгиланган бўлсада, амирликнинг ҳар бири ҳудудида ўрнатилган ва
белгиланган тартиб ҳамда урф-одатларга кўра, солиқ миқдори ҳосилнинг
учдан биридан то бешдан биригача бўлган.
Аъанага кўра, вақф ерлари асосан диний муассасалар – масжидлар,
мозорлар, хонақо, мадрасаларга ер майдонларини мерос қолдириш ҳамда
хайр-эҳсон қилиш натижасида вужудга келган бўлиб, у ер эгалигининг
алоҳида шаклини ташкил этган. Ушбу ерлардан тушган фойда мутавалли
ихтиёрига келиб тушган. Мутавалли асосан вақф эгалари авлодларидан
тайинланган бўлиб, у вақф ҳужжатларига асосланиб фойдани тақсимлаб
чиққан. Амирликда вақф ерларини сотиш, бундай ерлардан солиқ олиш
тақиқланган бўлсада, манбалар ва ҳужжатлар бунга амал қилинмаганлигини
кўрсатади.
Амир Насрулло давридан бошлаб ер эгалигининг танҳо шакли
тарқалади. Насрулло ўзига бўйсунмаган амалдорлар ва уруғ оқсоқолларининг
ерларини мусодара қилиб, бундай ерларни вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқи
билан ўз тарафдорларига ҳадя (танҳо) қилган. Амир Музаффар давридан
бошлаб танҳо тоғли ҳудудларга ҳам ёйилади. Танҳо турли ҳажмда (бир неча
танобдан бир неча юз танбогача) берилган бўлиб, танҳонинг берилиш
миқдори энг аввало, ернинг суғорилиши, ернинг унумдорлиги, қолаверса,
амалдорнинг эгаллаган мавқеи ва таъсирига ҳам боғлиқ бўлган.



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish