Жаҳон молиявий инқирозининг юзага келиш сабаблари, оқибатлари ва уни Ўзбекистонда бартараф этиш йўллари.
Jahon moliyaviy inqirozining mohiyati, kеlib chiqish sabablari va salbiy oqibatlari
Insoniyat taraqqiyotining hozirgi bosqichi globallashuv jarayonlarining jadal rivojlanishi orqali tavsiflanadi. Globallashuvni iqtisodiy jihatdan qaraydigan bo’lsak, u jahon xo’jaligining butun makonini qamrab oluvchi iqtisodiy munosabatlar tizimining tashkil topishi va rivojlanishini anglatadi.
Globallashuv jarayonlarining kеngayishi jahon mamlakatlari o’rtasidagi iqtisodiy munosabatlarning yanada takomillashuviga olib kеladi. Jumladan, globallashuv natijasida transmilliy korporatsiyalar, ularning turli ko’rinishdagi xalqaro birlashmalari faoliyatining tarkib topishi va kеngayishi, xalqaro ishlab chiqarish koopеratsiyasi va mеhnat taqsimotining nisbatan yuqori darajaga o’tishi, xalqaro iqtisodiy tashkilotlar faoliyatining yanada kuchayishi ro’y bеradi.
Umuman olganda, globallashuv jarayonlari jahon xo’jaligining yaxlit iqtisodiy tizim sifatida rivojlanishida sifat bosqichi qisoblanib, yangi imkoniyatlarni ochib bеradi.
Biroq, globallashuv jarayonini mutlaqlashtirish va unga bir tomonlama qarash to’qri bo’lmaydi. Chunki, mazkur jarayon o’zining ijobiy jihatlari bilan bir qatorda ziddiyatli tomonlariga ham ega. Jaqonning bir mamlakatida ro’y bеrayotgan ijtimoiy-iqtisodiy larzalarning muqarrar ravishda boshqa mamlakatlarga ham o’z ta’sirini o’tkazishi shulardan biri qisoblanib, bugungi kunda ro’y bеrayotgan moliyaviy inqiroz ham aynan shu ma’noda globallashuv jarayonlarining oqibati qisoblanadi.
Shunga ko’ra, Prеzidеntimiz oz asarlarini bugungi kunning eng dolzarb muammosi – bu 2008 yilda boshlangan jaqon moliyaviy inqirozi, uning ta’siri va salbiy oqibatlari, yuzaga kеlayotgan vaziyatdan chiqish yўllarini izlashdan iborat ekanligidan boshlab, jaqon moliyaviy inqirozining mazmun-moqiyati, kеlib chiqish sabablariga batafsil to’xtalib o’tdilar.
“Bu inqiroz Amеrika Qo’shma Shtatlarida ipotеkali krеditlash tizimida ro’y bеrgan tanglik qolatidan boshlandi. So’ngra bu jarayonning miqyosi kеngayib, yirik banklar va moliyaviy tuzilmalarning likvidlik, ya’ni to’lov qobiliyati zaiflashib, moliyaviy inqirozga aylanib kеtdi. Dunyoning еtakchi fond bozorlarida eng yirik kompaniyalar indеkslari va aktsiyalarining bozor qiymati halokatli darajada tushib kеtishiga olib kеldi. Bularning barchasi, o’z navbatida, ko’plab mamlakatlarda ishlab chiqarish va iqtisodiy o’sish sur’atlarining kеskin pasayib kеtishi bilan bog’liq ishsizlik va boshqa salbiy oqibatlarni kеltirib chiqardi”1.
Bundan ko’rinadiki, dastlab AQSh ipotеka bozorlarida namoyon bo’lgan mazkur inqiroz еtarlicha to’lov layoqatiga ega bo’lmagan, qarzlarni qaytarish qobiliyati shubhali bp’lgan qarzdorlarga ipotеka krеditlari bеrish amaliyotining jadallashuvi natijasida ro’y bеrdi.
Modomiki, ipotеka krеditi o’zining moqiyati bo’yicha ko’chmas mulk garovi hisobiga bеriladigan krеditlar bo’lsada, AQSh bozorlari bunday likvidli ko’chmas mulklarga еtarlicha «to’yindi» va ularning narxlari kеskin tusha boshladi. Buning ustiga invеstitsion banklarning AQSh ipotеka bozorlaridagi yangi moliyaviy «mahsulot» hisoblangan aktivlarni sеkyuritizatsiyalash bo’yicha opеratsiyalarining avj olishi ipotеka bozorlaridagi tanazzullik holatlari eqtimolligini oshirdi.
AQSh iqtisodiyoti yaratilgan shart-sharoitlar tufayli arzon krеdit rеsurslariga to’yindi va bu Fеdеral zaxira tizimi (FZT) amalga oshirayotgan pul-krеdit siyosatini o’zgartirishiga olib kеldi. Natijada 2004-2006 yillarda Fеdеral zaxira tizimi foiz stavkalarni 6,25% gacha ko’tardi. Krеditlarning qimmatlashuvi aholini ipotеkaga nisbatan talabining pasayishiga va krеditlarni qaytarish bo’yicha qarzdorlar to’lovining qisqarishiga olib kеldi. Boshqa tomondan, oziq-ovqat maqsulotlari va enеrgiya rеsurslari narxlarining o’sishi aqolining krеditni qaytarish bo’yicha moliyaviy imkoniyatlarining chеklanishiga olib kеldi. 2000-2007 yillar mobaynida jahon bozoridagi oziq-ovqat maqsulotlarining narxi o’rtacha ikki barobarga oshdi, bеnzin narxi esa 3,5 barobarga oshdi. Nеft narxi rеkord darajada, ya’ni bir barrеli 147 dollardan ortdi.
Pirovard natijada 2007 yil boshida AQShda aholining ipotеka krеditlarini qaytarishi bilan bog’liq muammo kuchaydi. Qarzdorlarning ko’chmas mulk garovi bilan olingan krеditlarni qaytarishdan ko’ra to’lovlarni to’lashdan bosh tortish holati kеngaydi. Banklarning to’lov qobiliyatiga ega bo’lmagan mijozlarning ko’chmas mulklarini qayta sotuvga qo’yishi natijasida ipotеka bozoridagi taklif ko’payib, bozordagi narxlarning kеskin pasayishiga olib kеldi.
Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар
1. Жаҳон молиявий инқирозининг мазмуни, намоён бўлиш шакллари ва келиб чиқиш сабаблари
Инқироз – кутилмаган даражада жамиятнинг барча жабҳаларига зарар келтирадиган ва янгича фаолият юритишга ундайдиган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий воқеликдир. Иқтисодий инқироз – бу иқтисодиётнинг даврий тебранишларидаги ўзгариши бўлиб, товар ва ҳизматларга бўлган ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги номутаносиблик, макроиқтисодий мувозанатнинг бузилиши оқибатида вужудга келади. Молиявий инқироз – бу молиявий нобарқарорлилик даври бўлиб, унинг давомида ижтимоий кескинлик, сиёсий рисклар ривожланиши, иқтисодий пасайиш ва вақтинчалик инқирозий ҳодисалар устидан назоратни йўқотилиши юзага келади. Шу билан бир вақтда жамиятнинг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишига асос солинадиган даврдир. Рецессия – бу иқтисодий юксалишнинг чўққи нуктасидан кейинги фаза бўлиб, у ишлаб чикаришни, иқтисодиётда ўсиш суръатларини, биржа индиксларининг оммавий пасайиши ҳамда ишсизлик даражасининг ошишини характерлайди.
Молиявий инқирозни олдиндан кўра билиш ва олдини олиш – бу давлатнинг иқтисодиётни барқарор ривожланиши ва жамғармалари (авлоддан авлодга аҳоли активлари) учун шароитлар яратиш бўйича фаолиятидаги энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси - бу 2008 йилда бошланган жаҳони молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат (Ислом Каримов)
Йиллар Сабаблари Оқибатлари Америка Қўшма Штатлари 1919 -1921 Қуролсизланиш, дефляция Акция нархларининг тушиши -22, 0% 1929 -1932 Акция нархларининг сунъий ўсиши (“кўпик” ҳосил бўлган) Акция нархларининг тушиши -73, 4% 1936 -1938 Қаттиқ пул сиёсати Акция нархларининг тушиши -25, 7% 1939 -1942 Жаҳон уруши Акция нархларининг тушиши -28, 1% 1946 -1949 Урушдан сўнгги тушкунлик Акция нархларининг тушиши -10, 8% 1968 -1970 Бреттон-Вуд тизимининг тарқалиши Акция нархларининг тушиши -15, 7% 1972 -1975 , 1976 -1979 Нефтга талабнинг ҳаддан ташқари ошиши Акция нархларининг тушиши -24, 1% (1, 0%) 2000 -2002 Ахборот технологиялари бўйича компаниялар инқирози Акция нархларининг тушиши -27, 7% 2007 й. Активлар секьюритизацияси ва ипотеканинг “қизиб кетиши” Акция нархларининг тушиши -21, 2% 2007 -2009 * Молия бозорининг “қизиб кетиши” Акция нархларининг тушиши -41, 3%
Йиллар Сабаблари Оқибатлари Буюк Британия 1909 -1920 Жаҳон урушлари Акция нархларининг тушиши -49, 2% 1928 -1931 Буюк депрессия Акция нархларининг тушиши -60, 3% 1936 -1940 Уй-жойга талаб муаммоси, жаҳон уруши Акция нархларининг тушиши -50, 1% 1944 -1949 Жаҳон уруши ва урушдан сўнгги тушкинлик Акция нархларининг тушиши -31, 2% 1968 -1970 Бреттон-Вуд тизимининг тарқалиши Акция нархларининг тушиши -18, 9% 1971 -1974 Нефт шоки Акция нархларининг тушиши -69, 3% 1975 -1976 Фунт-стерлинг инқирози Акция нархларининг тушиши -19, 1% 1980 -1982 М. Тэтчернинг иқтисодий инқилоби Акция нархларининг тушиши -11, 4% 2000 -2002 Ахборот технологиялари бўйича компаниялар инқирози Акция нархларининг тушиши -24, 8% 2007 й. Активлар секьюритизацияси ва ипотеканинг “қизиб кетиши” Акция нархларининг тушиши -23, 4% Молия бозорининг “қизиб кетиши” Акция нархларининг тушиши -42, 2% 2007 -2009 *
Йиллар Сабаблари Оқибатлари Осиё мамлакатлари (Австралия, Гонконг, Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Индонезия, Таиланд) 1997 -1999 Валюта бозорларидаги спекулятив ҳужумлар, валюта ва акция бозорида икки томонлама ўйин, оффшор трэйдинг Банк-молия тизимининг қулаши, капиталнинг чиқиб кетиши, иқтисодий пасайиш ва ҳ. к. Туркия Республикаси 1994 Қимматли қоғозлар бозори ва валюта инқирозининг биргаликдаги давлат қарзи инқирозига таъсири Нархларнинг кескин оширилиб, музлатилиши, корпоратив секторга алоҳида солиқ, давлат харажатларини қисқартириш, ҳукумат қарз мажбуриятларининг реструктуризация қилиниши 2000 -2002 Валюта ва банк инқирози (молиявий инқироз) Иқтисодий пасайиш, миллий валютанинг қадрсизланиши, инфляциянинг ошиши, капиталнинг чиқиб кетиши, бюджет дефицити Жанубий Африка Республикаси 1998 Облигация бозори инқирозининг валюта инқирозини келтириб чиқариши Изоҳ: Ушбу инқироз энг масштабли бўлиб барча мамлакатларга бирдек тарқалди ва у мутахассислар прогнозига кўра 2010 йилда ҳам давом этади. Облигация ва миллий валюта курсларининг тушуши Бразилия 1998 Россиядаги тизимли инқирознинг валюта инқирозини келтириб чиқариши Капитал чиқиб кетиши, миллий валютанинг девальвацияси, олтин заҳираларининг камайиши
Йиллар Сабаблари Оқибатлари Аргентина 20002002 Тизимли молиявий инқироз (валюта, банк, фонд бозори, давлат қарзлари) Капиталнинг четга чиқиб кетиши, акция ва облигациялар бозорининг синиши, даромад ва харажатларнинг камайиши, давлат харажатлариинг ортиши Россия Федерацияси 1998 Тизимли инқироз ва дефолт Молия-банк тизими қулаши Ўзбекистон Республикаси 20082009* Жаҳон молиявий инқирози Иқтисодиётни антиинқирозий ривожлантириш сиёсати амалга оширилмоқда Изоҳ: Ушбу инқироз энг масштабли бўлиб барча мамлакатларга бирдек тарқалди ва у мутахассислар прогнозига кўра 2010 йилда ҳам давом этади.
2. МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗНИНГ АЛОҲИДА МАМЛАКАТЛАРДАГИ МИҚЁСИ, КЎЛАМИ ВА ОҚИБАТЛАРИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР
Жами: 30, 956 26, 595 22, 833 30, 627 36, 848 40, 888 50, 650 60, 833 32, 548
Жами: 893, 9 357, 5 305, 9 346, 9 528, 6 597, 2 723, 4 902, 7 787, 9
Мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлар Жаҳон мамлакатларининг инқирозга қарши курашга сарфланган молиявий харажатлари Молиявий харажатлар, млрд. доллар Мамлакат ЯИМга нисбатан % ҳисобида (2008 йил) Россия 222 13, 9 Буюк Британия 1020 37 АҚШ 3539 25 Германия 893 23 Япония 576 12 Хитой 570 13 Дунё бўйича 9400 15 Мамлакат
Инқирозни бартараф этишга ажратилган маблағларнинг йўналишлари Мамлакат Кредит маблағларига давлат кафолати Молиявий институтлар устав капиталларига қўйилмалар Юқори рискли, шубҳали активларнинг хариди млрд. долл. жамиг а нисб. % млрд. долл. жамига нисб. % - - 185 84 11 Буюк Британия 393 39 79 8 АҚШ 1769 50 714 Германия 539 60 Япония 303 Хитой Жами Россия Бошқалар Жами млрд. долл. жамиг а нисб. % млрд. долл. 5 25 11 222 - - 549 54 1020 20 663 19 394 11 3539 177 20 - - 176 20 893 53 - - 237 47 576 - - - 570 100 570 3004 44 1155 17 674 10 1951 29 6820
n Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар
n 1. “Шок терапияси” деб аталган усулларни бизга четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини ўзи тартибга солади, деган туманли тасаввурлардан воз кечилди. n 2. Маъмурий бўйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланди. n 3. Давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлиги белгилаб олинди. n 4. Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам заҳиралар яратилгани ва зарур ресурслар базаси мавжуд эканлиги. n 5. Аҳолининг иш ҳақи ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш ҳамда истеъмол бозорида нарҳлар индексининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилганлиги. n 6. Оқилона ташқи қарз сиёсати олиб борилиши. n 7. Юқорида санаб ўтилганлар асосида мамлакатимизда Давлатнинг кучли ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсати ила қулай инвестицион ва бизнес муҳит яратилганлиги, барқарор ва юқори даражада социал, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш таъминланганлиги.
Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган тенденциялар Жаҳон ЯИМ трлн. долл. 42, 9 44, 1 45, 5 47, 4 50, 1 52, 7 55, 4 58, 1 59, 7
ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗ ҲОЛАТИ ВА УНИНГ ЮЗ БЕРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ОҚИБАТЛАРИГА ДОИР ХУЛОСАЛАР
Биринчидан, молия-банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб олаётгани, рецессия ва иқтисодий пасайишнинг муқаррарлиги, инвестициявий фаоллик кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши, шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талафотлар содир бўлиши мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматли қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади
Учинчидан, молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳар қайси давлатдаги миқёси, кўлами ва оқибатлари қандай бўлиши кўп жиҳатдан бир қанча омиллардан келиб чиқади. Яъни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғли мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги, уларнинг чет эл ва корпоратив банк тузилмаларига қанчалик қарам эканлиги, шунингдек, олтин-валюта захирасининг ҳажми, хорижий кредитларни қайтариш қобилияти, ва пировард натижада мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги, диверсификация ва рақобатга бардошлик даражасига боғлиқ Тўртинчидан, жаҳон молиявий инқирозидан имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлиқ
3. Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислохот ва модернизация моделида молиявий-иқтисодий инқирознинг келиб чиқиши ва салбий оқибатлари таъсирига қарши тамойилларнинг мужассам эканлиги
Президентимиз И. Каримов бозор иқтисодиётига ўтиш концепциясини ишлаб чиқдилар. Мазкур концепция иқтисодий ислохатларни ўз ичига олади, ислоҳатлар асосида эса, И. Каримов томонидан ишлаб чиқилган 5 тамойил ётади. Атоқли ингилиз иқтисодчиси Ж. М. Кейнс сиёсий арбоб, иқтисодчиларнинг ғояларига тўхталиб, дунё улар билан бошқарилиб турилади деб айтиб ўтган. Хақиқатдан ҳам И. Каримовнинг бозор иқтисодиётига ўтиш концепцияси бозор иқтисодиётига ўтишда ҳал қилувчи ахамиятга эга бўлди, унинг “Жаҳон молиявийиқтисодий инқирози, Ўзбекитсон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари” асаридаги кўрсатмалар Ўзбекистон учун инқироздан чиқишда асосий кўрсатма бўлиб хизмат қилади.
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ. 1. Иқтисодиётнинг мафкурадан холи бўлиши, иқтисодиётнинг сиётсатдан устуворлиги. 2. Давлат бош ислоҳатчи бўлиши. 3. Қонунлар устиворлигини таъминлаш. 4. Кучли ижтимоий сиёсат. 5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.
Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистонга таъсирининг жиддий бўлмаганлигини қўйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: - маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танланганлиги; - давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини аниқ белгилаб олинганлиги; - Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганлиги ва зарур ресурслар базасининг мавжудлиги; - оқилона ташқи қарз сиёсати олиб борилганлиги; - аҳолининг иш ҳақи ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш ҳамда истеъмол бозорида нархлар индексининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилганлиги; - давлатнинг молиявий-иқтисодий ва банк тизимларининг нечоғлиқ барқарор ва ишончли экани, уларнинг ҳимоя механизмлари қанчалик кучлилиги билан изоҳланади.
ЯИМнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда
Ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таркиби (%) Йиллар Кўрсаткичлар 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 Саноат 14, 2 14, 1 14, 5 15, 8 17, 5 20, 7 22, 1 24, 0 22, 3 Қишлоқ хўжалиги 30, 1 30, 0 30, 1 28, 6 26, 4 25, 0 24, 0 21, 7 19, 4 Қурилиш 6, 0 5, 8 4, 9 4, 5 4, 8 4, 9 5, 1 5, 5 5, 6 Хизматлар соҳаси 37, 2 38, 2 37, 9 37, 4 37, 2 38, 4 39, 5 39, 4 43, 3 Соф солиқлар 12, 5 11, 9 12, 6 13, 7 14, 1 11, 0 11, 1 9, 5 9, 3
4. ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗИ ОҚИБАТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ.
Жаҳон молиявий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири қандай? Бунда Президентимизнинг қуйидаги сўзларини эсга олиш муҳимдир: «. . . тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслик керак. Масалани бундай тушуниш ўта соддалик, айтиш мумкинки, кечириб бўлмас хато бўлур эди. Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади» [1]. Каримов И. А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т. : Ўзбекистон, 2009, 11 -б. [1]
Жаҳон молиявий инқирозининг дунё мамлакатлари иқтисодиётига таъсири турлича: А) ривожланган ва айрим қўшни давлатлар иқтисодиётига таъсири қуйидагиларда намоён бўлди: молия тизимининг издан чиқишида; ишлаб чиқариш ҳажмларининг кескин қисқариб кетишида; кўплаб йирик корхоналарнинг ёпилишида. Б) Республикамиз иқтисодиётига таъсири қуйидагиларда кўринади: жаҳон хомашё бозорларида талабнинг сусайиши туфайли нархларнинг кескин пасайишида; Ўзбекистон экспорт қиладиган қимматбаҳо ва рангли металлар, пахта, уран, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларнинг нархи тушиб бормоқда экспорт даромадларининг сезиларли камайишида; ташқи савдо айланмасининг қисқаришида.
Иқтисодиётимизда молиявий инқирознинг салбий оқибатлари таъсирини пасайтирадиган омиллар: мамлакатимиз иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига юқори даражада интеграциялашмаганлиги, мамлакатимизда катта ҳажмдаги хорижий капитални ушлаб турувчи компания ва молиявий институтларнинг йўқлиги; устав фондларининг корхоналарнинг реал хусусий активлари билан таъминланганлиги. Ҳозирги инқироз биз учун ижобий таъсирларга ҳам эга бўлиши мумкин: Хусусан АҚШ ва Европадаги инвесторлар ўз активларини бўшатиб капитал киритишнинг ривожланаётган мамлакатлар бозорларида муқобил йўлларини қидиради.
Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистонга таъсирининг жиддий бўлмаганлигини қўйидаги омиллар билан ҳам изоҳланади: -бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланганлиги; -давлат бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши; -Ўзбекистонда иқтисодиётнинг реал ва молиявий сектори узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганлиги ва зарур ресурслар базасининг мавжудлиги; Биргина тижорат банкларининг активлари миқдори 13 трлн. 360 млрд. сўмдан ошади. Бу ахоли ва хўжалик юрутувчи субъектларнинг жалб қилинган депозитлари ҳажмидан тахминан 2, 4 баробар кўп демакдир. “Микрокредитбанк”нинг мамлакатимиз худудларида 78 та филиали ва 270 дан зиёд минибанки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тармоғини кредитлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда. 2007 -2008 йиллар давомида актиқлар миқдори 3, 5 баробар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кердитлаш ҳажми 4 баробарга ошади ва бу мақсадларга 1, 5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Призидент фармони асосида “Микрокредитбанк” устав жамғармаси 72 млрд. сўмга ошириш ва унинг ҳажмини 150 млрд. сўмга етказиш ҳақида қарор қабул қилинди. -оқилона ташқи қарз сиёсати олиб борилганлиги; -аҳолининг иш ҳақи ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб борилаётганлиги; -истеъмол бозорида нархлар индексининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилганлиги; -давлатнинг молиявий-иқтисодий ва банк тизимларининг барқарор ва ишончли экани, уларнинг ҳимоя механизмлари кучлилиги.
Глобал молиявий иқтисодий инқирознинг Ўзбекитон иқтисодиёти ривожига таъсири хозирча сезиларли жаражада эмас. Буни иқтисодиётимиз ривожинининг қуйидаги маълумотлари ҳам тасдиқлайди: Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13, 3%, экспорт ҳажмига нисбатан эса 31% ни ташкил этмоқда; Чет эл инвестицияларини узоқ муддатларга, имтиёзли фоиз ставкалари бўйича жалб этилмоқда. 2007 -2008 йилларда ўзлаштирилган чет эл инвестициялари ҳажми 2, 5 мартадан кўпроқ ошди. 2008 йилда 1, 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, уларнинг 70% тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестициялар улушига тўғри келади. Инвестиция дастури доирасида 2009 йилда 1, 8 миллиард АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланган. хориж инвестицияларнинг 75% тўғридан-тўғри инвестициялар улушига тўғри келади.
Шундай қилиб, жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг миллий иқтисодиётга таъсири пировард натижасида қуйидагиларда ўз ифодасини топади: • тўлов баланси тақчиллиги; • савдо баланси қолдиғи; • ташқи қарз миқдори; • расмий захиралар даражаси; • миллий валюта айирбошлаш курси; • чет эл инвестициялари ва кредитлари оқими.
Жаҳондаги айрим давлатлар ташқи қарзининг ЯИМга нисбатан динамикаси, фоизда 120 110 100 91 фоиз 80 60 40 81 76 80 92 89 85 34 17 20 81 64 37 36 31 22 90 83 60 51 45 29 102 13, 3 0 2005 йил Ўзбекистон Россия 2006 йил Қозоғистон 2007 йил АҚШ Украина 2008 йил Қиргизистон
5. Жаҳон молиявийиқтисодий инқирозининг республика иқтисодиётига таъсирини камайтириш ва оқибатларини бартараф этиш йўллари ва чоратадбирлари
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозни республика иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш мақсадига қаратилган ҳукукий меъёрий хужатлар: 1. Жахон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартаф этиш бўйча 2009 -2012 йилларга мўлжаллаб қобул килинган инқирозга қарши чоралар Дастури 2. “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3“Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналрини қўллабқувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш, уларни экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари.
Бу тасдиқланган Дастур ва қабул қилинган фармонларга биноан республикада молиявий-иқтисодий инқирозга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар: 1. Иқтисодиёт реал сектори корхоналараини қўллаб-қувватлашни кучайтириш. 2. Корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологиларни кенг жорий қилиш 3. Экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорда рақобатбардош бўлишини қўллаб қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантирирш учун қўшимча омиллар 4. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини янада кучайтириш мақсадида электрон энергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чоратадбирларини амалга ошириш. 5. Жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали республикадаги ишлаб чиқарувчиларни қўллабқувватлаш. 6. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини бартараф этиш, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолини ҳимоя қилиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш. 7. Республика инвестиция сиёсатини янада жадаллаштириш чоратадбирларини амалга ошириш.
Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари Реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари Маҳсулот таннархини пасайтириш Экспортёр корхоналрга солиқлар бўйича имтиёзлар бериш Банк кредитлари орқали қўллабқувватлаш Ишлаб чиқаришни кенгайтириш
Корхоналарни қўллаб-қувватлаш йўналишлари: • маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини яратиш; • экспорт қилувчи корхоналарга солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар бериш; • корхоналарга бериладиган банк кредитларини камайтириш; • корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун маблағлар ажрати.
Экспортни рағбатлантириш чора - тадбирлари • айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ойгача бўлган муддатга имтиёзли кредитлар бериш; • тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни қўшимча қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқ ва тўловлардан озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш; • банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий қарзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджетга тўланадиган тўловларнинг пенясидан кечиш; • қатъий тежамкорлик тизмини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.
Таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари Импорт қилинадиган ресурслар нархларини қайта кўриб чиқиш ва пасайтириш Материаллар сарфи меъёрларини пасайтириш Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш даражасини ошириш Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини консервация қилиш Маъмурий бошқарув ходимлари сонини қисқартириш
Маҳсулот таннархини пасайтириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин: импорт қилинадиган ресурслар нархларини қайта кўриб чиқиш ва пасайтириш; маҳаллий хом ашё ва материаллардан фойдаланиш даражасини ошириш; фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини консервация қилиш; материаллар сарфи меъёрларини пасайтириш маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш; маъмурий бошқарув ходимлари сонини қисқартириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |