Талабанинг мустақил иши (ТМИ)
Талабанинг мустақил иши ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 21.02.2005
йил 34-сонли буйруғи ва институт ректори томонидан 2005 йил 3 сентябрда тасдиқланган
“Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Низом”
асосида ташкил этилади.
Мустақил иш бўйича белгиланган максимал рейтинг балининг 55% дан кам балл
тўплаган талаба фан бўйича якуний назоратга қўйилмайди.
Талабанинг мустақил иши кафедра архивида рўйхатга олинади ва 2 йил мобайнида
сақланади.
Ижтимоий фанлар кафедрасида талаба мустақил иши бўйича кафедра низоми ишлаб
чиқилади. Бунда талаба мустақил ишининг шакл ва турлари, ҳар бир иш турига соатларни
тақсимлаш ва аниқ баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.
ТМИ нинг ўзлаштириши қуйидагича бахоланади. Максимал балл 5.
Do'stlaringiz bilan baham: |