O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI URGANCH TUMANI
220500, Urganch tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy, telefon: (62)35-21-649, faks: 35-21-991
“_____”______20___ yil ____________-son Urganch tumani
|
|
Урганч туман “Қайчили” маҳалласида яшовчи фуқаро Рахимова Бекпашшага
|
|
Маълумот учун:
|
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Б.Курбоновга
|
Сизнинг Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 22 апрел куни ўтказилган сайёр қабулида яшаб тураган турар жойингизга эгалик ҳуқуқи белгилашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатингизга асосан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 08 июндаги
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармони билан туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш бўйича ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.
Шунга кўра, Сизга Урганч туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқини белгилаб бериш масалалари суд органларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тушунтириш хатингизда мурожаатингиз юзасидан олиб борилган тушунтириш ишларидан эътирозингиз йўқлигини билдиргансиз.
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ жавоб хатидан норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.
Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI URGANCH TUMANI
220500, Urganch tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy, telefon: (62)35-21-649, faks: 35-21-991
“_____”______20___ yil ____________-son Urganch tumani
|
|
Урганч туман “Уч кўприк” маҳалласида яшовчи фуқаро Жуманиёзов Умидбекга
|
|
Маълумот учун:
|
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Б.Курбоновга
|
Сизнинг Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 22 апрел куни ўтказилган сайёр қабулида иссикхонангиз ўрнида қурилиш қилинётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатингизга асосан
Урганч туман қурилиш бўлими мутахассислари тамонидан бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ушбу ер майдон Чаккашоликор қишлоғи Бешайвон махалласи худудида қишлоқ ҳўжалиги ер ҳаритасининг 518қ-қисм қонтурида жойлашганлиги аниқланди.
Хозирги кунда ушбу ер майдондан фуқаро Эгамов Жасурбек Рустам ўғлига Урганч туман ҳокимининг 30.09.2019 йил №6043қ-сонли қарори билан 300,0 кв.метр ер майдон ажратиб берилган.
Маскур масала юзасидан 2021 йил оқтябръ ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ҳал қилув қарори чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ жавоб хатидан норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.
Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов
Do'stlaringiz bilan baham: |