Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларни «Ижтимоий педагогика» фанида ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларига мос равишдаги илғор педагогик технологиялар татбиқ этилади. Фанни ўқитишда қуйидаги педагогик технологиялардан «Тармоқлар», «Ақлий хужум», «Бумеранг», «Елпиғич», «ФСМУ», «Балиқ скилети» кабилардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |