XALQ TA”LIMI VAZIRLIGI SIRDARYO VILOYAT OQOLTIN TUMANI
12- UMUMIY ORTA TA'LIM
MAKTABI
| | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОКОЛТИН ТУМАНИ 12-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ |
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Андижон ҚФЙ Улуғбек кўчаси
тел: + 99895510-59-83(узмобайл) Е.Маil: oq_xtb12-mak@inbox.uz
________________________________________________________________________________________________
|
|
БУЙРУҚ дан кўчирма № 4
14 Сентябр 2020 йил Андижон ш
|
Ўқувчиларнинг хавфсизлигини хамда йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ходисасининг содир этилишининг олдини олиш тўғрисида.
|
Мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
2020-2021 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 14 сентябр 2018 йилдаги Вилоят ИИБ ЙПХ ходими берган кўрсатмаларга мувофиқ ўқувчилар ўртасида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш, йўл харакати қоидалари юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Серқатнов йўлларда дарс бошланишидан аввал ва тугагандан сўнг юқори синф ўқувчиларини мактаб навбатчи ўқитувчилари рахбарлигида ДАН ходимлари билан хамкорликда навбатчилик ташкил қилинсин.
Бошланғич синф ўқитувчиларига, синф рахбарлари ва юқори синф рахбарлари йўл харакати қоидалари бўйича тушунчалар мунтазам олиб борилсин хамда йиллик иш режаларига киритилсин. Мактабда дарс машғулотларини олиб бориш хайдовчилик гувохномасига эга бўлган ўқитувчига дарс соати берилсин машғулотларнинг ўтилишини назорат қилиш амалга оширилсин.
Мактабга бириктирилган ИИБ ходимлари билан бирга йўл харакати ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилсин. Хамда бажарилган ишла юзасидан туман ХТБ га маълумотнома тақдим этилсин.
Мазкур буйруқ асосида ўқув йилининг бошида ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар умумий йиғилиши ўтказилсин хамда тегишли баённомалар кун тартибига қўйилсин.Мазкур йиғилиш баённомаси қарори асосида ўқувчилар уларнинг ота-оналари хамда ўқитувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилиб имзолари олинсин.
Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш мактаб маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Равшанов Ғ зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори:- Ш.Эшбаев
12-умумий ўрта таълим мактаби бўйича ота-оналар, ўқувчилар, ўқитувчилар, умумий йиғилиши
Мажлис баённомаси № 5
31 август 2020 йил. Андижон ш.
Раис : Эшбаев Ш
Котиба: Қурбонова С
Қатнашди: Андижон МФЙ раиси И.Шарабидинов,ўқувчилар,ўқитувчилар,
Андижон ҚФЙ участка проф.инспектори
Исроилов Б
КУН ТАРТИБИДА:
1.Ўқувчиларнинг бахтсиз ходисалар, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш хамда Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси тўғрисида.
2.Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликнинг олдини олиш ва уларнинг хуқуқий эркинликларини химоя қилиш тўғрисида.
Кун тартибидаги 1 масала юзасидан мактаб директори Эшбаев Ш сўзи эшитилди: Хурматли йиғилиш қатнашчилари барчамизга аёнки хар йили ўқув йили бошида йиғилиш ўтказиб келамиз хамда кун тартибидаги ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бахтсиз ходисалардан ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш юзасидан фарзандларимиз уйда,кўчада, мактабда юрган пайтларда уларнинг юриш туришида техника хавфсизлиги хамда ёнғин хавфсизликларига риоя этишлари ота – оналар уйда биз ўқитувчилар мактабда доимо тушунтириш ишлари олиб боришимиз лозим, ўқувчилар уй шароити вақтида, мол боққанда ёки кўча кўйда юрган кезлари техника хавфсизлиги хамда ёнғин хавфсизликларига риоя қилиш керак. Кун тартибидаги масала юзасидан махсус техника ховфсизлиги хамда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома матни ўқиб эшиттирилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Андижон қишлоқ фуқаролар йиғини участка профилактика нозири У.Мустафақулов сўзи эшитилди: У ўз сўзида Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликнинг олдини олиш уларнинг хуқуқий эркинликларини химоя қилиш тўғрисидаги масала юзасидан ўқувчиларнинг хуқуқлари уларнинг бурчлари хусусида гапириб ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди хамда ўқувчиларнинг йўл харкати хавфсизлиги, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш, хамда туман ИИБнинг огохлантириш хатини ўқиб эшиттирди.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш қатнашчилари
Do'stlaringiz bilan baham: |