O`zbekiston respublikasi xalq ta`limi vazirligi muqimiy nomidagi qo`qon davlat pedagogika instituti



Download 65,09 Kb.
bet17/19
Sana21.02.2022
Hajmi65,09 Kb.
#23665
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalari tarbiyachilarining oila bilan hamkorligi-конвертирован

Иккита гапни эплаб гапира олмасанг, мактабда қандай ўқийсан?

  • Санашни билмайсан-у, мактабга қандай борасан?

  • Мактабга борсанг, ўртоқларинг бу қилигингдан кулишади!

  • Ҳеч нарсани билмайсан, мактабга борсанг бизни уялтирасан!

    Каби таъна-дашномлар, болада мактабдан қўрқиш, ундан хавфсирашнинг шаклланишига асос бўлиши мумкин. Шундай қўрқув билан мактабга борган болаларнинг мактабга бўлган муносабатини ўзгартириш, уларда ўзига нисбатан ишонч уйғотиш учун хаддан зиёд куч, вақт, меҳнат, сабр-тоқат, чидам, эътибор зарур бўлади. Бу эса болада олдиндан мактабга нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришга қараганда шубхасиз, мураккаб жараёндир.
    Болани биринчи синфда ўқитишда юзага келадиган қийинчиликларнинг сабаби катталарнинг бола билан бўладиган мулоқотлари шакли у ёки бу вазиятга боғлиқ бўлмаган холда, шахсий аҳамиятга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бундай мулоқот боланинг катталар эътиборига ва ҳамдардлигига бўлган эхтиёж ва эхтиёжларни катталар томонидан қондирилиши билан характерланади. Мулоқотнинг бу шаклига эришган болалар учун катталарга эътибор, улар мурожаатини тинглаш ва тушунишга интилиш ва катталар томонидан ҳам уларга нисбатан шундай эътибор кўрсатилишига бўлган ишонч хосдир. Бундай болалар катталарнинг турли вазиятларда (кўчада, уйда, меҳмонда, ишхонада) ўзларини қандай
    тутишларини фарқлай оладилар. Катталарнинг бундай хулқни англаш эвазига болалар ҳам катталарга, ўқитувчиларга, шу вазиятга мос равишда муносабатларни намоён қилади. Агар болада катталарга нисбатан бундай муносабатлар шаклланмаган бўлса, унга мос равишда катталарга нисбатан ҳам тегишли муносабат юзага келмайди, бу эса албатта бола билан олиб бориладиган таълим жараёнини мураккаблаштиради.
    Ота-оналар ҳар бир бола рухий ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги ва бу хусусиятлар уларнинг у ёки бу фаолият турини эгаллашида намоён бўлишини ёдда тутишлари лозим. Баъзи болалар эндигина биринчи сўзларни ўзлаштирганларида уларнинг тенгқурлари аллақачон маълум бир иборалар билан гаплаша оладиган бўладилар.
    Таълим жараёнида бола имкониятларининг намоён бўлиши маълум даражада наслий омиллар билан ҳам боғлиқдир.
    Болалар ўз темперамент хусусиятларига кўра ҳам бир-бирларидан ажралиб турадилар:

      • Хушчақчақ, сергап, кувноқ, ҳаётнинг ўзгарувчан шароитларига тез мослаша оладиган болалар – сангвинник темпераментга мансуб бўладилар.

      • Купинча нохуш кайфиятда юрадиган, таъсирчан, камгап, суст болалар

    меланхолик темпераментга кирадилар.

      • Хотиржам, бефарқ, камҳаракат, нутқи суст болалар –

    флегматиклардир.

      • Жахлдор, бетоқат, серзарда, ҳаракатчан болалар – холерик

    ҳисобланадилар.
    Болалар катталарнинг ёрдамига мухтож бўлишига караб ҳам бир- бирларидан фарқ киладилар. Баъзи болалар бирор хатти-ҳаракатни бажаришни бир неча марта кўрсатиш, тушунтириш, кетидан эргаштириш керак. Бошқа болаларга эса бажариладиган иш бир маротаба кўрсатилса етарли бўлади. Шундай болалар ҳам борки, улар берилган вазифани мустақил бажарадилар.
    Болалар ўзларини қизиқувчанлик, ақлий фаолликларига қараб ҳам бир- бирларидан ажралиб турадилар. Баъзи болалар кўп савол берадилар ва ҳаракатчан бўладилар, баъзи болаларни эса ҳеч нарса қизиқтирмайди.
    Ота-оналар болаларидаги ўзига хосликларни қанчалик чуқур билсалар, уларга ўргатишни мувоффақиятли ташкил қила оладилар.
    Хулоса қилиб айтганда болаларнинг мактабга психалогик тайёргарлиги кенг ва мукаммал бўлиб ривожланган бўлиши даркор. Болаларга қанчалик яхши билим берсак, ўйлайманки улар келажакда Ватанга садоқат рухида, етук инсон бўлиб етишадилар. Демак, тарбиячи бола шахсида ахлоқий хис- туйғуларни тарбиялаш учун ҳамма восита ва методларни қўлласа, яхши хулқ намуналарини ўргатиш анча осон кечади.

    Download 65,09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish