таъминлаш ва ота - оналарга боланинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мос ўйин ва
машғулотларни танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатиш вазифасини қўйди, зеро юқорида
айтилган якшанба кунги мактаблар ва бошқа шу каби муассасалар болалар боғчалари
базасида фаолият юритади.
Шуни таъкидлаш жоизки, кўпгина 1-машғулотда эртактерапия, ўйинтерапия ва
арттерапия қўлланилади. Бунда машғулот ўтказиш режаси турлича бўлиб, сеанс
қўшиқ ёки ўйин билан бошланиши қулай. Аввалги машғулотлардан бири бўлган қизиқ
воқеалар, психотерапевтик ўйинлар ўйнаб, сўнг болалар эртак эшитиб, расм
чизишади.
Болалар билан ишлаш гуруҳини уч босқичга бўлиш мумкин.
1-босқич: Бунда 2-3 машғулот бўлиб, у тайёрловчи бўлади ва унга болаларни
гуруҳга йиғиш киради. Кўпинча 1-машғулотда болалар билан уришмаслик, бир-
бирини ҳақоратламаслик, ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва ёқмайдиган мавзуда гаплашмаслик
ҳақида сўз боради. Гуруҳ қоидалари бажарилиши учун уни минимал даражада тузиш
лозим. Бу босқичда болалар ўзини қулай сезиши керак бўлиб, бир-бири билан
дўстлашиб, психотерапевт билан тил топишиб машғулот ўтказишни ўрганиши керак.
Кўпинча, психотерапевт болалар чизган расмни нотўғри таърифлаб, боланинг
кечинмаларини ва туйғуларига зид келиб, психолог бу тариф ўз мижозини
тушунишига ҳалақит бериши мумкин.
3-4 машғулотда болаларнинг агрессив хулқи юзага чиқиши кузатилади. Бундай
ҳолларда боладаги агрессияни чиқиб кетишига имкон бериш лозим. Жиддий муаммо
тус олганда болаларга, муаммонинг ўчоғини топиб, тўғри йўл кўрсатиб ёрдам бериши
керак.
Гуруҳдаги бундай тушунмовчиликларга тўғри баҳо бериш ҳамда уни табиий ҳол
деб қараш даркор. Чунки болалар гуруҳида ҳаётдагидек эркин йўл тутмоқдалар.
Ўйин хонадаги болалар бир-бирига ўрганиб бўлгандан кейин, асосий босқичга ўтса
хам бўлади. Бундан мақсад: болаларга хулқидаги қийинчиликлар билан курашишни ва
қийинчиликлардан осон чиқиш йўлини ўргатиб, уларга ёрдам беришдан иборат.
Бу босқичда турли ўйинлар, эртакдан фойдаланиш, психотерапевтик машқлар,
болаларни гуруҳга суянишини ўргатилади. Бу босқичда қўлланилган эртакларда
болаларга маъсулиятлиликни, атрофдагиларни севиш, ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдам
бериш, ўзидаги ишончсизликни бартараф этиш, ота-она билан муносабат, ўртоқлари
билан тўғри муомала қилиш муаммолари ўргатилади.
Бу босқичда расмлар болалардаги реал муаммоларни тасвирлаши мумкин.
Энди расмни гуруҳ чизиши мумкин, аввал 2 та бола, сўнг бир ватманда бутун
гуруҳ маълум сюжетни чизиши яхши самара беради. Охирги босқичда турли
муаммоларни ечиб, оғир ҳолатдан чиқиб кетган қаҳрамонлар ҳақидаги ва келажакка
урғу бериладиган эртаклар ўқилади.
Бундай гуруҳларнинг бирида ўйин хонадаги жиҳозлардан уй ясашади ва ҳамма ўзига
маълум ҳудудни ҳимоя қила бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: