O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


Психологнинг шахсий ва касбий мослашуви



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Психологнинг шахсий ва касбий мослашуви 
Психолог битирувчилар дастлаб мактабга борганда, ўзларини ҳимоясиз сезадилар, биринчи навбатда 
нима қилиш кераклигини билмайдилар ўзини қандай тутишни, ким билан қандай гаплашишни билмайдилар. 
Улар мактабда муаммоларга кўмилиб кетадилар, ҳаммасини бирдан бажариб, мактабга фойдали эканлигини 
кўрсатишга уринадилар, мактабда ҳар куни, дам олиш кунлари, ҳатто кечалари ҳам қолиб кетадилар, 
Натижада - зўриқиш, чарчаш, иш қобилиятининг пасайиши кўзда тутилади.
 
3. Психологик хизматнинг асосий йўналишлари: илмий, амалий ва ташвиқот 
Мактабдаги психологик хизмат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги қошидаги Республика Ташхис маркази томонидан 
ташкил этилиб, қуйидаги тартиб ва даражага эгадир:
1.
Юқори даражада – психологик хизмат вазифаларини аниқлаш, унинг ҳужжатларини тартибга келтириш Республика халқ таълими Вазирлиги 
қошидаги психологик хизмат марказининг буюртмасига биноан юқори малакали психологлар (педагогика институтлари, университетларнинг 
психология кафедралари) томонидан амалга оширилади.
2.
Ўрта даражада – мазкур ҳужжатлар томонидан ҳали ҳисобга олинмаган янги масалаларни амалий равишда ҳал этиш - психолог 
мутахассислар (халқ таълим Вазирлиги қошидаги вилоят, туман, шаҳар ташхиз маркази) томонидан амалга оширилади.
3.
Асосий оммавий даражада – психологик хизматнинг кундалик вазифаларини, амалий психологик хизмат ҳақидаги қонун ва қоидаларга 
биноан психологик жиҳатдан тўғри ҳал қилиш. Бу иш амалиётчи психологлар /мактаб психологи/, вилоят халқ бошқармаси қошидаги психологик 
хизмат бўлимлари, ноҳия, шаҳар халқ таълим бўлимлари қошидаги психологик хизмат /бўлимлар/ хоналари, мактаб, мактабгача тарбия муассасалари, 
касб ҳунар коллежларидаги амалиётчи психологлар томонидан амалга оширилади.
Мактаб психологи махсус тайёргарликка эга бўлиши (педагогика институтларининг амалиётчи 
психологлар тайёрлайдиган махсус курсларини, университет ва институтларнинг психология 
факультетларини битирган) бўлишлари керак.
Психологик хизматни 3 нуқтаи назардан қараб чиқиш мумкин:
1. Илмий нуқтаи назар.
2. Ташвиқот нуқтаи назар.
3. Амалий нуқтаи назар.
Фақат мана шу нуқтаи назарларнинг бирлигигина психологик хизмат 
предметини ташкил этади.
Илмий нуқтаи назар психологик хизматнинг методологик муаммоларини ишлаб 
чиқишни назарда тутади. Бу йўналиш ижрочиларининг асосий функцияси мактаб 
психологик 
хизматида 
ишнинг 
психодиагностик, 
психокоррекцион 
ва 
ривожлантирувчи методларини ишлаб чиқиш ва назарий асослашга бағишланган 
илмий тадқиқотларни ўтказишдан иборат.
Ташвиқот нуқтаи назари халқ таълими ходимларининг психологик билимлардан 
фойдаланишни назарда тутади. Бу йўналишда асосий ҳаракатлантирувчи шахслар 
бўлиб, педагоглар, методистлар, дидактлар майдонга чиқади.
Хизматнинг амалий нуқтаи назарини мактаб психологлари амалга оширадилар, 
уларнинг вазифаси - у ёки бу аниқ вазифани ҳал қилиш учун ота-оналар, ўқитувчилар, 
синф жамоаси, болалар билан иш олиб боришдан иборат.
Халқ таълими тизимида психологик хизмат уч босқичдан иборатдир: 


1. Юқори босқич - психология кафедралари томонидан психологик марказларнинг буюртмаларига 
биноан илмий-амалий ҳужжатлар, кўрсатмалар ва методикалар ишлаб чиқарилади 
2. Ўрта босқич - психологик марказлар томонидан янги диагностик амалиётга татбиқ қилиб кўрилади.
3. Қуйи ёки оммавийлашган даражада - барча амалий психологлар йўлга 
қўядилар. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish