Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 29 декабрь даги
583-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Дорихона муассасаларида тайѐрланадиган дори турларининг сифатини баҳолаш бўйича қўлланма
Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 5 моддасига мувофиқ ишлаб чиқилди.
У дорихона муассасаларида тайѐрланадиган, қадоқланадиган дори турларининг сифатини баҳолаш ва йўл қўйилиши мумкин бўлган оғиш меъѐрларини белгилайди ҳамда дорихона муассасаларида кўрсатма сифатида фойдаланилади.
Дорихона муассасаларида тайѐрланадиган дори турларининг сифат даражаси амалдаги меъѐрий Фармакопея мақолалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва йўриқномалари талаби асосида сифатни белгиловчи комплекс (уйғун) кўрсаткичлар билан баҳоланади.
Тайѐрланган дори турларининг сифатини баҳолашда «Қониқарли» (яроқли маҳсулот) ѐки «Қониқарсиз» (яроқсиз маҳсулот) - деган терминлардан (сўзлардан) фойдаланилади.
Тайѐрланган дори турларининг сифати органолептик усулда ва ўлчов асбобларидан фойдаланиб аниқланади.
Тайѐрланган дори турларининг сифати қуйидаги ҳолларда «Қониқарсиз» (яроқсиз махсулот) деб баҳоланади:
Тавсифи бўйича (ташқи кўриниши, ранги, ҳиди) талабга мос келмаганда.
Тиниқлиги ва эрувчанлиги бўйича талабга мос келмаганда.
Сувда парчаланиши бўйича талабга мос келмаганда.
Суртма, шамчалар ва кукун дорилар таркибидаги кукунсимон дориларни майдалик ва аралашиш даражаси бир хил бўлмаганда.
Таркибида механик қўшилмалар ва ѐт моддалар бўлганда.
5.6. Чинлиги бўйича талабга жавоб бермаганда :
бир дори воситаси иккинчисига янглишиб, алмаштириб қўйилганда;
рецедтда ѐзилмаган дори воситаси қўшиб тайѐрланганда;
-рецептда ѐзилган дори воситаси қўшилмаганда;
-фармакологик таъсири бўйича ўхшаш дори воситаси ўрнига бошқаси қўшилса, лекин бу ўзгартириш ҳақида рецептда, ѐрлиқда ѐки талабномада тегишли ѐзув бўлмаганда.
Тайѐрланган дори тури рецептда кўрсатилган миқдордан ҳажми ѐки оғирлиги бўйича фарқ қилганда;
дорининг умумий ҳажми ѐки оғирлиги фарқ қилганда;
алоҳида олинган дори воситаларининг дозаси ѐки сони фарқ қилганда;
дори воситаларининг алоҳида олинган миқдори оғирлик бўйича фарқ қилганда.
рН кўрсаткичи бўйича талабга мос келмаганда;
Зичлиги бўйича талабга мос келмаганда;
Стериллиги бўйича талабга мос келмаганда;
Микробиологик тозалиги бўйича талабга мос келмаганда;
Стерилланган дори воситалари яхши кавшарланмаганда;
Тайѐрланган дори турларини ташқи безашда амалдаги буйруқ талаблари бузилганда.
Тайѐрланадиган дори турининг таркиби амалдаги Фармакопея мақолалари ва Узбекистон Республикаси ССВнинг буйруқларида кўзда тутилган ҳолларда ѐки фақат шифокор рухсати билан зарур бўлгаида ўзгартирилиши мумкин. Бунда рецептда, ѐрлиқда ѐки талабномада тегишли ўзгартириш ѐзиб қўйилиши керак, акс ҳолда тайѐрланган дори воситаси «Қониқарсиз» деб ҳисобланади.
Беморга бериладиган дори воситанинг миқдори(сони) рецептда кўрсатилган миқдордан ўзгартирилганда, кукун дори ўрнига таблетка берилганда рецепт ѐки талабномада ўзгартириш тўғрисида ѐзиб қўйилиши керак.
Дорихонада тайѐрланган дори турларида йўл қўйилиши мумкин бўлган оғиш меъѐрларини (фарқини) аниқлашда ишлатиладиган ўлчов асбоблари, дори воситаларини тайѐрлашда ишлатилган асбоблар билан бир хил классда бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |