Bog'liq ФМ 1 2021 йил амалга ошиирлган ишлар ва 2022 йил вазифалар
ТТБ ФМ мухандиси К.Мамадалиев, ШТЁ мудири А.Шарафутдинов, ТТЁ бўлим мудири Д.Юлдашева ва барча ДПМ мудирларига:
-Бир хафта муддатда фавкулодда вазиятларда уларни олдини олиш, ахолини ва худудларни химоя килиш, ахолига малакали тез тиббий хизмат ёрдамини ташкил килиш хамда куч ва воситаларнинг тайёргарлигини ошириш буйича 2022 йил учун асосий тадбирлар режаси ишлаб чикилсин.
-10 кун муддатда юзага келиши мумкин булган тиббий хусусиятли фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келганда тезкорлик билан бартараф этиш ишларини ташкиллаштириш максадида харкатдаги отрядлар ва тузилмалар тузилсин ва уларни кеча-кундуз шайлиги таъминлансин.
- Сел, сув тошкини ва кучки билан боглик юзага келиши мумкин булган фавкулодда вазиятларда ахолига тиббий ёрдам курсатиш учун табиий офатлар руй берадиган зоналарда тиббий пунктларни ташкил килиш ва уларни зарур асбоб-анжомлар, дори-дармонлар билан таъминлансин, шахсий таркибни малакаларини ошириш учун махсус тактик ўқув машклари утказиш чоралари курилсин.
- Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро мухофазаси тўғрисида»ги қонундаги 6-моддасига мувофик Фуқаро мухофазаси тиббий хизмати бошлиғи тиббий муассасаларнинг рахбарлари хисобланиб, фукаро мухофазаси буйича ишларини юритиш ва ойлик, йиллик хисоботларни ВССБ 2-бўлимига шахсан ўзи топшириш вазифаси юклатилсин.
- Фавкулодда вазиятларда ишлатиш учун захира дори-дармонлар боглов воситалари захираларини яратиш ва шифо ўринлари доимий тайёр холда бўлиши таъминлансин.
- Туман тиббиёт бирлашмасида фавқулодда вазиятлар учун тиббий хизматни шай холатга келтириш режаси ишлаб чиқилиб тасдиқлансин.
- тумандаги тез тиббий ёрдам бўлими ва шахобчаларида хизмат маршрутлари харитаси ишлаб чиқилиб тасдиқлансин ва худудий ФВДКТ хизматлар билан хамкорликдаги хабар бериш чизмаси ишлаб чиқилсин.
- фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида муассасага шахсий ва бегона транспорт воситаларини кириши чеклансин ва муассаса худудида ва унинг атрофида шубхали автотранспорт ёки буюмлар борлиги аниқланганда зудлик билан туман ИИБга хабар бериш йўлга қўйилсин.
- муассасалардаги барча ёнғинга қарши мажмуалари тўлиқ жамлансин, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинсин. Газ ва электр асбобларининг созлиги таъминлансин.
-хар чоракда юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келганда тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида харакатдаги тузилмалар иштирокида махсус тактик ўқув машқлари ўтказилсин, ўқув машқи фотолавхаларини бошқарма нинг 2-бўлимига тақдим қилинсин.
- Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмасида жорий йилнинг 10-12 май кунлари, бошқарув органлари, ФВДТ худудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича харакатлари мавзусида кўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилиши муносабати билан бирлашмага қарашли барча муассасалар кучайтирилган тартибга ўтказилсин, куч ва воситалари шай холатга ва хужжатлар талаб даражасига келтирилсин.