Гастротомия (ошқозонни кесиб очиш).
К ў р с а т м а л а р. Ёт таналарни олиб ташлаш, қон
кетишини тўхтатиш ѐки диагноз қўйиш мақсадларида.
О ғ р и қ с и з л а н т и р и ш. Махаллий анестезия.
Бемор чалқанча ѐтқизилади.
О п е р а ц и я т е х н и к а с и. Ханжарсимон ўсиқдан киндиккача кесма ўтказилиб,
юқори ўрта лапаротомия қилинганидан сўнг тери, тери ости клечаткаси, оқ чизиқ, кўндаланг
фасция ва париетал қорин парда кесилади. Ошқозон чиқариб олинади. Қон томирлари йўқ
жойда томирларга параллел йўналишда органнинг олдинги деворида вертикал кесма ўтказиб,
унинг ичи (бўшлиғи) очилади. Агар операция ѐт танани олишга мўлжалланган бўлса, унда ѐт
тана олиб ташланади. Ошқозон жарохати икки қаторли чок билан тикилади. Альберт бўйича
қирғоқ чоки ва Ламбер бўйича ичига ботириладиган сероз-мускул чоклари қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |