O‘zbеkistоn rеspublikаsi sog‘liqni saqlash vazirligi аbu аli ibn sinо nоmidаgi buхоrо dаvlаt tibbiyot instituti anatomiya, klinik anatomiya (oxta) kafedrasi


Бильрот-II бўйича ошқозонни резекция қилишнинг Гофмейстер-Финстерер



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/200
Sana18.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#454146
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   200
Bog'liq
klinik anatomiya va oxta

Бильрот-II бўйича ошқозонни резекция қилишнинг Гофмейстер-Финстерер 
Модификациясидаги техникаси.
Юқори ўрта лапаротомия ўтказилади. Ўн икки бармоқли 
ичак ва ошқозоннинг катта ва кичик эгриликлари бўйлаб сафарбарлик худди Бильрот-I 
усулидагидек бажарилади. 
Оч ичакнинг бошланғич халқаси қорин бўшлиғидан чиқариб олинади ва ўн икки 
бармоқ-оч ичак эгрилигидан 18-20 см ташлаб, унинг тутқичи орқали қонни тўхтатувчи тўғри 
қисқичга олинган кетгут ип ўтказилади. Кўндаланг чамбар ичак тутқичининг томирсиз 
сохасида вертикал кесма билан тешик хосил қилинади, у орқали ингичка ичак халқаси 
қориннинг юқори қаватига кўчириб отказилади ва ошқозонга олиб келинади. Ўн икки 
бармоқ ичакка пилорксдан пастроқда ичак жоми ѐки Кохер қисқичи, ундан юқорироқда эса, 
сиқадиган жом қўйилади. 
Ўн икки бармоқ ичак чўлтоғи тешиб ўтадиган косибча чок билан тикилади, қисқич 
браншлари очилади, у чиқариб олинади, узлуксиз чок эса тортилади. Ўн икки бармоқ ичак 
чўлтоғини янада чуқурроққа ботириш учун Z –симон ва циркуляр халтача чок қўйилади ѐки 
иккита ярим халтача қўшимча сероз ипак чоклар билан қўйилади.
Серо-сероз чоклар қўйилгандан кейин ўн икки бармоқ ичак чўлтоғини ошқозон ости 
бези капсуласига тика туриб, унинг кейинги перитонизацияси давом эттирилади. 
Белгиланган резекциянинг чап чегарасига мослаштириб иккита қаттиқ қисқич 
қўйилади. Улардан бири ошқозон деворини 2-3 см масофада қамраб олиб, иккинчиси эса, 
катта эгрилик томондан биринчисига рўпара қилиб, режалаштирилган анастомознинг энига 
мос қилиб қўйилади. 
Ошқозоннинг олиб ташланадиган қисми чапда юқорига кўтарилади ва Пайер жоми билан 
ушлаб, кесиб олинади. Кичик эгрилик томондан ошқозон чўлтоғи қисқич тагида тешиб 
ўтадиган гемостатик чоклар билан катта эгрилик томондан қўйилган қисқичнинг охиригача 
тикилади. Ошқозон чўлтоғининг иккала девори орқали кетгут ипни ўтказа туриб, чок 
қўйилади. Кичик эгрилик томондаги қисқич ечиб олинади ва ўша ипнинг ўзи билан чўлтоқ 
тескари йўналишда тикилади. Кичик эгрилик тугунчали сероз-мускул чок билан тикилади, 
ошқозон чўлтоғининг қирғоғи билан кичик эгрлик орасида хосил бўладиган бурчак шу чок 
ичига секин-аста ботирилади. Юкори қаватга чикарилган ингичка ичак халқаси чўлтоқнинг 
орқа деворига шундай қўйиладики, бунда унинг олиб келувчи охири кичик эгриликда
,
олиб 
кетувчи охири эса катта эгриликда бўлиши лозим. 
Худди шу холатда ичак ошкозонга тугунчали ипак сероз-мускул чоклар билан тикиб 
қўйилади; операция майдоичасини стерилланган сочиқчалар билан яхшилаб чегаралаб 
қўйиб, қўйилган чоклар чизиғига параллел равишда (чокдан 4—5 мм нарида) оч ичак ичи 
кесиб очилади. Ичакнинг сероз пардаси скальпель билан, шил лиқ пардаси эса қайчилар 
билан кесилади. Ошқозон чўлтоғининг қисқич билан ушлаб олинган жойи кесиб олинади. 
Электр сўрғич билан ошқозон ичидаги масса олиб ташланади. Кейин узлуксиз кетгут чок 
аввало анастомознинг орқа лабларига барча қаватлар орқали қўйилади. Анастомоз орқа 
лабларини тикишни тугатиб, Шмиденнинг ичига ағдариладиган чоки ѐрдамида 
анастомознинг олдингн лабларига чок қўйиш давом эттирилади. Сочиқлар ва қисқичлар 
олиб ташланади. Анастомознинг олдинги ярим айланасига тугунчали ипак чоклар қўйилади. 
Ўзаро туташ тешикнинг юқори бурчагида, уччала чок тўқнашган энг ишончсиз жойда 
қўшимча чок қўйилиб, у билан ошқозоннинг олдинги, сўнгра орқа деворлари ва ичак девори 
қамраб олинади. Ошқозон ичидаги масса ичакнинг олиб келувчи охирига тушиб қолмаслиги 
учун ичак ошқозоннинг ѐпиқ қисмига Гофмейстер бўйича тикиб қўйилади. Ичакнинг олиб 
келувчи охири юқорироқда бўлади ва овқат муқаррар равишда унинг олиб кетувчи 
тиззасига тушади. 
Райхель-Полиа-Бальфур модификациясида ошқозоннинг Бильрот II бўйича резекцияси.
Юкорида баѐн этилганидек, ошкозон резекция қилинганидан кейин ўн икки бармоқ ичак 
бутунлай тикилади. Ошқозоннинг тикилмаган қисмига ингичка ичак олиб келинади на олиб 
келувчи охири билан кичик эгрилик йўналиши бўйлаб қўйилади, олиб кетувчи охири эса 


69 
катта эгрилик бўйлаб жойлаштирилади. Сўнгра оч ичак билан ошқозон орасига унииг бутун 
эни кенглигида ўзаро туташ тешик ўрнатилади. 
Резекцияиинг бу тури хозирги вақтда жудa кам қўлланилади, чунки ошқозоннинг бутун 
ичи бўйлаб aнастомоз қўйганда фақатгина овқат ошқозондан ичакка тез тушиб колмай, 
балки катта микдордаги ўт (сафро) ошкозонга отилиб чиқади, бу эса беморларда ошқозон 
сохасида оғриқ хиссини уйғотади. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish