Қўриқхона энг аввало архитектура ёдгорликлари билан унинг теварак атрофи ўртасидаги режавий мазмуний алоқаларни мустаҳкамлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Қўриқхоналарни ташкил архитектура ёдгорликларининг бадиий сифатларини ва уларни идрок қилишдаги энг яхши визуал кўринишини ташкил этиш шарт шароитларини, тўлиқ равишда очиб бериш билан бир қаторда, шу обидалардан замонавий мақсадларда фойдаланиш масаласини ҳал этишни хам кўзда тутади. Қўриқхоналар кўлами ва шаклини белгилашда ёдгорликлардан замонавий мақсадларда фойдаланиш ҳам мухим аҳамиятга эгадир. Бу масалалар ўзаро боглиқдир, чунки архитектура ёдгорликларидан замонавий мақсадларда оқилона фойдаланиш уларнинг умрини узайтиришнинг энг зарур чораларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |