O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XO’JALIK VAZIRLIGI
ANDIJON QISHLOQ XO’JALIGI VA AGROTEHNOLOGIYALAR INSTITUTI
MAGISTRATURA BO’LIMI
“TASDIQLAYMAN”
“Ilmiy ishlar va innovatsiyalar
bo’yicha prorektor”
__________U.SH.Ballasov
“____“_________________2021yil
------------------------- MUTAXASSISLIGI 1-BOSQICH MAGISTRANTI --------------------------------------NIING
"Фарғона вилояти шароитида юқори ва сифатли картошка етишитиршнинг янги усулларини такомилаштириш”
mavzusidagi magistrlik dissertatsiyasi
ISHCHI DASTURI
Ilmiy raxbar, dotsent : N.O’razmatov
Ishchi dastur kafedraning «____» __________ 2021 yildagi
№____ sonli yig’ilishida muhokama qilindi hamda tasdiqlandi
Kafedra mudiri, dotsent: Мamajanova.N.A
Andijon-2021 yil
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Дунё деҳқончилигида картошка 18-19 млн га майдонни банд қилади. Ўртача ҳосилдорлиги 12,5-13 т/га. Ялпи ҳосил 290-295 млн тонна.
Ўзбекистон аҳолиси 2000 йилдан 2020 йилгача 24,8 миллион кишидан 34,6 миллион кишига кўпайди, яъни шу давр оралиғида умумий ўсиш 39,3 фоизни ташкил этган. Таққослаш учун, ушбу даврда Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми 731,1 минг тоннадан 3,14 миллион тоннага кўпайган. Умумий ўсиш 330 фоизни ёки 4,3 бараварни ташкил этмоқда. Аҳоли нафақат ўсиб бормоқда, балки ўсиш кўрсаткичи ҳам ошиб бормоқда. Масалан, 2000 йилдан 2006 йилгача аҳолининг йиллик ўсиши ўртача 1,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2007 йилдан 2017 йилгача бўлган кейинги 11 йил ичида аҳоли сонининг йиллик ўсиши ўртача 1,7 фоизни ташкил этган. 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда аҳоли сони ўртача 1,9 фоизга кўпайган. Бошқача айтганда, сўнгги 21 йил ичида аҳолининг ўсиш суръатлари йилига ўртача 1,2 фоиздан 1,9 фоизгача ўсган. Ушбу факт аҳолининг кундалик истеъмолида нондан кейин иккинчи ўринда турадиган маҳсулотни истеъмол қилишни прогнозлашда жуда муҳим ҳисобланади.
Республикамизда картошка етиштириш ҳажми йилдан йилга аҳоли сонига нисбатан тезроқ ошиб бормоқда. Картошка етиштиришнинг йиллик ўсиш суръати аҳоли ўсишидан анча юқорироқдир. Натижада 2000 йилдан 2020 йилгача аҳоли жон бошига картошка ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 29,5 килограммдан 91 килограммгача, яъни 3 баравар ошди.
Ҳозирги ҳолатни чуқурроқ англаш учун, сўнгги 4 йилда картошка ишлаб чиқариш ўсишининг динамикасига эътибор қаратиш керак. 2017 йилдан 2020 йилгача картошка етиштиришнинг ўртача ўсиш суръати йилига 3,1 фоизни ташкил этди, бу ҳали ҳам аҳолининг ўртача йиллик ўсишидан юқори ҳисобланади. Умумий қилиб олганда, картошка ҳажмининг ўсиши 4 йил ичида 8,2 фоизни ташкил этган.
Ҳолатни тўлиқ англаш учун, яна иккита таркибий қисм - импорт ва экспорт ҳажмини таққослаш керак. Ўзбекистон картошкани деярли экспорт қилмаслиги инобатга олинса (экспорт ҳажми шунчалик кичикки, уларни эътиборсиз қолдириш мумкин) бу жуда муҳим.
Юқоридаги омиллардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун ички бозорда картошка таъминотининг йиллик ўсиши 5,5-6,5 фоиз атрофида бўлиши керак. Жорий 2021 йилда Ўзбекистон картошка ички бозоридаги таъминотининг прогноз ҳажми 3,63-3,67 миллион тоннани ташкил этади.
Ўзбекистонда картошка нархини пасайтиришга имкон бермайдиган яна бир муҳим омил мавжуд. Бу мамлакат ичида сифатли уруғлик картошка ишлаб чиқариш етишмаслиги омилидир. Мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонга ташриф буюрган халқаро экспертларнинг аксарияти мамлакатда юқори сифатли уруғлик картошкасини етиштириш жуда қийинлиги, ҳатто имконсизлигини таъкидлашган.
2018 йилда Ўзбекистон уруғ картошкаси импорти бўйича дунёда 12-ўринни эгаллаб, 34 минг тоннадан ортиқ импорт қилди. Ўзбекистонга уруғлик картошкасининг асосий етказиб берувчилари Қозоғистон, Нидерландия ва Россия ҳисобланади. Транспорт компоненти ва олиб келувчининг фойдаси уруғлик картошка нархи ошиб кетишига, бу эса умумий картошка етиштириш харажатлари ошишига олиб келади.
Юртимиздаги картошканинг юқори нархлари енгиб бўлмайдиган бир қатор омиллар билан изоҳланади, улардан энг муҳими – аҳолининг юқори талабидир. Агар аҳолининг даромадлари миқдори ошса, картошкага бўлган талаб ўрни нисбатан калорияси юқори бўлган бошқа маҳсулотлар билан қопланиши мумкин. Аҳоли даромадларининг пастлиги ва уруғлик картошка муаммоси тезда ҳал этилмаслиги сабабли, Ўзбекистонда картошка нархлари даражаси узоқ вақт давомида нисбатан юқори бўлиб туриш эҳтимоли катта.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сонли “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилнган бўлиб қарорга мувофиқ республикада истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришни ошириш, картошкачилик соҳасида кластер ва кооперация механизмларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишни, хар бир худуднинг тупроқ иқлим шароитларига мос бўлган картошканинг янги навларни яратиш ва жойлаштириш, глабал иқлим ўзгаришини инобатга олган холда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, картошкачилик сохасини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, картошкага бўлган ички бозор талабини тўлиқ қондиришга қаратилган.
Республикамизда картошкачиликнинг етарли даражада ривожланмаётганлиги, иқтисодий жиҳатдан кам даромадли соҳа эканлиги, ҳосилдорликнинг пастлиги, маҳаллий ноқулай шароитларга мос навлар уруғлик материалларининг етишмаслиги, уларнинг навдорлик ва экиш сифатлари бўйича стандарт талабларига жавоб берадиган уруғ олиш технологияси усул ва йўлларини ишлаб чиқилмаганлиги ҳисобланади. Маълумки, ҳар йили умумий ҳосилнинг 25-30% и уруғ учун қолдирилади. Уларнинг кўпайиш коэффициенти 4 - 5 ни ташкил этади. Шунинг учун эртаги картошка етиштиришни кўпайтириш кўп жиҳатдан қисқа муддатда мўл ҳосил берадиган навларни тўғри танлаб, юқори сифатли уруғлик материалларни жадал кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш зарур хисобланиб ушбу магистрлик диссертация мавзуси юқоридаги долзарб масалаларни ечишда катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |